Трансплацентар юқиш. Бу ҳомилага она қорнида ривожланиш даврида касаллик юқишидир. Бу борада вирусли инфекциялар жуда хавфли ҳисобланади.
Ўта хавфли юқумли касалликлар ҳақида маълумот. Карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларнинг ўзига хос эпидемиологик хусусиятлари:
-Ўта юқувчанлиги ва юқиш йўлларининг кўплиги,
-Эпидемия ва пандемиялар тарзида тарқалиши,
-Табиий ўчоқларнинг мавжудлиги,
-Касалликларни оғир кечиши ва ўлим кўрсаткичининг юқорилиги,
-Аксарият қўзғатувчиларнинг бипатогенлиги,
-Қўзғатувчиларнинг биологик қурол сифатида қўлланилиши мумкинлиги,
-Уларга қарши олиб борилаётган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларнинг кенг қамровлилиги ва мураккаблиги.
Ўта хавфли юқумли касалликлар 2 гуруҳга бўлинади:
Вабо, Ўлат, Геморрагик иситма, Сариқ иситма.
Қутуриш, Куйдирги, Қрим Конго геморрагик иситмаси,Бруцеллёз,Оқсим.
Ўта хавфли юқумли касалликлар қайд этилганда иш олиб борадиган гуруҳлар:
1. Маслаҳат гуруҳи- инфекционист, эпидемиолог.
2. Эвакуация гуруҳи- врач, фелдшер, санитария ходими.
3. Дезинфекция гуруҳи- эпидемиолог, 2 та дезинфектор (дезинфекция ишларини олиб боради).
Шифохонада иш олиб борадиган гуруҳлар:
1. Даволаш гуруҳи: Госпитал - бемор ётқизиладиган жой шифохона (Юқумли касалликлар шифохонаси), Провизор- гумон қилинганлар, Изалиятор- мулоқотдагилар.
2. Эпидемияга қарши хизмат гуруҳи.
3. Санитария гигиена гуруҳи.
4. Лаборатория гуруҳи.
Карантин – кириб чиқиш таьқиқланади (Маҳаллий ҳокимлик билан ССВ томонидан белгиланади).
Дунёда вабо касаллиги бўйича эпидемик вазият мураккаблашиб, ҳар йили ушбу касалликнинг оммавий тусда қайд этилиши кузатилмоқда. Ҳалқаро сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларнинг борган сари кенгайиши, аҳоли миграциясининг кучайиши республикамиз ҳудудига вабо ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликларни четдан кириб келиши ва тарқалиш хавфини оширмоқда. Республикамиздаги очиқ сув ҳавзаларида кузатилаётган вабо вибрионларининг доимий циркуляцияси ушбу касалликнинг маҳаллий ҳолат сифатида қайд этилишига сабаб бўлиши мумкин. Дунёда юзага келган мурракаб эпидемик вазият, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларни ҳудудимизга четдан кириб келиши, шунингдек биотерроризм хавфи тиббиёт ходимларининг ушбу касалликлар бўйича билим савиясини ошириш, касалликлар ўчоқларини тезкор равишда чегаралаш ва бартараф этиш, диагностик ва бакпрепаратлар, дезинфекцияловчи моддалар ва дори-дармонлар захирасини яратиш ҳамда юқумли касалликлар учун қўшимча шифо ўринларни аввалдан тайёрлаб қўйишни тақозо этади. Аҳоли пунктларининг санитария ҳолати, озиқ – овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланувчи объектлар, водопровод, канализация тизимлари фаолияти ва очиқ сув ҳавзалари устидан давлат санитария назоратини кучайтиришни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |