Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Валеологиянинг таълим тизимидаги улуғвор мақсади –



Download 4,14 Mb.
bet56/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   145
Bog'liq
Шош-3

Валеологиянинг таълим тизимидаги улуғвор мақсади – ҳар бир шахсда ўзига нисбатан эмоционал ва ижтимоий жиҳатдан муҳим мантиқий, дунёвий ривожланишнинг бир намоёндаси сифатида баҳо беришни ўрганишдир. Соғлом турмуш тарзини ўргатиш ва мустаҳкамлаш деганда фақат салбий урф-одатлардан воз кечишигина эмас, балки ҳаракат фаоллигига асосланган валеологик маданиятни ҳам даъват этиш кўзда тутилади. Умумий валеология тиббий биологик, педагогик, психологик ижтимоий фанларнинг илмий асосларига таянган бўлса, амалий валеология ўз навбатида яна иккита бўлимга ажралади. Ташхисий валеология саломатликни ўлчов кўрсаткичларини аниқлаш билан чегараланса, хусусий амалий валеология организмни соғломлаштириш муаммоларини ҳал этади.
Тамаки таркибида турли хил заҳарли кимёвий ва канцероген моддалар бор. 1809 йилда тамаки баргидан никотин моддаси ажратиб олинган. Тутаб турган сигаретнинг ҳарорати 300 градус бўлиб, ўша тутунда 4 мингдан ортиқ кимёвий бирикмалар мавжуд, шу жумладан 40 хил канцероген (рак касалини чақирувчи) моддалар бор. Тамаки тутунининг компонентларига диоксид углевод, углерод оксид (ис гази), водород цианид, аммоний, изопирен, ацетальдегид, акролеин, нитробензол, ацетон, водород сульфид, синил кислота ва бошқалар киради. Бундан ташқари, тамаки тутунида қаттиқ заррачалар, никотин, сув, смола кабилар ҳам бор. Тамаки смоласи ўз таркибида полициклик аромат углеводородлар, нитрозоаминлар, ароматик аминлар, изопреноид, пирен, бензопирен, хризен, антрацен, флюратин, оддий ва мураккаб фенолфенал, калий, қўрғошин, палоний радиоактив бирикмаларини сақлайди. Тамакини турли хил халқ турлича истеъмол қиладилар, айримлари ҳидлайдилар, баъзилари чайнайдилар, бошқалари чекадилар. Оз миқдорда никотин марказий нерв системаси ҳужайраларини қўзғатади, бу томир уришини ва нафас олишни тезлаштиради. 20-25 дона сигарет бир вақтда бирдан чекилса инсонни ўлимга олиб келади. Тамаки чекилганда тамаки таркибидаги аммиак, никотин, углерод (I)- оксид, рак ривожланишига олиб келадиган углеводород, бензипирен, полоний радиоактив элементлари қонга сўрилади. Кашанда бир кунда ўртача 20 дона сигарет чекса, 30 йил мобайнида 200 минг дона чекади, бу 160 кг тамаки бўлиб, 80 кг никотинни ташкил этади, яъни ўлдирадиган дозанинг биттасини ёки бундан кўпроғини қабул қилар экан, ўлиб қолмаслигининг сабаби, никотиннинг организмга кам-кам миқдорда тушиб туришидир.
Никотин ўпкадан қонга ўтиб олдин марказий нерв системасига таъсир қилади. Унинг таъсирида буйрак усти бези қонга кўп миқдорда адреналин ишлаб чиқаради, бу модда артерия томирларининг торайишига, кейин хафақон (гипертония) касалига, капиллярларнинг тиришиб, торайиб қолишига сабаб бўлади. Никотин юрак мускуллари учун жуда хавфли бўлиб, ишемия авж олади, у ўз навбатида миокард инфарктига олиб келади. Шунингдек атеросклероз ва эркак мижози сусайиши (импотенция) га ҳам олиб келиши мумкин. Одам ҳар бир дона сигарет чекканда организмида битта апельсин таркибида бўладиган миқдорда витамин С парчаланиб кетади. Никотин одамнинг сўлагида эрийди, гастрит, ошқозон яраси, лаб, қизилўнгач раки касаллигининг 30 фоизи, Базедов касаллигининг 30 фоизи, шунингдек бронхит, аёлларда бола ташлаш каби ҳоллар учраб туради. Одам кунига бир қутидан сигарет чекса, умри 8 йилга, икки қутидан чекса, 15 йилга қисқариши ҳисоблаб чиқилган.


Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish