III. Шаҳар ва қишлоқларда Тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этилиши. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш сайёр бригадаларини тиббий ходимлари ишларидаги деонтологик масалалар
III. Шаҳар ва қишлоқларда Тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этилиши. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш сайёр бригадаларини тиббий ходимлари ишларидаги деонтологик масалалар
Тез тиббий ёрдам станцияси фаолиятини ташкил қилиш.Тез тиббий ёрдам станцияси фуқароларнинг соғлиғига ёки хаётига хавф туғдирувчи тўсатдан келиб чиққан касалликлар, сурункали касалликларнинг хуружи, бахтсиз ходисалар, шикастланишлар ва захарланганлар, хомиладорлик асоратлари ва туғруқ даврида ходиса содир бўлган жойда ёки шифохонага бориш вақтида катталарга ва болаларга кеча-кундуз тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган, РШТЁИМ вилоят филиалининг таркибий даволаш-профилактика бўлинмаси хисобланади. Тез тиббий ёрдам станцияси аҳолига 50 минг кишидан ортиқ бўлган шахарларда ташкил этилади. Ахоли сони 50 минггача бўлган ахоли пунктларида шахар, марказий туман ва шифохоналар таркибига кирувчи тез ёрдам бўлимлари ташкил этилади.Ахоли сони 100 мингдан ортиқ бўлган шахарларда ахоли пунктининг тарқоқлиги ва худуднинг жойлашган жойи ва ўрнини хисобга олган холда станцияларнинг бўлинмалари сифатида тез тиббий ёрдам подстанциялари ташкил этилади. Тез тиббий ёрдам станциясини РШТЁИМ вилоят филиали директори муовини, Тошкент шахрида-тез тиббий ёрдам станцияси бош врачи бошқаради. У ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси конунчилигига, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий ва услубий хужжатларига, марказ ва юқори соғлиқни сақлаш ташкилотларининг буйруқ ва фармойишларига ва ушбу Низомга асосланади.Сайёр бригада (фельдшерлик, врачлик, интенсив терапия, махсус бригадалар) тез тиббий ёрдам станциясининг асосий функционал бирлиги хисобланади. Бригадалар штат нормативларига мос равишда кеча-кундуз амалий ишлашни хисобга олган ҳолда тузилади.Тез тиббий ёрдам станцияси таркиби қуйидаги бўлинмалардан ташкил топади:
тезкор бўлим
даволаш бўлими
алоқа бўлими
статистика бўлими
дорихона
подстанциялар
маъмурий-хўжалик қисми
Алоқа бўлими тез тиббий ёрдам станциясининг барча бўлинмалари ўртасида коммуникацион алоқа ўрнатади. Станция 50 минг ахолига 2 та кириш хисобидан шахар телефон алоқаси билан, радиоалоқа ва бевосита алоқа билан таъминланган бўлиши лозим.Тез тиббий ёрдам транспортида Давлат стандарти томонидан тасдиқланган махсус белги бўлиши лозим.Бир йилдаги чақирувлар сони 75 мингдан ортиқ бўлган станцияларга назорат чиқишлари учун махсус жихозлар ўрнатилмаган битта автомашина ажратилади. Шу мақсадда йилига чақирувлар сони 500 мингдан ортиқ бўлган станцияларга хар 500 минг чақирув учун иккита енгил автомашина ажратилади.Тез тиббий ёрдам бригадасининг санитар автотранспорти санитария қонунлари ва меъёрлари талабларига кўра даврий равишда дезинфекция ишловидан ўтказилиши лозим. Тез тиббий ёрдам станцияси хар 10 минг ахолига 1 та транспорт воситаси билан таъминланади. Тез тиббий ёрдам станцияси транспортида юқумли касаллик билан оғриган бемор олиб келинган болса, у ҳолда автотранспорт беморни қабул қилган шифохона ходимлари томонидан дизинфекцияланиши шарт.Тез тиббий ёрдам станцияси тиббий таълим муассасалари учун клиник ўқув базаси бўлиб хисобланиши мумкин.Тез тиббий ёрдам станцияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган хисобот хужжатларини юритади.