5.2 Мавзу: ОИВ инфекциясини олдини олиш чора-тадбирлари.
Инсоният ХХI асрга ОИВ инфекциясининг ечилмаган муаммолари билан қадам қўйди. ОИВ инфекцияси бугунги кунда деярли барча минтақаларни қамраб олди ва Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) учун биринчи навбатдаги муаммога айланди. ОИВ/ОИТСнинг глобал тус олган ҳолда тарқалиши авлодларимиз олдида турган энг катта муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади.
ОИВ инфекциясини биринчи бор аниқланганига 30 йилдан ошди. ОИВ инфекцияси жахондаги барча мамлакатларда аниқланган. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозирги кунда дунёда 35 миллион одам ОИВ инфекцияси билан яшаяпти. Ҳар йили қарийб 2 миллион одам шу касалликдан нобуд бўлади. Шу билан бирга ушбу касалликни даволашда ва олдини олишда жахон бўйича сезиларли муваффақиятларга эришилди. ОИВ инфекцияси эпидемияси дунёнинг барча мамлакатларини қамраб олди. Шу жумладан, Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан яшаётганларнинг сони кўпайиб кетди. Уларнинг 70 % ини эркаклар, 30 % ини аёллар ташкил қилади. Беморларнинг аксарияти 20-39 ёшда. Айниқса, бугунги кунда тиббиёт ходимларининг ҳам хавфли гуруҳларга кираётганлиги аянчли ҳолатдир. Республикамизда айнан тиббиёт ходимларининг орасида ОИВ инфекциясини юқтириб олганлар 0,0025 % ни ташкил қилмоқда. Бунга тиббиёт ходимларининг кенг тушунчага эга эмаслиги, ўз касбига масъулиятли ёндошмаслиги, тажрибанинг етарли эмаслиги ва лоқайдлиги сабаб бўлмоқда.
Республикамизда бу касалликнинг эпидемик тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида давлат миқёсида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Аҳоли, айниқса ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ОИВ инфекциясини олдини олиш борасида санитария-тарғибот ишларини кучайтириш мақсадида, барча олий ўқув юртлари, коллеж, лицей, мактаб ва маҳаллалар, корхона-ташкилот, ҳарбий қисмлар, ИИБ, ДПМлари, нодавлат ташкилотларда ОИВ инфекцияси бўйича учрашув ва давра суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда, вилоятдаги ОАВларда соҳага оид телерадио-эшиттирувлари ва мақолалар мунтазам чоп этилиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 4 мартдаги “ОИВ инфекцияси бўйича миллий клиник протоколларни амалиётга тадбиқ этиш тўғрисида”ги 81-сонли буйруғи ҳамда 2015 йил 25 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясини олдини олиш чора-тадбирлари ва тиббий ёрдамни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 123-сонли буйруғи ҳам касалликнинг эпидемик тарқалиб кетишини олдини олишга хизмат қилади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси аҳолини турли гуруҳларида аниқланмоқда. ОИВ инфекцияси юқтириб олган аёллар, шунингдек ОИВ инфекцияси бор бўлган оналардан туғилган болалар сони ортиши кузатилмоқда. 1999 йилда Ғарбий Европа ва Марказий Осиёда ОИВ инфекциясини гиёҳванд моддаларни инъекция орқали истеъмол қилувчилар орасида тез тарқалиши, аёллар орасида касалланишни ортиши ва ОИВ инфекциясини перинатал юқиши холатлари келиб чиқишига олиб келиши ЮНЭЙДС томонидан қайд этилган. Аёллар анатомо-физиологик хусусиятлари ҳисобига ОИВ инфекцияси юқиши жиҳатидан энг заиф гуруҳдир.
Кўпгина олимларнинг фикрича, ОИТС касаллигининг келиб чиқиши Африка мамлакатларининг чангалзорларида мавжуд булган маймунларда ҳам одамларда хам касаллик чакирувчи вируслар борлиги, овчиларни маймунлар билан мулоқатда булиши, яъни уларни териларини ажратиш жараёнида маймун конлари билан мулоқатда бўлиши натижасида, ишбу вирусларлар одамга юққан ва маълум вақт ўтиши билан вируслар мутатция натижасида инсон учун патоген ҳолатга келиб, касаллик чақира бошлаган.
ОИТС касаллигини келиб чикиш назарияларидан бири бу Африка мамлакатларининг чангалзорларида маълум бир кабила яшаб келган ва улар организмида ОИТС касаллигини чакирувчи вируслар мавжуд булган ва ерларни узлаштириш, одамларни мигацияси яъни бир жойдан иккинчи жойга кучиши натижасида одамларни бир- бири билан мулокотда булиши касалликни юкишига ва тарқалишига сабаб бўлган.
ОИТС касаллигини келиб чиқиш тарихида яна бир нарсага эътибор бериш лозим, яъни 70 йиллар охирида АҚШда Пентагон биологик лабараториясида ушбу вируслар сунъий усул билан топилган бўлиб, аммо бу касалликнинг яширин даврининг узоқлиги, ҳамда тез клиник белгиларнинг пайдо бўлмаслиги натижасида бу шахслар назоратдан чиққанлар ва кейчалик касаллик тарқалиб кетишига асосий сабаб бўлганлар. Юқорида қайд этилган назарияларнинг халигача ўзининг аниқ исботини топмаган, шу сабабли ҳозирча ОИТС касаллигининг келиб чиқиш тарихида аниқлик мавжуд эмас.
Орттирилган иммун танқислиги синдромининг клиник белгилари касалликнинг ўткир ривожланиш даврида 25-50% беморларда 3 кундан то 10 кунгача тана ҳарорати 39 С дан юқорида бўлиб ангина, безгак кузатилади, бўйин лимфа безлари, жигар ва талоқ катталашади, терисига тошма тошади. Беморда касаллик бир неча турда ривожланади:
1. Касалликнинг ўпка турида беморда пневмоцитли зотилжам ривожланиб, ўпканинг иккала бўлими ўткир яллиғланади, касаллик оғир кечади, нафас олиш сусаяди, нафас олганда кўкрак қафаси оғрийди.
2. ОИТСнинг меъда- ичак касаллиги турида сурункали ич кетиш, оғиз бўшлиғида, қизилўнгачда ўткир яллиғланиш ва овқатнинг яхши ўтмаслиги кузатилади. Беморнинг вазни камаяди, кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлиб ичидан қон кетади.
3. ОИТС касаллигида марказий асаб системаси зарарланса беморнинг асаби бузилиб эслаш қобилияти сусаяди. Беморни ҳолсизланиш, бош оғриғи, кўнгил айнишлар безовта қилади ва мускулларида атрофия кузатилади. Беморларнинг кафтида, бармоқларида ва оёғида сезувчанлик йўқолади.
4. Тери касаллиги турида - Саркома Капоши (терининг рак касаллиги) кузатилади. Саркома Капоши касаллиги 1872 йилда дерматолог М. Капоша томонидани аниқланиб ёзилган. Бу ўта ҳавфли касаллик ҳисобланади. Касалликнинг эндимик тури Африкада 1960 йилда кузатилган. Африка худудида бу касаллик америкага нисбатан кўпроқ учрайди. Касалликнинг эпидемик формаси 1980 йилда ОИТС билан касалланган ёш гомосексуалист эркакларда кузатилган. Беморнинг терисида, лимфа безларида, меъда-ичак ва ўпкасида доғлар ёки бўртмачали тошмалар пайдо бўлади. Бу сувли бўртмачалар тўқима ва суякгача чуқурлашиб боради ҳамда қаттиқ оғриқ бўлиб қон кетади. Саркома Капоши касаллигига даво топилмаган.
5. Юрак мушаклари шикастланиш тури.
6. Буйрак касаллиги тури.
7. Тўш ва қовурға суякларининг қон ишлаб чиқариш фаолияти ҳар хил хавфли ривожланиш тури.
ОИВ инфекциясининг олдини олишда махсус ва тезкор профилактик воситалар йўқлиги сабабли, умумий характерга эга булган профилактик чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этади. Ўтказиладиган чора-тадбирлар асосан аҳоли орасида, айниқса касаллик юқиши хавфи юқори бўлганларга қаратилган бўлиши керак. Улар орасида ОИВ инфекцияси бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш лозим.
ОИВ инфекцияси юқишининг олдини олиш борасида чора-тадбирларни амалга оширишни аҳолининг барча қатлами ўртасида, айниқса ёшлар орасида, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан бошлаш зарур. Шунингдек, ОИВ инфекцияси юқишининг олдини олиш, касалликдан сақланишда хавфли гуруҳга мансуб шахсларнинг хулқ-атворини яхши томонга ўзгартириш учун уларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларни (чекиш, алъкогол истеъмол қилиш, наркотик моддаларни инъекция йўли билан қабул килиш) воз кечиш тўғрисидаги тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқдир.
Мактабларнинг юқори синф ўқувчилари, лицей, коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида тарғибот-ташвиқот, санитария-оқартув ишларини олиб бориш, қолаверса, телевидение, радио, газета ва журналлар орқали ОИВ инфекцияси тўғрисида кўпроқ маълумот берилиши керак. Аҳоли ва ёшлар орасида маънавий-маърифий тадбирлар орқали уларни ОИВ касаллигини олдини олишга даъват этиш, ихтиёрий маслаҳат ва тиббий текширувдан ўтказишни кенгайтириш зарур.
ОИВнинг касб орқали юқиш профилактикаси.
Парентерал йўл билан юқадиган 30 га яқин инфекциялар мавжуд. Бундай инфекцияларга В, С вирусли гепатитлар, ОИВ инфекцияси ва бошқалар мисол бўлади. Инфекция юқтириш, асосан, тери қопламлари бутунлигининг бузилиши билан боғлиқ.
Ҳар бир тиббиёт ходими ОИВ инфекциясининг профилактикаси мақсадида универсал эҳтиёт чораларни билиши зарур.
Универсал эҳтиёт чоралар бу - қон ва бошқа биологик суюқликлар орқали инфекция юқишининг олдини олиш йўли билан пациентлар ва тиббиёт ходимлари ўртасида қон орқали юқадиган инфекцияларнинг юқиш хавфини камайтиришга йўналтирилган тадбирлар мажмуидир.
Қон оркали юқадиган инфекцияга чалинган барча кишиларни аниқлашнинг имкони йўқлиги боис, бугунги кунда ҳар бир бемор потенциал юқумли деб қаралиши зарур. Демак, қон ва бошқа биологик материаллар ҳам потенциал юқумли хисобланиб, улар билан ишлаганда ҳар доим ҳимоя чоралари қўлланилиши лозим. Қон инфекциялари юқиши мумкин бўлган контакт турларига қуйидагилар киради:
-перкутант контакт, яъни терининг игна санчилиши ёки ўткир буюмдан жароҳатланиш;
-биологик материаллар (қон ва организмнинг бошқа биологик суюқликлари)нишиллик пардалар ёки зарарланган тери (ёрилиш, кесилиш)га тушиши.
-Қон, сперма, қин суюқлиги, таркибида қон булган суюқликлар ва бошқа биологик суюқликлар орқали ОИВ юқиш хафи мавжуд булиб, улар билан ишлаганда универсал эхтиёт чоралари қўлланилиши шарт.
-Ҳар қандай кесиб олинган тирик тўқима ва аъзолар билан контактда бўлганда, универсал эҳтиёт чораларига амал қилиниши зарур.
ОИВ юқиши бўйича хавфлилик даражаси ҳозирча аниқланмаган бўлса-да, қуйидаги суюқликлар билан ишлаганда универсал эҳтиёт чоралари қўлланилиши зарур: синовиол суюқлик, орқа мия суюқлиги, плеврал суюқлик, перитониал суюқлик, перикардиал суюқлик, амниотик суюқлик. Ҳар қандай биологик суюқлик, агар у қандай суюқлик эканлигини аниқлашнинг иложи бўлмаса, улар билан ишлаганда ҳам универсал эҳтиёт чоралари қўлланилиши талаб қилинади.
Универсал эҳтиёт чоралари организмнинг қуйидаги ажратмаларига нисбатан қўлланилмайди: нажас, бурун ажратмаси, балғам, тер, кўз ёши, сийдик, қусуқ массаси, сўлак.
Индивидуал ҳимоя воситаларини қўллашга катта эътибор берилиши зарур. Буларга халат, кўлқоп, ниқоб, муҳофаза кўзойнаги ва экран киради. Муҳофаза халатлари ва фартуклар тери ва кийимни уларга қон ва бошқа биологик суюқликлар тушишидан сақлайди.
Агар муолажа бажаришда қон ва бошқа биологик суюқ муҳитнинг сачраш эҳтимоли бўлса, ниқоб ва кўзойнак тақиш ёки кўз, бурун, оғиз ва умуман юзнинг катта қисмини ҳимоялаш учун экрандан фойдаланилади.
Муолажаларни бажаришга киришишдан олдин, ишни якунлагандан кейин ёки ҳар бир бемор кўригидан сўнг тиббиёт ходими қўлини қўл ювишнинг умумий қоидаси бўйича ювиши зарур. У қуйидагича:
1. Аввал қўлни яхшилаб сув билан ювинг.
2. Сўнгра совунлаб ювинг.
3. Тирноқ ости ва бармоқлар ораларига алоҳида эътибор берган ҳолда қўл ва бармоқларнинг ҳамма жойларини бир-бирига ишқаб тозаланг (ҳеч бўлмаганда 10- 15 сония давомида).
4. Қўлларни тоза сув билан яхшилаб чайинг.
5. Қўлни қоғоз сочиқ ёки бир марта ишлатиладиган сочиқ ёрдамида қуритинг ва кранни ёпиш учун сочиқдан фойдаланинг.
Тиббиёт ходимининг тирноқлари калта қилиб олинган бўлиши керак. Қўлларни ювиш учун хўжалик совунидан фойдаланинг.
Теридаги жароҳат, шиллиқ парда, ифлосланган буюм, қон ёки организмнинг бошқа ҳар қандай биологик суюқликлари ҳамда ифлосланган чиқиндилар билан ишлаганда ва инвазив муолажалар ўтказганда (вена ичига инъекция қилиш ва бошқалар) албатта резина қўлқоп кийиш зарур. Инъекция ўтказишда бир марталик шприц ва системалар беморнинг кўз олдига очилади. Муолажалардан кейин резина қўлқоп ички томонидан ташқарига қилиб ечилади ва хлорли дезинфектантнинг 0,5 % ли эритмасида 10 дақиқа давомида ботириб қўйилади, қўллар хўжалик совунида икки марта совунлаб ювилади, бир марталик салфетка ёки сочиқ билан артилади, сочиқ махсус идишга ташланади.
ОИВ инфекцияси-бу сурункали касаллик бўлиб, ҳозирча уни узил-кесил даволаш усули топилмаган. Ҳозирги вақтда икки гуруҳ антиретровируси (АРВ) препаратлар маълум-қайталама транскриптаза ингибиторлари (КТИ) ва протеаза ингибиторлари (ПИ). Қайталама транскриптаза ингибиторларига нуклеозидли ва нонуклеозид препаратлар киради. Қайталама транскриптазанинг нонуклеозидли ингибиторлари (КТННИ)га невирагин, делавирдин ва эфаиренз киради. Протеаза ингибиторлари-бу гурух препаратларига индинавир, саквинавир, ритонавир ва нельфинавирлар киради. АРВ препаратлар монотерапия (битта препарат билан даволаш), битерапия (иккита препарат билан даволаш) ва тритерапия (учта препарат билан даволаш, масалан, КТИ гурухидан иккита препарат ва ПИ дан битта препарат) шаклида қўлланилиши мумкин. ОИТС болаларга асосан ҳомила даврида касалланган онадан планцента орқали, кейинчалик сутидан, ва бемор болага ОИТС билан зарарланган донор қони қуйилганда юқади. ОИТС болаларда ўткир ва оғир турдаги зотилжам ҳамда сурункали тепки билан кечади. Болада тана ҳарорати 39дан юқори бўлади, ҳолсизланади, қуруқ йўтал безовта қилади, нафас олиш сусаяди. Хомила даврида ОИВ юққан чақалоқлар туғма нуқсонлар билан туғилади. Чақалоқнинг марказий асаб системаси ривожланмай боши кичкина ва пешонаси катта бўлиб туғилади. Чақалоқнинг кўзи катталашган ва оқсиллари мовий рангда бўлади. Болада тана ҳарорати юқори бўлиб сурункали ичи кетади, терисида йирингли тошмалар пайдо бўлади, безлари катталашади ва чақалоқ яхши ривожланмасдан нобуд бўлади. Онадан болага ОИВ юқиш профилактикаси бўйича қўйидаги самарали усуллар мавжуд бўлиб, улар болага ОИВ юқиш хавфини камайтиради: антиретровирусли профилактика (АРВ профилактика)-онага ҳомиладорлик ва туғиш вақтида, болага эса, ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўтказилади: ҳомиладорлик вақтида-зидовудин (300 мг)+ламивудин (150 мг)+пи/ rtv (ритонавир билан кучайтирилган протеаза ингибитори) кунига 2 марта туғруққача берилади; туғиш вақтида юқоридаги схема давом эттирилади; туғишдан кейин онага препаратлар берилмайди, болага эса сироп шаклида зидовудин 4 мг/кг дан кунига 2 марта 7 кун давомида берилади (туғилгандан кейин биринчи 8 соат ичида бошлаш зарур). акушерлик муолажалари-ҳомиладорликнинг 38 ҳафталигида кесер усулида кечиш; кўкрак сути (она сути) билан эмизмаслик. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳозирги кунда ОИТС касаллиги тўғрисида кенг тушунчага эга бўлсак ва ҳар бир инсонда ОИВ инфекцияси бор деб қарасак, ўзимизни бу касалликдан ҳимоя қилган бўламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |