Клиникаси. Бруцеллёз одамларга турли хил шаклларда кечадиган касаллик бўлиб, унинг юққандан сўнг то биринчи белгилари пайдо бўлиш даври турғунлик даври деб аталади. Бу давр кўпинча 2-4 ҳафта чўзилади. Баъзан шундай ҳам бўлади: бруцеллалар одам организмига юққанда лимфа тугунларида бир неча ойлар давомида сақланиб туради, касалликни вужудга келтирмайди. Бу бирламчи латент давр ҳисобланади. Бу давр организмнинг реактив ҳолатига қараб ўзгариши мумкин.
Бруцеллёз касаллигининг клиник белгилари беморларда баъзан рўй-рост намоён бўлса, баъзан билинар-билинмас юзага чиқади. Иситма бруцеллёз касаллигида кўп учрайдиган, узоқ давом этадиган асосий кардинал белги ҳисобланади. Уни олимларнинг кузатишларига қараганда бир неча хил турлари бўлиши мумкин: тўлқинсимон иситма, нотўғри интермиттенс иситма, доимий иситма, тартибсиз, субфебрил иситма ва ҳ.к.
Бруцеллёз иситмаси асосан бемор организмининг реактив ҳолатга боғлиқ бўлиб, маълум патогенетик қонуниятга асосланган. Баъзан ҳарорат юқори бўлиб, узоқ давом этса ҳам беморларда заҳарланиш кам сезилади. Умумий аҳволи ҳам айтарли оғирлашмайди, иштаҳадан қолмайди. Баъзан ҳатто иш қобилияти ҳам бирмунча сақланиб қолади. Бруцеллёзда ҳарорат кўтарилганда кўпинча безгакдагидек хуружлар бўлиб туради. Хуруж бир суткада бир неча марта, аксарият куннинг иккинчи ярмида ва тунда қайтарилади.
Беморнинг эти увишиши, қалтариши, оёқ қўллари, бўғимлари ва мушаклари қақшаб оғриши 1-2 соат давом этади. Ҳарорат тушиши билан бемор жуда қаттиқ терлайди ва тун буйи 3-4 марта ички кийим ва чойшабларини алмаштиришга мажбур бўлади. Бруцеллёзда қаттиқ терлаш умуман касалликнинг ҳарорати меъёрида бўлса ҳам кузатилади. Шунинг учун ҳам бруцеллёзда ҳам бемор ўз терларида ўзлари «чўмиладилар» дейишади. Бруцеллёзда дармонсизлик бошқа инфекцион касалликларга нисбатан камроқ билинади. Ҳарорат баланд бўлиб, қаттиқ терлаш билан давом этганда ҳам беморларда силласи қуриб, озиб кетишлик кўрилмайди.
Қутуриш-ўткир кечадиган юқумли касаллик бўлиб, нейротроп вирус қўзғатади. Марказий нерв системасининг оғир шикастланиши билан ўтади. Иктисодий зарар. Касаликка чалинган одамлар ўлади, хайвонлар эса йўқ қилинади. Иммунизация қилиш учун кўп миқдорда вакцина зарур. Ачинарли томони шундаки, хозирги пайтда касаллик кўп учрамоқда.
Қўзғатувчиси. Қутуришнинг қўзғатувчиси нейротроп фильтрланувчи вирус. У касал хайвон организмида бош мияда энг кўп миқдорда тўпланади. Орқа мия, сўлак безлари ва сўлак таркибида кўп бўлади. касалликнинг бошланишида қондан хам вирус топилган. Жуда кам холларда талоқ, буйрак, сут безлари, ошқозон ости бези, кўз ёши безларида хам вирус учрайди.
Бош мия нейронларида Бабеш-Негри таначаси пайдо булиб, у фақат кўча вируси билан касалланган хайвонларда учрайди. Танача таркибида вирус оқсили РНК бўлади, шаклланган вирионлар учрамайди. Шунинг учун айрим олимлар бу танача вируслар «мозори» деб хам фараз қилишади. Тиббиёт маълумотларига кўра, мажбурий эмланган одамларнинг 8-9 фоизини асосан ит тишлаганлар ташкил этади.
Касалликнинг тарқалишида ёввойи фауналар роли хам катта. Кейинги пайтларда касаллик кўпрок қорамоллар ўртасида учрамокда. Табиатда табиий ўчоқ мавжуд бўлиб, вируслар кемирувчи ва куршапалаклар организмида сақланади. Қон сурувчи кўршапалак (вампир) лар касаллик тарқатувчи хавфли манба хисобланади.
Қутуриш хозирги кунда Ўзбекистоннинг хамма вилоят ва туманларида хайвонлар орасида тез-тез қайд этилмоқда. Касаллик жуда тез тарқалиб бормоқда. У одамларда хам учраб, ўлимга сабаб бўлмоқда. Қутуриш чиқмаган туманни топиш қийин бўлиб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |