Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази



Download 4,14 Mb.
bet64/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   145
Bog'liq
Шош-3

Нафас йўлларини тиклашнинг асоси.
Ҳушсиз беморларда тилнинг тонуси пасайиб кетади ва бунинг оқибатида тил ўз оғирлиги билан ҳалқумнинг орқа қисмига тушиб қолади. Бу нафас йўлларининг обструкциясини кўп учрайдиган шакли бўлиб ҳисобланади. Шундай бўлса ҳам тилнинг бирикканлиги ва пастки ияк билан бирга сурилиши, бу хилдаги обструкцияларнинг иякни кўтариш ва пастки жағни олдинга қараб кўтаришни қўллаган ҳолда тезда бартараф қилиш имконини берувчи асосий усуллардан бири ҳисобланади. Пастки жағни олдинга қараб кўтариш травматик беморлар учун қўлланиладиган энг яхши усул бўлиб ҳисобланади, чунки бу усулда бўйин умуртқаларининг ҳаракатланиши эҳтимоли йўқолади. Бошни орқага ташлаш ва пастки жағни кўтариш . Бошни орқага ташлаш ва пастки жағни кўтариш усули бўйиннинг шикастланишига гумон қилинмаган беморларда қўлланиладиган энг самарали усул бўлиб ҳисобланади. Бу усулни бажаришда битта қўлни беморнинг пешонасига қўйиб кафт билан эҳтиёткорлик билан, лекин мустаҳкам ҳолда босилади. Иккинчи қўлнинг бармоқларини бемор иягининг суяк қисмига қўйилади. Иякни олдинга қараб кўтарилади ва пастки жағни бошни орқа ташлаш йўли билан ушлаб турилади. Бу усул натижасида тил ҳалқумнинг орқа қисмидан узоқлашади ва бу ўз навбатида нафас йўлларининг адекват ўтказувчанлигини таъминлайди.

Сунъий нафас бериш оғиздан-оғизга, оғиздан-бурунга.
Нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклаш усуллари қўлланиб бўлинганидан кейин ҳаво ўтказувчи найларни нафас йўллари ўтказувчанлигини ушлаб туриш мақсадида қўллаш мумкин. Бемор аҳволини баҳолашнинг ўтказилиши ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда кам вақтни олувчи ҳаво ўтказувчи орофарингеал ва назофарингеал найчаларини қўллаш зарур.

Юрак - қон томир тизими ва шошилинч тез тиббий ёрдам тўғрисида савол жавоблар.

Юрак-қон томир тизимининг бошқа асосий тузилмаларини қон томирлар ташкил қилиб, улар 3 асосий типга ажратилади. Артериал қон- томирлар қонни юракдан бутун организмга етказиб беради. Артериялар қонни юракдан чиқувчи артерия, яъни аортадан олади. Кейин артериялар майдароқ калибрдаги артериал қон томирларга - артериолаларга бўлинади, улар эса ўз навбатида капиллярларда тугайди. Капиллярлар қон томирларини бир-бири билан боғлайди. Капиллярларнинг узанидан О2 организм ҳужайраларига берилади ва метаболизмнинг маҳсулотлари, шунингдек, СО2 гази олиб чиқиб кетилади. Капиллярлар узанини тарк этувчи қон, майда веналарга йиғилади ва улар венулалар деб юритилади. Юракка яқинлашган сари венулалар бирлашиб, нисбатан йирик веналарни ҳосил қилади. Охирида пастки ковак вена (тананинг пастки қисмидан қон йиғади) ва юқори ковак вена (тананинг юқори қисмидан қон йиғади) шаклланади.
Юрак-қон томир тизимининг фаолияти- организмдаги қоннинг айланиши, яъни
транспортини таъминлашдан иборат. Қоринчаларнинг ҳар бир қисқарганида. чап қоринча қонни аорта ва бошқа артерияларга ҳайдайди. Артерияни пайпаслаганда буни Ps уриши сифатида қабул қилиш мумкин. Радикал пульс, брахиал пульс, каротид, апикал, феморал, педал пульслар тафовут қилинади. Пульс нормада катталарда 70-80 та, болаларда ёшига қараб 80 дан юқори.
Бўлмача ва қоринчалар, уларнинг чиқиш қисмида жойлашган юрак клапанлари билан биргаликда, юракдан ўтаётган қоннинг бир томонга йуналтирилиишни таъминлайди. Юракдаги қон ковак веналардан ўнг бўлмачага, кейин эса ва уч-табақали клапан орқали ўнг қоринчага тушади. У ердан қон ўпка артериясининг клапани орқали ўпка артериясига, кейин эса бевосита ўпкага боради (шуни эсда сақлаш лозимки, артериялар юракдан оксигенирланган қонни олиб кетади, бундан ўпка артерияси мустасно, у қонни О2 га тўйинтириш учун ўпкага олиб боради). Ўпкаларда қонни карбонат ангидрид каби метаболизм маҳсулотларидан тозаланиши ва кислородга тўйиниши юз беради. Кислородга тўйинган қон эса, ўпка венаси орқали яна юракка қайтиб келади (веналар қонни юракка олиб келади). Бу сафар қон чап бўлмача ва митрал клапан орқали чап қоринчага тушади. Чап қоринча бутун организмга қонни етказиб бериш учун хизмат килади.


Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish