Кечиши ва клиник белгилари. Яширин давр тишланган жойга, жарохатнинг характерига, вируснинг сони ва вирулентлигига боглик. Энг қисқа даври 7-10 кун булиб, 3-8 хафтага чузилиши мумкин. баъзан 5-6-12 ой давом этиши хам мумкин. Лекин бу жуда кам учрайди. Касаллик кўпинча ўткир кечиб, клиник белгилари ҳар хил бўлади. Итларда аксарият, типик ҳолатда ўтади.
Итлар қутуриши. Кўпинча шиддатли ва тинч (паралитик) шаклда, шунингдек, абортив ва атиник ҳолатда намоён бўлади. Шиддатли шакли уч боскичда (продромал, қўзғалган ва фалажлик) ўтади.
Продромал боскичда касал хайвоннинг ҳулқи ўзгаради. 12 соатдан 3 кунгача чўзилади. Ит хомуш кўринади, қоронғироқ жойга ўзини тортиб, эгаси чақирса хам келмайди. Баъзан жуда серхаракат бўлиб, эгаси билан ўйнашишни хуш кўради. Унинг юзи ва қўлларини ялайверади (бу пайтда сўлакда вирус бўлади, у жуда хам хавфли). Бундай ит кейинчалик жуда нотинч бўлиб қолади, у ёқдан бу ёққа қараб чопади, хар қандай шовқин-сурондан ҳадиксираб қўрқиб тушади. Иштаха бузилиб, одатдаги овқатларни емасдан, очкўзлик билан ерни тирнаб, тупроқни тишлай бошлайди, уз ахлати, тушамаси, ёғоч ёки темир бўлакчаларини хам ейиши мумкин. баъзан қаттиқ кечишиши туфайли ўша жойини тишлаб, узиб олиши мумкин.
Қўзғалиш боскичи. Безовталанишдан тажовуз қилишга ўтади. Қўрқиш аломатлари йўқолади. Ит боғлиқлик тизиичаси ёки занжирини тишлаб узади. Бойловини узгач, жуда узоқ масофага (суткасига бир неча ўн километр масофага) чопиб қочиб кетади. Одам ва хайвонларга ташланади. Бунда уларни хурмасдан, тинчгина келиб, кутилмаганда бирдан тишлаб олади. Томоқ ва тил фалаж бўлиб қолганлиги учун оғиздан жуда кўп сўлак оқади. Шу туфайли товуш хириллаб чиқади. Пастки жағ тушиб кетади. Кўзлар чақчайиб, кўз қорачиғининг бири кичрайса, иккинчиси катталашади. Безовталаниш 3-4 кун давом этиб, кейин иккинчи боскич бошланади.
Фалажлик босқичи. Ит озиб кетади, афония бўлади (товуш йўқолади). Томоқ, тил, жағ фалажига орқа оёқ фалажи қўшилади. Бу ҳолат қовуқ ва орқа ичакка хам тарқалади. Кейин олдинги оёқлар фалажланади. Ит орқасини судраб юради 8-10 кун ўтгач, ўлади.
Тинч (фалажлик) шакли 10-15 фоиз итларда учраб, безовталаниш хар доим ташланавермайди. Кўпинча пастки жағ фалажланиши оқибатида нафас олиш қийинлашади. Жуда кўп сўлак оқади. Худи томоғига суяк тиқилгандек холни эслатади. Фалажлик кучайиб, 2-4 кундан кейин ўлади.
Атипик кечиш. Кам учраб, давомли бўлади. Геморрагик гастроэнтерит рўй бериб, касал ит жуда озиб кетади. Баъзан абортив кечиши мумкин, мушукларда хам худди итлардагидек клиник кўриниш намоён бўлиб, улар 3-4 кун ичида ўлади. Ит ва одамларга нисбатан ўта агрессив бўлади.
Ташхис қўйиш. Қутуриш касаллигига ташхис қўйишда унинг эпизоотологияси, клиник белгилари ва патологоанатомияси инобатга олинади. Лабораторияга ўлган хайвоннинг боши юборилади. Бош миядан тайёрланган суртмадан Бабеш-Негри таначаси излаб топилади. Агар бу ҳол натижа бермаса, биосинама қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |