Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Мавзу: Кашандаларда аста-секин никотин синдроми шаклланади ва у уч босқичдан иборат



Download 4,14 Mb.
bet57/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   145
Bog'liq
Шош-3

7.2 Мавзу: Кашандаларда аста-секин никотин синдроми шаклланади ва у уч босқичдан иборат:
Биринчи босқич – руҳан боғланиш. Одамнинг аста-секин кўпроқ сигарет чекишга кўнгли кетаверади, бу 1-5 йил давом этади.
Иккинчи босқич – чекишга кўникиб қолиш. Бунда тез-тез бошқалардан ажралиб туриш, тенгдошларига кўз-кўз қилиш сигарета маркасини, ўз шароитини баҳолаш, мақтаниш учун чекади. Кашандаларда бронхит, қорин, юрак оғриғи пайдо бўлади. Тажанг бўлиб қолади. Бу 5-15 йил давом этади.
Учинчи босқич – ҳақиқий кашандалик. Бунда одам ўз-ўзидан чекаверади, доим боши оғриб туради, хотира пасаяди, сержаҳл бўлиб, кайфи хиралашади, сурункали йўталади, бу аломатлар рак касаллигининг бошланишидан далолат беради.
Алкоголизм – спиртли ичимликларга ружу қўйиб, уларни суистеъмол қилиш оқибатида, организмда талайгина функцияларнинг бузилиши, яъни аста-секин ички аъзолар ҳамда инсон руҳиятида оғир паталогик ўзгаришларнинг рўй беришига олиб келадиган касалликдир. Ичкиликбозлик инсон саломатлигига путур етказиб, оиласини ачинарли аҳволга солиб қўяди, номини булғайди, турли касалликларга, шикастланишларга ва жиноятларга сабаб бўлади. Ҳозирги кунда ҳам кишилар орасида спиртли ичимликларни суистеъмол қилиб ашаддий ичкиликбозлик –алкоголизм касалига мубтало бўлганлар учраб турмоқда. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг маълумотларига қараганда, ҳозирги кунда сайёрамизда ҳар йили 7,5 млн. дан ортиқ киши ичкиликбозлик туфайли ҳалокатга учрайди. Алкоголизм ўз таркибида алкогол сақлайдиган ароқ, вино, шампан, пиво, самогон, мусаллас каби спиртли ичимликларни сурункали тарзда истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқади.
Алкоголь – ачиш жараёнида ҳосил бўлган маҳсулот бўлиб, тўйинган ва тўйинмаган углеводларнинг молекуласида битта гидроксил гуруҳлари бўлган ҳосилалардир. Алкоголга жисмоний ва руҳий жиҳатдан тобъе бўлиш асаб системаси, ички органлар фаолиятининг бузилиши ва моддалар алмашинувининг издан чиқиши билан кечадиган мураккаб жараёнга олиб келади. Алкоголга ружу қўйиш одамни ижтимоий жиҳатдан тубанлаштиради, меҳнат қобилиятини йўқотади, оила бузилишларига сабабчи бўлади, у бахтсиз ҳодисаларга учрайди, жиноятчига айланади.
Алкоголь энг аввал асаб ҳужайраларининг, кейин бошқа ҳужайраларнинг фаолиятини бузади. Натижада аъзолар ва тизимларнинг ишлаш қобилияти кескин сусаяди. Айниқса марказий асаб, юрак қон томирлар, овқат ҳазм қилиш тизими аъзоларининг фаолияти бузилади, жигар тўқимаси зарарланади, моддалар ва эндокрин тизимидаги салбий ўзгаришлар одам организми ҳимоя қобилияти ва реактивликнинг пасайиб кетишига олиб келади. Эркаклар ва аёлларда жинсий заифлик пайдо бўлади, ҳатто бепуштликка олиб келади, жинсий ҳужайралар зарарланади, ичимликбозлардан ногирон, ақлан ва жисмонан заиф, касалманд туғма нуқсонлар билан болалар дунёга келади. Аёлларда ҳомила тушиши, чала ва ўлик бола туғиш ҳоллари кўп учрайди.
Алкоголикларнинг 62 % ида юрак қон-томирлар тизими касаллик (гипертония, миокард инфаркти, стенокардия, атеросклероз каби) лари, 90 % ига яқин кишиларда овқат ҳазм қилиш аъзолари тизими хасталик ( гастрит, меъда ва 12 бармоқли ичак яраси касаллиги, сурункали токсик гепатит) лари учрайди. Ичкиликбозлик оқибатида бахтсиз ҳодисалар, ҳалокатлар, жиноятлар содир этилади, венерик касалликлар (сўзак, ОИТС) нинг сони кўпаяди.
Сўнгги вақтда ичкиликбозликка берилган аёллар сонининг тобора ортиб бориши ўта аянчли ҳолдир. Спиртли ичимликлар оилада турмушнинг беқарорлигига, жанжаллар, қўйди-чиқдиларга, бева бўлиб қолишга, эр-хотинликнинг нотайинлигига, зино ва хиёнатга сабабчи бўлмоқда. Алкоголизм аёлларда эркакларга нисбатан тезроқ авж олади ва организм кўпроқ зарарланади. Алкогол ичилганда рўй бериладиган заҳарланишнинг 3 босқичи мавжуд.
Биринчи даража (енгил мастлик) – одам ўзини тетик ҳис қилади, ҳаракатлари илдамлашади, юзи қизариб, тери сезгирлиги пасаяди.
Иккинчи даража (ўртача мастлик) – марказий асаб системасининг фаолияти сусаяди, бўшашади, фикрлари чалғийди, юрганда гандираклайди, гаплари тушунарсиз пойма-пой бўлади, ҳаракатларини бошқаролмайди, мувозанат бузилади.
Учинчи даража (оғир мастлик) – Марказий асаб системасининг фаолияти кескин пасаяди, ҳуши кирарли, чиқарли бўлади, кома бошланади, юз-кўзи қизариб кетади, кўз қорачиғи тораяди, тана ҳаракати сусаяди, бадан териси ёпишқоқ, муздай бўлади, қайта-қайта қусади, мушаклар тонуси бўшашади, одам бўғилади ва асфиксия ҳолатидан ҳалок бўлиши мумкин.
Илгари ичмай юрган киши учун 40 даражали тоза ароқнинг 800-900 мл и ўлимга олиб келади. Этил спиртининг ўлдирадиган дозаси тана оғирлигининг ҳар 1 кг ига 6 гр ни ташкил этади. Алкогол одам организмида 8 кундан 20 кунгача сақланиб туради ва организмни заҳарлайди. Алкогол комасининг энг оғир асорати буйрак зарарланишидир. Спиртли ичимликларни сурункали равишда бот-бот истеъмол қилиб туриш оқибатида одамда сурункали алкоголизм ривожланади ва у 3 босқичда кечади.
Биринчи босқич (касалликнинг бошланиши) – бунда беморнинг кўнгли ичкиликни тусаб туради, ичиб маст бўлгиси келаверади, кўп ичади. Тобора тажанг бўлиб, кайфияти ўзгариб туради, уйқуси бузилади, иш қобилияти сусаяди.
Иккинчи босқич – бунда одам қанча ичаётганлигини назорат қилмай қўяди, руҳий ва жисмоний қарамлик ривожланади. Толерантлик ўзгаради. Абстиненция – хуморилик пайдо бўлади. Беморда руҳий, соматик, вегетатив ўзгаришлар кузатилади. У ичкиликни топиш учун имконият қидиради, қочиб чиқиб кетиши мумкин. Беморнинг ички органларида қайтмас ўзгаришалар келиб чиқади. Токсик гепатит, гастрит, жигар циррози, меъда ва 12 бармоқли ичак яраси каби касалликлар кўпроқ кузатилади. Юракнинг ишемик касаллиги ва гипертония касалликларининг 62 фоизи алкоголизм сабабли юзага келади. Иккинчи босқичнинг охирларида бемор шахсиятидаги патологик ўзгаришлар қўшилади.
Учинчи босқич - Бунда ичкиликка роса берилади, сурункали ичади, психозлар пайдо бўлади, алдамчилик, ўғричилик қилади, қўл-оёқлари қалтирайди. Киши тубанлашиб, шахсияти айнийди. Галлюцинация (йўқ нарсаларнинг кўзга кўриниши), иллюзия, алаҳсираш кузатилади, онг ва ҳотира пасаяди, эси паст, телба, шилқим кимсага айланади. Ўзидан-ўзи ҳавотирликка тушиб, вужудини вахима босади, озгина ичгандан кейин маст бўлиб қолади.
Энг аянчлиси шундаки, ичкиликбозларда жинсий қувват йўқолади (импотенция), бепушт бўлиб қолиши мумкин. Ирсиятнинг бузилиши оқибатида ногирон, касалванд ва майиб мажрух фарзандлар дунёга келади. Болалар чала нобуд бўлиб туғилиши ёки туғилганидан кейин ҳалок бўлиши мумкин. Алкоголизм инсон бошига тушган балои- офатлардан бири эканлигини англаб тушуниб етган ҳолда, беморларни тез, ўз вақтида даволаш, ичкиликбозликни олдини олиш ва унга қарши кураш ишларини олиб бормоғимиз лозим.
Гиёҳвандлик (наркомания)нинг организмга таъсири. ОИВ/ОИТС нинг профилактикаси. Ўта ҳавфли инфекциялар, уларга қарши ўтказиладиган санитария – эпидемиологик тадбирлар. Оқилона овқатланишнинг аҳамияти. Ҳаракат ва саломатлик. Гиёҳвандлик (наркомания) тўғрисида тушунча, унинг турлари билан танишиш. Гиёҳвандликнинг аломатлари. Гиёҳвандликка сабаб бўладиган моддалар – морфин, кокаин ва бошқаларнинг организмга таъсири, хусусияти.Гиёҳвандлик ва токсикоманиянинг инсон руҳияти ва иш қобилиятига таъсири. Аҳоли ва ёшлар ўртасида гиёҳвандликни олдини олиш ва тарғибот қилиш. ОИВ/ОИТС касаллиги ҳақида маълумотлар: тарихи, этиологияси, юқиш йўллари. Касалликнинг клиник аломатлари. Диагноз қўйиш усуллари. Онадан болага ва касб орқали юқишнинг профилактикаси. “Маслаҳат” хоналарининг консультатив ишлари ва қоидалари. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг № 480 – буйруғи асосида ишлаш. Ўта хавфли инфекциялари тўғрисида тушунча, унинг турлари (тоун, вабо, геморрагик иситма, қутириш, куйдирги, бруцеллёз ва бошқалар) ва хусусиятлари. Беморларни вақтида аниқлашнинг аҳамияти. Ичимлик ва оқава суви, озиқ – овқат маҳсулотлари ва буюмларни санитария назорат қилиш. Тиббий жиҳозлар ва буюмларга махсус санитария ишлов бериш. Ўта хавфли инфекцияларни олдини олишда санитария – тарғибот ишларини олиб бориш. Оқилона овқатланиш тушунчаси ва унинг саломатликка таъсири. Овқат рационининг энергетик қиймати. Овқатланиш тартиби. Асосий озиқ – овқат маҳсулотларининг аҳамияти (оқсил, ёғ, углевод, витамин, минерал моддалар). Аҳоли гуруҳига кўра овқатланишнинг ўзига хослиги (ёши, иш фаолияти, саломатлиг и). Ҳаракатнинг жисмоний ва руҳий ривожланишга таъсири. Жисмоний тарбиянинг аҳамияти. Касалликларнинг олдини олишда ҳаракатнинг ижобий аҳамияти ва функционал таъсири. Жисмоний машқ турлари (гимнастика, атлетика, велосипед миниш,спорт ўйинлари ва бошқалар).Аҳоли ўртасида жисмоний ҳаракатни ошириш ва санитар–тарғиботчининг ишлари.
Организмни чиниқтириш. Оила ва саломатлик – соғлом оила. Оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган Давлат дастури. Оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган Давлат дастури. Мактаб ёшидаги болалар соғлиғини яхшилаш. Иш жойида саломатликни ҳимоя қилиш.
Организмни чиниқтиришга таъриф. Чиниқтиришнинг саломатликка таъсири. Чиниқтиришнинг асосий қоидалари (мунтазамлик, аста-секинлик, ўзини ишонтириш ва бошқалар).Чиниқтиришнинг турлари: суст чиниқиш, қуёш ва ҳаводан чиниқиш, сув билан чиниқиш (бошдан сув қуйиш, чўмилиш, сауна, ҳаммом). Оила ва никоҳ тушунчаси. Оила муҳитининг саломатликка таъсири, унинг ижтимоий ва руҳий муаммолари. Соғлом авлод ривожланишига оиланинг таъсири. Оилани ривожлантириш. Никоҳдаги тиббий биологик хусусиятлари, Ўзбекистон Республикасининг “Оила кодекси”да берилган муддатлари. Оилада тиббий маданиятни ошириш. Хомиладорликдан сақланишнинг замонавий усуллари. Ўзбекистон Республикаси Давлат Дастурлари. Оналик ва болаликни мухофаза қилиш асослари. Хотин – қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва касалликни аниқлашнинг аҳамияти. Болалар ривожланишидаги турли даврларнинг хусусиятлари (чақолоқлик, гўдаклик, кичик боғча ёши, мактабгача ёш, мактаб ёши).Болаларга тиббий ёрдам ва профилактик ёрдам кўрсатиш (6 босқич). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 авгусдаги “2014-2018 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2221 – сонли қарори асосида ишлаш. Мактаб ёшидаги болаларнинг соғлом ўсиши ва ривожланиши учун овқатланиш, тозаликка риоя қилиш, жисмоний фаолликни, уйқуси ва ўқиш фаолиятини рағбатлантириш ва назорат қилиш.Тиббий кўриклар ва ундан кейинги тадбирларни ўтказиш қоидалари. Мактабда соғлом муҳит яратишда гигиеник талабларга риоя қилиш, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ўзаро муносабатларни шакллантириш. Соғлиқни муҳофаза қилишда жисмоний тарбия, соғлом турмуш тарзини тарибот қилиш. Ишлаб чиқаришда меҳнат қилиш шароитларини организмга таъсири (ҳарорат, намлик, атмосфера босими, ҳаво ҳаракати тезлиги).Иш жойидаги микроиқлим ва гигиеник кўрсаткичларига риоя қилиш: вентиляция, водопровод, ёритиш ва бошқалар. Ишлаб чиқаришда касбий касалликлар ва уларни олдини олиш қоидалари.
Рухан ўзини ўзи бошқариш. Катталар саломатлигини ҳимоя қилиш (геронтология). Эпидемиологияга қарши тадбирлар ва жамоада инфекцион касалликлар профилактикаси. Шахсий гигиенанинг соғлом турмуш тарзидаги аҳамияти. Статистика ва унинг вазифалари. Ўз – ўзини бошқариш барча системалар фаоллигини бажаришдаги аҳамияти. Руҳий ўзгаришларнинг соматик бузилишларга таъсири. Мижознинг турлари (сангвинник, флегматик, холерик, меланхолик). Инсонларни ўз– ўзини бошқаришда ижод қилиш аҳамияти. Руҳий осойишталик ва муомала маданияти – инсонларни соғлом турмуш кечиришида руҳий осойишталик жуда муҳим. Ҳар куни уйқуга кетишдан олдин ўзингизга ўн дақиқа вақт ажратинг, ҳаётда сизга муҳим бўлган нарсалар хақида ва ҳаётингиздаги энг бахтли дақиқаларни ўйланг, бу асабларингизни тинчланишида жуда катта ёрдам беради. Атрофингиздагиларга ҳам мулойим муомалада бўлишни унутманг. Бу нафақат уларнинг кайфиятига, балки сизга ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсонлар ўртасидаги хушмуомалалик ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг узоқ ва соғлом умр кўришдаги ўрни худди жисмоний машқлар ва пархезга амал қилиш фойдаси билан тенг экан.
Геронтология ва гериатрия тушунчаси, мақсади. Узоқ умр кўриш хусусиятлари. Қарилик, қариш сабаблари (физиологик, ирсий). Катта ёшдаги кишилар соғлиғи билан боғлиқ муаммолар (овқатланиш, касалликлари, кун тартиби).Катталар соғлиғини мустаҳкамлаш билан боғлиқ профилактика ва соғломлаштириш чоралари (ҳаракатнинг аҳамияти, фитотерапия, тўғри ва оқилона овқатланиш, дам олиш оромгоҳлари, руҳий тинчлик, кексаларни парваришлаш). Эпидемия, пандемия тушунчаси. Эпидемиологик жараён омиллари (инфекция манбаи, юқиш йўллари, аҳолига таъсирчанлиги). Иммунитет турлари. Иммунитетни ошириш учун умумий ва махсус профилактикаси. Соматик ва юқумли касалликларни профилактикаси. Шахсий гигиенанинг аҳамияти, организмга таъсири, ривожланадиган касалликлари (тери, оғиз бўшлиғи, бурун, қулоқ, жинсий аъзолар ва бошқа касалликлар). Тери, соч, тирноқ ва оғиз бўшлиғини парваришлашни аҳамияти ва қоидаси. Хаммомнинг аҳамияти. Ўрин – кўрпалар ва буюмларни тоза тутиш қоидалари.Кийим – бош ва пойафзал гигиенаси (ҳаво ўтказувчанлик, материали, қўллаш шароити). Аҳолини гигиеник жиҳатидан тарбиялаш, санитария маданиятга ўргатиш. Статистика фани ва унинг вазифалари. Инфекцион технологияларнинг аҳамияти. Статистик ҳисоб ва ҳисоботлари (кунлик, ойлик, квартал ва йиллик). Тиббий ходимларнинг ишларида статистик маълумотларнинг аҳамияти, кўрсаткичлари. Статистик текшириш босқичлари. Компьютердан фойдаланиш. Тиббий ҳужжатлар билан ишлаш хусусияти.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish