Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Тез тиббий ёрдам подстанциясининг



Download 4,14 Mb.
bet67/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   145
Bog'liq
Шош-3

Тез тиббий ёрдам подстанциясининг
ишини ташкил қилиш

  • Чақирувларни қабул қилиш ва сайёр бригадаларга узатиш тез тиббий ёрдам подстанциясидаги чақирувларни қабул қилиш ва узатиш буйича фелдшери (хамшираси) томонидан амалга оширилади.

  • Сайёр бригадалар томонидан олиб келинган шикастланганлар беморлар) шифохонанинг қабул бўлими ходимларига «Чақирув картасида»га уларни олиб келинган вақтни кўрсатган холда топширилиши лозим.

  • Даволаш-профилактика ишларини мувофиқлаштириш, беморларга хизмат курсатишда мутаносибликни яхшилаш мақсадида подстанция маъмурияти хизмат курсатиш доирасида жойлашган даволаш-профилактика муассасалари рахбарияти билан мунтазам равишда йиғилишлар ўтказиб туради.

  • Тез тиббий ёрдам подстанцияси томонидан мехнатга вақтинча лаёқатсизлик туғрисида хужжатлар ва судга оид экспертиза хулосалари берилмайди, мастлик холати тўғрисида экспертиза утказилмайди.

  • Ахоли томонидан бевосита ёки телефон орқали мурожаат этилганда беморларни ва шикастланганларни турган жойи тўғрисида оғзаки маълумот беради.

  • Лозим булганда мурожаат санаси, вақти, қўйилган ташхис, ўтказилган текширишлар, курсатилган ёрдам ва кейинги даволаш буйича тавсиялар курсатилган хабарнома берилади.

Изох: чақирувларга чиқиш сонига қараб тез тиббий ёрдам станциясига 5 та тоифага бўлинади:

  • Тоифадан ташқари-чиқишлар сони йилига 100 мингдан ортиқ бўлганда

  • 1-тоифа - 100 000 - 75 000

  • 2-тоифа - 75 000 - 50 000

  • 3-тоифа - 50 000 - 25 000

  • 4- тоифа - 25 000 - 10 000

Тез тиббий ёрдам станцияси юқумли касалликка чалинган беморларни ташиш билан шуғулланмайди.
Тез тиббий ёрдам подстанцияси фаолиятини
ташкил қилиш

  1. Тез тиббий ёрдам подстанцияси фуқароларнинг соғлигига ёки хаётига хавф туғдирувчи тусатдан келиб чиққан касалликлар, сурункали касалликларнинг хуружи, бахтсиз ходисалар, шикастланишлар ва захарланишлар, хомиладорлик асоратлари ва туғруқ даврида ходиса содир булган жойда ёки шифохонага бориш вақтида" катталарга ва болаларга кеча-кундуз тиббий ёрдам курсатишга мулжалланган тез тиббий ёрдам хизматининг таркибий булинмаси хисобланади.

  2. Тез тиббий ёрдам подстанциялари ахоли 100 мингдан ортиқ булган шахарларда ахоли пунктларининг тарқалиш майдони, худуднинг жойлашган жойи ва мухитини хисобга олган холда ташкил этилади. Подстанцияларнинг хизмат курсатиш худудлари РШТЁИМ вилоят филиали директорининг тез тиббий ёрдам буйича директор муовинининг тақдимномасига кўра соғлиқни сақлаш худудий бошқармаси томонидан, Тошкент шаҳрида — тез тиббий ёрдам станцияси бош врачи томонидан белгиланади. Подстанциялар шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларга 15 минут, бошқа беморларга 30 минутдан 1 соатгача вақт ичида етиб бориш имконияти яратилган холда ташкил этилади.

  3. Подстанцияларнинг хизмат курсатиш чегараси ахоли сони, зичлиги, ёш таркибини, иншоотлар қурилиши хусусиятларини, тумандаги саноат корхоналари, транспорт магистраллари ва харакатланиш жадаллигини хисобга олган холда белгиланади. Ҳар 10 минг аҳолига кеча-кундуз хизмат курсатадиган битта сайёр бригада тайинланади. Хизмат курсатиш чегараси шартли хисобланади, сайёр бригадалар лозим бўлганда бошқа Подстанцияларнинг хизмат доирасидаги худудларга юборилиши мумкин.

  4. Тез тиббий ёрдам подстанциясини РШТЁИМ вилоят филиали директори томонидан, Тошкент шахрида тез тиббий ёрдам станцияси бош врачи томонидан ўрнатилган тартибда тайинланадиган ва бўшатиладиган врач-мудир бошқаради.

  5. Подстанция мудири ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, РШТЁИМ вилоят филиали директорининг, Тошкент шаҳрида-тез тиббий ёрдам станцияси бош врачининг буйруқ ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга таяниб иш куради ва подстанция иши учун жавобгар хисобланади.

  6. Сайёр бригадалар тез тиббий ёрдам подстанциясининг асосий функционал бирлиги хисобланади (фелдшерлик, врачлик, интенсив терапия, ва бошқа тор доирада ихтисослашган махсус бригадалар).

  7. Бригадалар штат меъёрларига мос равишда кеча-кундуз алмашиб ишлашни таъминлаш хисоби билан тузилади.

  8. Тез тиббий ёрдам подстанцияси қуйидагилардан ташкил топади:

• Кеча-кундуз ишлайдиган бир-икки постга мулжалланган диспетчерлик хонаси.
• Амбулатор тиббий ёрдамга мухтож беморларни қабул қилиш хонаси.
• Бригадаларнинг тиббий жиҳозлари сақланадиган ва уларни ишга шай қилиб қуйиш учун махсус хона.
• Дори—дармон захираси сақланадиган ёнгин ва бошқа махсус сигналлар билан таъминланган хона.
• Врачлар, ўрта тиббий ходимлар ва санитар автомашиналарнинг хайдовчилари учун дам олиш хонаси.
• Маъмурий — хужалик ва бошқа хоналар.
• Ёпиқ тухташ жойлари — бокслар, автомашиналар учун мулжалланган майдонча.

  1. Подстанциялар хар 50 минг аҳолига 2 та кириш хисобидан шахар телефони билан, сайёр бригадалар билан радиоалоқа ва даволаш— профилактика муассасалари билан бевосита алоқа билан таъминланиши лозим.

  2. Тез тиббий ёрдам подстанцияси транспортида Давлат стандарти томонидан тасдиқланган махсус белги бўлиши лозим.

  3. Тез тиббий ёрдам бригадаларининг автотранспорти санитария-эпидемиология талабларига мос равишда мунтазам дезинфекцион ишловдан ўтказиб турилиши лозим. Агар автомашинада юқумли касалликка чалинган бемор олиб келинган бўлса, у ҳолда машина беморни қабул қилган шифохона ходимлари томонидан дезинфекцияловчи ишловдан ўтказилиши шарт.

  4. Тез тиббий ёрдам подстанцияси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган хисобот хужжатларини юритади.


Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish