Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази



Download 4,14 Mb.
bet41/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   145
Bog'liq
Шош-3

Клиникаси. Яширин давр(3-6 кун)дан сўнг касаллик кучли қалтираш, юқори ҳарорат кўтарилиши билан ўткир бошланади (39-40Сгача). Кучли бош оғриғи, бош айланиши, холсизлик, мушакларда оғриқ, кўнгил айниши ва қусиш ҳарактерли. Баъзи беморлар эс ҳуши қоронғилашган, тормозлашган ҳолатда, баъзиларида эса эс ҳуши тўлиқ сақланган бўлади. Беморлар ётоғидан ўзларини у ёқ бу ёққа ташлайдилар, оқсоқланиб юрадилар, юзлари ва конъюнктивалари қизарган, сўзларга тушиниб бўлмайди. Юз тузилиши ўткирлашган, цианотик ва қорамтир, кейин эса юзлари сўлган, кўз ости қорамтир бўлади. Териси қуруқ ва иссиқ, катта ўлчамларди гемморагиялар ва петехиялар бўлади. Тилида ёриқлар, пўстлоқлар бўлиб, катталашган, оппоқ қалин караш билан қопланган (худди суртгандек). Бодом безлари катталашган, у ерда ва юмшоқ танглайда қон қуюлишлар ва яралар пайдо бўлади. Жигар ва талоқ катталашган. Касалликнинг терминал босқичида қон қусиш ҳамда қон шиллиқ аралаш тез-тез суюқ ич кетиши пайдо бўлади.
Касалликнинг умумий кўринишларига қараб, ўлатнинг турли шакллари характерланади. Касалликнинг клиник картинасига қараб; тери, бубон, септик, ўпка ва фарингиал формалари ажратилади. Ўлат ўчоғида бактерия ташувчанлик аниқланиши мумкин.
Тери шакли кам учрайди ва кўпинча тери-бубон шаклига ўтади. Теридаги кўринишлар алмашинуви қуйидаги тартибда ўтади: доғ, папула, везикула, пустула, яра. Микроб тушган жойда (оёқ-қўл, юз, бўйин ва бошқалар) аввал қизил доғ, кейин тугун пайдо бўлади. Кейин пуфакча ҳосил бўлади, ичидаги суюқлик бошида тиниқ, кейин лойқа бўлади. Пуфакчаларда қон қуйилишлар бўлиши мумкин, бунда уларнинг ранги қорамтир-қизил бўлади. Пуфакча ёрилгандан сўнг яра пайдо бўлади, яра сарғиш қаттиқ туби бор. Яра четлари нотекис, соғлом тўқимадан жигарранг ҳалқа билан ажратилган. Яра оғриқли,секин битади ва чандиқ қолади. Ўлатнинг бошқа шаклларида ҳам терида турли ўзгаришлар бўлиши мумкин, тошмалар, қон қуйилишлар ва пуфакчалар кўринади.
Бубон шакли учун (энг кўп учрайди 80-90%гача) кардинал белги-бубон-лимфа тугунларининг оғриқли катталашувидир. Бубонлар якка (1ламчи), камдан-кам кўплаб (2ламчи), ўлчамлари ўрмон ёнғоғидан, то товуқ тухумигача ва ундан катта бўлиши мумкин.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish