3.1 Мавзу: ШТТЁ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР
3.1-мавзу.
1.Фавқулотда вазиятлар ва шошилинч ҳолатларда биринчи ҳамширалик ёрдами.
Фавқулотда вазиятлар ва шошилинч холатлар тўғрисида умумий маълумотлар. Фавқулотда вазият - одамлар қурбон бўлиши, уларнинг соғлиги ёки атроф тиббий муҳитга зарар етиши, жиддий моддий талофатлар келтириб чиқариши ҳамда одамлар ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли тиббий ходиса ёки бошка табиий ҳодиса ёки бошқа табиий офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган вазият.Фавқулотда вазиятларга қўйидагилар киради: тошқинлар, сел оқимлари, қор кучиши, ер кўчкиси, ёнғин ва портлаш, транспорт энергетика ва коммунал тизимлардаги авария, кимёвий ва радиациявий хавфли объектларда юз бериши мумкин бўлган авария ва ҳалокатлар, гидротехника иншоотларида юз бериши мумкин бўлган фавқулотда вазиятлар.Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бир бутун тизимни қисми улароқ касаллик ва шикастланишларни оқибати самарали бўлишида ёрдам беради. Самарали ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган бир қанча керакли компонентлар мавжуддир. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш коммуникатив ва интеграллашган бўлиши керак. Ёрдам узлуксиз ва ёрдам бошқа бир босқичга ёки хавфсиз ҳамда самарали бўладиган жойга ўтказишга тиббий жиҳатдан йўналтирилган бўлиши керак.Тўлиқ ривожланган бутун шошилинч тиббий ёрдам тизими бошқарув нормалари ва режаларини юқори даражада ривожланган бўлиши, ҳамда хизмат кўрсатилаётган беморлар талабини қондира олиши зарур.
Стандартлар ва режалар қўйидаги тартибда бўлиши керак:
Регуляция ва тактика
Ресурслар бошқаруви
Инсон ресурслари ва тайёргарлик
Касал ва шикастланганларни транспортировка қилиш
Ёрдам кўрсатувчи бўлимлар
Коммуникациялар
Жамоат маълумоти ва таълимоти
Тиббиёт йўналиши
Травматалогия тизимлари
Шахсий ҳимоя воситалари (ШҲВ) бу ШТЁХ ходимини ўз иш жараёнида кимёвий, радиологик, физик, механик, электрик ва атрофдаги бошқа хавфли омиллар билан тўқнашиш натижасида юзага келадиган шикастланиш ва касалланишдан ҳимоялаш учун ишлатилади. ШҲВ ҳимояловчи юз ниқоб, бош кийим, кўзойнак ва оёқ кийимлардан ташқари комбензон, қўлқоп, зирх, антифон ва респираторларга ўхшаш бошқа мосламаларни ҳам ўз ичига олади. Шифохонагача бўлган ШТЁХ ходими доимо ҳодисага мувофиқ келадиган керакли ҳимояловчи мосламани қўллаши шарт.
Ҳодиса юз берган жойда ШТЁХ ходими ўз хавфсизлигини таъминлаш учун ишлатиладиган ШҲВ га кўшимча равишда қўлқоп, халат, юз ёки тиббий ниқоб, ҳимояловчи СЎВ, ШТЁШ, Амбу қопчаси, СЎВ учун чўнтак ниқобларидан иборат бўлган тиббий ходим ШҲВ сини ишлатилиши мўлжалланган вазиятларда ШТЁХ ходими танасига, кўзига, терисига, оғзига ва бошқа шиллиқ қаватларига ёки кийимларига қон ва биологик ажралмаларни тегишини олдини олувчи ҳимоя воситалари ишлатишга яроқли ҳисобланади.
Клиник ўлим ҳаёт ва биологик ўлим ўртасидаги давр бўлиб, организмнинг қайтиши мумкин бўлган босқичидир. Бу ҳолат юрак уриши ва нафас олиш тўхтаган ва тириклик аломатлари йўқолган пайтдан бошлаб организм кечираётган ва бир неча минут давом этувчи қайтувчан функционал ва структурали ўзгаришлар жараёнидир.
Ўлимга сабаб бўлувчи терминал ҳолатлар: Оғир травмалар, қон айланишини бирдан тўхташи, нафас етишмовчилиги, анафилактик шок, электр токидан зарарланиш, чўкиш, бўғилиш, заҳарланишлар ва ҳ.к.
Нафас олиш деб ҳавонинг ўпкага киришига айтилади. Диафрагма қисқарганда пастга сурилади, бу эса- қовурғалараро мушакларнинг қисқаришига ва кўкрак қафаси ҳажмининг ошишига, бу ўз навбатида ўпкага ҳавонинг киришига олиб келади.
Нафас чиқариш диафрагма ва қовурғалараро мушаклар бўшашиб, кўкрак қафасининг ҳажми камайиши билан юзага келади. Диафрагма юқорига, қовурғалараро мушаклар пастга ва ичкарига ҳаракатланиб, ўпкадан ҳавонинг чиқишига олиб келади.
Меъёрий нафасда нафас олиш регуляр бўлиб, ўша вақтда альвеолалар очилади. Меъёрида катталарда нафас сони дақиқасига 12-20 тагача, болаларда 15-30 тагача, чақалоқларда эса 40 тагача бўлади.’
Қоринчаларнинг ҳар бир қисқарганида чап қоринча қонни аорта ва бошқа артерияларга ҳайдайди. Артерияни пайпаслаганда буни Ps уриши сифатида қабул қилиш мумкин. Радикал пулс, брахиал пульс, каротид, апикал, феморал, педал пульслар тафовут қилинади. Пульс нормада катталарда 70-80 та,болаларда ёшига қараб 80 дан юқори. Қон босими ўлчанади, норма 120/80 мм.с.у.т.
Кўз қорачиғини баҳолаш учун бемор кўзига қисқа вақт ичида ёруғлик туширилади ўлчами ва ёруғликка реакцияси аниқланади.
Кўз қорачиғи кенгайган (жуда кенг), меъёрида ёки қисқарган(торайган).
Қорачиқлар бир хил ўлчамда ёки ҳар хил ўлчамда .
Ёруғликка реакцияси:
1. Ёруғликка реакцияси мавжуд-ёруғлик таъсир қилганда ўзгариши.
2. Ёруғликка реакцияси йўқ-ёруғлик таъсир қилганда ўзгариши йўқ.
3. Ёруғликка реакцияси бир хил ёки ҳар хил.
Do'stlaringiz bilan baham: |