Пульсни аниқлаш, қон босими қандай ўлчанади?
Қоринчаларнинг ҳар бир қисқарганида. чап қоринча қонни аорта ва бошқа артерияларга ҳайдайди. Артерияни пайпаслаганда буни Ps уриши сифатида қабул қилиш мумкин. Қисқариш вақтида артериядан ўтаётган қон босимнинг тез ошишига олиб келади. Бундай ҳолатга систола дейилади ва систолик артериал босим сифатида ўлчанади.Бу эса умумий артериал босимнинг биринчи кўрсаткичи ҳисобланади. Систолик босим мм. сим. уст. (мм. Hg) да ўлчанади. Артерияларда қоринчаларнинг қисқариши ва бўшаши орасида қолдиқ артериал босим аниқланади. Бу бўшашиш фазаси- диастола дейилади. Ва бу юрак мускулларининг қисқариши ва бўшашиши орасидаги вақтдаги артериал босимни кўрсатади. Бу фазада ўлчанган босим эса диастолик артериал босим бўлиб, умумий артериал босимнинг иккинчи кўрсаткичи сифатида қайд этилади. Қоринчалар қискарганда артериядаги босим 124 мм Hg уст, қоринчалар бўшашганда 84 мм Hg устунига тенг, шунинг учун артериал босим - 124/84 мм. Hg уст. бўлади.
Юракдан артерия узоқлашган сари босим камайиб боради, шунинг учун периферик қон томирга қонни етказиб беришга етарли даражада катта босим керак. Бу бизга артериал босимнинг минимал кўрсаткичларини аниқлашга ёрдам беради, пульс тушишининг пайпасланиш локализациясига боғлиқ. Уйқу артериялари бўйиннинг олд қисмида (каротид), кекирдакнинг икки томонида жойлашган. Уйқу артериясидаги пульс, систолик артериал босим 60 мм. Hg. устунидан кам бўлмаганда аниқланади. Агар систолик артериал босим 60 мм. Hg. устундан кам бўлса, уйқу артериясида пульс аниқланмаслиги мумкин. Сон артериясидаги пульс(феморал), сон бурмасида аниқланади, ўлчов билан соннинг юқори қисмида икки томонлама жойлашган. Агар сон артериясида пульс аниқланса, артериал босим 70 мм. Hg. уст. дан кам эмас. Ва ниҳоят бош бармоқ томонида, билак кафт буғимининг олд қисмида билак артериясининг пульси (радикал), артериал босим 80 мм. Hg. устунидан кам бўлмаса аниқланади. Шуни эсда тутиш керак-ки, бу кўсаткичлар систолик артериал босимни аниқлашда ишлатилади ва яқин кўрсаткичлардан ҳисобланади. Лекин улар юрак қон томир тизимининг тезда минимал баҳолашда хам ёрдам беради. Пульс сони уришлар сонига қараб аниқланади, 30 секунд ичида пульс сони саналади ва 2 га кўпайтирилади. Ёш, жисмонй ҳолати, қон йўқотиш, безовталик, дори моддалари ва бошқа нарсалар пульс сонига таъсир қилиши мумкин. Меъёрий пульс сони катталар учун 60 дан то 100/ дақиқасига ҳисобланади. Агар дақиқасига 100 дан кўп бўлса тез (тахикардия), 60 дан кам бўлса секин (брадикардия) ҳисобланади. Шошилинч ҳолатларда юрак уришлар сонини дақиқасига 100 тадан то 150 гача ошиб кетишини учратишимиз мумкин. Юрак уришлари сони 150 тадан кўп ёки пульсни такрор ва такрор санаганда 120 дан юқори бўлиши бемор аҳволини оғирлигини ва шошилинч ёрдам кўрсатилиши кераклигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |