Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази



Download 4,14 Mb.
bet106/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   145
Bog'liq
Шош-3

Юракни билвосита массаж қилиш.
Болаларда юракни массаж қилиш тадбири юрак фаолиятининг буткул тўхтаганида амалга оширилади. Юракни ташқи массаж қилиш билан юрак тўш суяги ва умуртқа поғонаси орасида сиқилиб, унинг сунъий равишда қисқаришини юзага келтирилади.
Бу борада болалар организминиг тузилишини эсда тутиш мухим аҳамиятга эгадир. Масалан уларнинг ўпка сиғимининг кичиклиги, қовурғаларининг тез синувчанлиги шу сабабли катта ёшли беморлардан фарқли болаларга ёрдам кўрсатишда жуда эхтиёткорликни талаб қилади.
Тўш суягининг пастки қисмидан босилади, бунда қўл кафтлари билан эмас, бармоқлар билан босиш кифоя қилади.
Болаларнинг ёшига қараб бир неча усулда юракни массаж қилиш мумкин.
1.Иккала қўлнинг бош бармоқлари билан: бунда қўлнинг бошқа бармоқлари билан кўкрак қафасини орқа томонидан ушлаб олинади.
2.Массаж қўлнинг ўрта ва кўрсатгич бармоқлари билан қилинади.
3.Чақалоқларда фақатгина бош бармоқ бир қўлнинг бош бармоғи билан массаж қилиш ҳам қўлланилади. Бунда қулнинг бошқа бармоқлари кўкракнинг орқа томонидан ушланади.
Юракни массаж қилишни сунъий нафас бериш билан олиб борилганда кўпроқ натижага эришилади.
Шуни ҳам ёдда тутиш керакки массаж давомида қўл бармоқлари кўкрак қафасидан узилмаслиги лозим ва бор куч билан босилмаслиги лозим акс ҳолда бола қовурғалари синиши ва кўкрак қафаси органларини жарохатлаши мумкин. Сунъий нафас бериш жараёнида эса бола ўпка сиғимининг кичиклигини ёдда тутиш лозим ва шу сабабли чуқур нафас олиш ярамайди. Нафас бериш жараёнида боланинг кўкрак қафаси экскурсиясини назорат қилиб турилади. Сунъий нафас ва юракни массаж қилиш 1/5 нисбатда олиб борилади.
Ўтказилаётган тадбирлар болани мустақил равишда нафас олиши ва юрак уриши тиклангунига қадар ёки биологик ўлим белгилари бошлангунга қадар давом этилади.
Юқоридаги тадбирлар самарасиз бўлганда, бир вақтни ўзида дори-дармонлардан ҳам фойдаланиш мумкин.
2.мавзу. Терминал давридаги беморларнинг физик хусусиятлари ва хамширалик парвариши.
Организм функцияларининг сўниб бориши маълум бир қонуниятлар асосида кечадиган бир қатор кетма-кет жараёнлар орқали амалга ошади. Айнан вақт билан боғлиқ ана шу қонуний кетма-кетлик, организм функцияларини қайта тиклаш имкониятини келтириб чиқаради. Терминал ҳолат деб номланган организмнинг бу ўзига хос ҳолати у ёки бу оғир, узоқ давом этувчи ёки ўткир юзага келган оғир касалликларнинг охирги қонуний босқичи ҳисобланади. Терминал ҳолатлар орга­низм компенсатор ва ҳимоя реакциялари имконияти тугаллангандан кейин, ҳаётнинг охирги даври эканлигидан дарак беради. Электротравмалар, анафлактик шок, жароҳатланишлар, кучли қон йўқотиш, кома ҳолатлари, чўкиш, бўғилиш.Терминал ҳолатларга преагония, агония ва клиник ўлим ҳолати киради. Преагонал ҳолатда марказий нерв тизими фаолиятининг бузилиши, бемор карахт ёки комада, қон айланиши бузулган (АБ 70—60 мм.сим.уст.) ёки АБ аниқланмайди; кучсиз, тезлашган томир уриши, периферик қон айланишининг яққол бузилиш белгилари, цианоз ёки тери қопламларининг оқариши кузатилади. Нафас олишнинг бузилиши гипоксия ривожланишига ва тўқима ацидозига олиб келади. Преагонал ҳолатнинг давом этиш вақти аниқ эмас, даволашга боғлиқ бўлмаган ҳолда қисқа (электротравмада) ёки узоқ (қон кетишларда) бўлиши мумкин. Бу преагонал ҳолатни келтириб чиқарган сабабга боғлиқ бўлади. Агонал ҳолат, кўп ҳолларда аниқ клиник белги — терминал пауза, яъни преагонал ҳолатнинг агонал ҳолатга ўтишида тезлашган нафаснинг бирданига тўхташи, шох рефлексларининг сўниши билан бошланиб бир неча секунддан 2 — 4 минутгача давом этади.Агонал ҳолат терминал паузадан кейин юзаки, қисқа нафас олиш билан бошланиб, нафас олиш амплитудаси кейинчалик ўсиб боради. Нафас олиш жараёнида кўкрак қафаcи. Нафас олиш структурасининг бузилиши оқибатида қисқа нафас олиш ва чиқаришда ўпка вентеляцияси амалга ошмайди. Кучайган нафас ҳаракатлари бирданига тўхтайди. Бундай ҳолатда организм ўзининг тириклигини сақлаб қолиш учун охирги имкониятларини сафарбар қилади. Лекин организмнинг ўзи мустақил равишда бу ҳолатдан чиқиб кетаолмайди, чунки энергия таъминоти фақатгина анаэроб гликолиз ҳисобидан таъминланади. Бу нафақат етарли бўлмасдан, балки оксидланмаган метоболитларнинг тўпланишига ҳам олиб келади, натижада моддалар алмашинуви кескин бузилади. Агония ҳолати кўп давом этмайди. Нафас ва юрак қисқаришлари тезда тўхтайди, шундан кейин клиник ўлим ҳолати бошланади.Клиник ўлим ҳаёт ва биологик ўлим ўртасидаги давр бўлиб, организмнинг қайтиши мумкин бўлган босқичидир. Бу ҳолат юрак уриши ва нафас олиш тўхтаган ва тириклик аломатлари йўқолган пайтдан бошлаб организм кечираётган ва бир неча минут давом этувчи қайтувчан функционал ва структура ўзгаришлари жараёнидир. Клиник ўлим рўй бериши билан модда алмашинуви сўниб боради, ҳужайралар деструксияси бошланади. Қон айланиши тўхтагандан кейин бош миядаги 02 заҳираси 10 сек.да, глюкоза ва АТФ заҳираси эса 5 минут давомида тугайди ва нейронларнинг ўлимига олиб келади.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish