Ўта ҳавфли юқумли касалликларга қарши кийим кийиш тартиби.
Ўта хавфли инфекциялари ўлат, вабо, геморагик иситмалар, чин-чечак куйдиргининг тарқалган шакллари қайд қилинганда, ўлатга қарши махсус кийим кийилади.
1. Кийим кийишдан олдин табобат ходими ўзини ҳимоя қилиши учун шахсий аптечкадаги дори-дармонлардан фойдаланади.
Масалан, ўлатга қарши табобат ходими ўзига 500 минг бирликда стрептомицин эритмасини мушак орасига қилади. Аптечкадаги 70% ли спирт эритмаси ёки калий перманганат эритмаси билан оғзини чаяди, кўзига альбуцид эритмасини томизади.
2. Табобат ходими кийими устидан олдин комбинзон ёки пижамани, сўнгра пайпоқ ёки чулки ва размеридан каттароқ резина этик кияди.
3. Пешона қисми умуман кўринмайдиган қилиб рўмол ўралиб, чап томонида бантик қилиб боғланади.
4. Ўлатга қарши халат, рўмол боғлангандан сўнг шундай кийиладики халат узвий тегиб туриши керак.
5. Кейин ходим марли-пахтали маскани шундай тақиб боғлайдики юқори боғлагичлари энса суяги устида, пастки боғлагичлари юқоридан боғланади ва кўзойнак тақилади.
6. Бутунлигига ишонч ҳосил қилинган резина қўлқоп кийилади. Сўнгра 3% ли хлорамин эритмаси билан намланган сочиқ халат бойламига тиқиб қўйилади. Ушбу кийим билан табобат ходими 2 соат ишлаши мумкин.
Табобат ходими қатъий эпидемияга қарши кўрсатмаларга амал қилиб, қуйидаги тартибда ечинади: сочиқ, кўзойнак, маска, халат, рўмол, этик, резинали қўлқоп, носки ёки чулки, комбинизон ёки пижама. ЭСЛАТМА: 1. Агар табобат ходими даволовчи врач бўлса, рўмолдан олдин фонендоскоп тақади.
2. Агар беморда қусиш аломатлари қайд қилинса, сочиқдан олдин резинали фартук тақади. Беморда геморрагик иситма қайд қилинса, 2 тадан резинали қўлқоп кияди.
КУЙДИРГИ КАСАЛЛИГИ. Куйдирги-зооноз гуруҳига мансуб ўткир юқумли касаллик бўлиб, иситма, умумий заҳарланиш белгиларини ҳамда тери ва лимфа тугунларининг сероз гемаррагик ялиғланиш белгилари билан тавсифланади.
Этиологияси. Бу касалликнинг қўзғатувчиси бациллалар оиласига кирувчи, тузилиши таёқчасимон ҳолда узунлиги 6-10 мкм,эни 1-1,5 мкм дан иборат B.anthracis. Таёқчалар жуфт-жуфт ҳолда ёки калта занжирсимон шаклда учрайди. Бу микроб икки хил формада учрайди.
1.Вегетатив – яъни кўпайиш шакли ички муҳитда.
2.Спорали – яъни ҳимояланиш шакли. Вегетатив формасида ҳайвонларнинг ёки одамларнинг организмига кириб олиб кўпайишни бошлайди.Ташқи муҳитга тушиб қолган бацилла микроблари ўзини ҳимоялаш учун ўзига спора–яъни ҳимоя қобиғи ҳосил қилади. Ўзига спора-яъни ҳимоя қобиғи ҳосил килган бацилла ташқи муҳитга иссиқдан, совуқдан, намликдан, хар хил заҳарли химикатларга чидамли бўлади. Ташқи муҳитда, тупроқда тушиб қолган микроб споралари 10 йилгача яшайди. Қулай шароитга тушган бацилла микроби ҳайвон ёки одам организмига тушса ўзидан спорани ташлаб капсула шаклига ўтади. Ички организмга кириб олган бацилла айниқса тўйимли озуқа бор жойда (PH 7,2–7,6) нормал ҳароратда (300–370) да тез ўсиб кўпаяди. Совуқ ҳавода+120 дан паст, иссиқлик +430 дан баланд бўлган ҳавода ўсишдан тўхтайди. Микробларда яшаш учун яхши шароит бўлганда жуда ҳам тез кўпаяди. Масалан: битта микроб тўхтовсиз иккига бўлиниш йўли билан бир суткада 16 миллионга етиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |