Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази



Download 4,14 Mb.
bet104/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   145
Bog'liq
Шош-3

Меъдадан кон окиши
Меъдадан кон окишига аксари яра касаллиги,меъда раки ,атрофик жигар циррози,дарвоза вена тромбози ,шикастланишлар ва ўювчи моддалардан захарланишлар сабаб бўлади. Бунда беморларда дармон куриши,огиздан ёкимсиз аччик мазза сезиши, эпигастрал сохада огрик пайдо бўлиши меъдадан кон окишининг асосий белгисидир. Бунда беморларнинг ранги ўчкан баданини совук тер босган бўлади, кусук массаси билан ажралиб чикадиган кон кўпинча хира рангли баъзан хлорид кислота аралашганидан кофе куйкаси рангида бўлади.
Биринчи ёрдам
1. Шифокорни чакириш.
2. Беморни оёк томони кўтарилган кроватга ёткизиш.
3. Бемор киндигидан юкори кисмига музли халта кўйиш.
4. Пульс ва босимини назорат килиб туриш.
5. Вактинча овкатланишни чеклаш.
6. 3-4 махал 20-30 мл 40% ли глюкоза эримтмасини вена ичига юбориш.
7. 5% глюкозадан клизма килиш.
8. Бемор холатига караб пархез буюриш.
Ичакдан кон окиши
Ичакдан кон окишида кон катрасимон ахлат кўринишида ёки ахлат кўринишида ёки ахлат билан турли нисбатларда аралашган соф кон холида ажралади. Ичаклардан кон кетиши ўн икки бармок ичак ярасида, ич терламада, дизентерия, сил,захм, ва ракдан яра пайдо бўлганда, геморагик диатез бўлганида, дарвоза вена тромбозида фосфордан захарланишида бевосита кузатилади.
Беморларда дармон куриши, бош айланиши, ва баъзи холларда хушдан кетиш кузатилади,баъзан коринда огрик кузатилади, тери ва кўриниб турадиган шиллик каватлар окаради, оёк- кўллар музлайди,томир уриши ва нафас олиши тезлашади, катрасимон ич келиши кузатилади, кўп кон кетганида коллапс рўй беради.
Биринчи ёрдам
Меъдадан кон окишидаги каби даволанилади, лекин асосий касалликка боглик холда олиб борилади.Жигар уткир ва сурункали касалликлари сабаблари, шошилинч ёрдам хамширалик жараёни ва бемор парвариши.

3.3- мавзу: Терминал ҳолатлар, юрак ўпка реанимацияси.
1.мавзу. Терминал ҳолатлар хакида тушунча. Терминал ҳолат юз берган беморга шошилинч тез тиббий ёрдам курсатиш.
Терминал холат бу организм хаётнинг охирги сўниш даври бўлиб, биолгик улимдан олдинги холатдир. Биологик улим холатида орган ва тукимларда, аввало марказий нерв системасида кайта тикланмайдиган узгаришлар вужудга келади. Шунинг учун биологик ўлим ҳолатида организмни ҳаёт фаолиятини қайта тиклаш имкони йўқ.
Ўлимнинг жараёни, ҳамма стадиялари ва бошланғич постреанимацион даври терминал ҳолат ҳисобланади. Бу маънодаги ўлим организмнинг ҳаёти учун зарур функцияларнинг давомий сустлашиши ҳамда гомеостазга жавобгар системаларнинг парчаланиши жараёнидан иборатдир. Ўлим жараёнини организм ўз кучи билан тўхтата олмайди, ташки муҳит ёрдамисиз эса албатта ўлимга олиб келади. Ўлим жараёнининг сабабларидан қатъий назар, унинг ривожланишида гипоксия асосий ва умумий патофизиологик омил хисобланади. Кислороднинг критик микдори 1-3 мм симоб устунига тенг. Бундан албатта митохондрияларнинг нафас олиши бузилади. Тўқималарда О2 нинг ушбу микдорини саклаш учун эса РО2 нинг капилярдаги микдори 10 мм симоб усутунидан кам булмаслиги керак. Умумий кислород организмнинг компенсатор имкониятларини ишга солади. Улар эса бош мия гипоксия ҳолатини тезлик билан кучайишига олиб келади. Бош миядаги кислород танқислиги аввал тўқималардаги махаллий ўзгаришлар яъни, айрим компенсатор жараёнлар ривожланишига олиб келади. Бу жараёнларнинг асосида эса бош мия тўқималарида аэроб гликолизнинг зудлик билан анаэроб гликолизга ўтиши натижасида ҳужайра ичида ва сиртида лактат ацидоз ривожланиши ётади.
Тирик ҳужайралардаги энергия ишлаб чиқаришнинг ибтидоий ўтиши ҳимоя мослашув аҳамият касб этади. Бу эса, хаётий зарур бўлган бош мия функцияларини маълум давр мобайнида таъминлаб, ўлимни кечиктиради. Аммо, 5%ни ташкил этадиган метоболизмнинг бу тури 8 карра оз энергия беради. Мия тўқималаридаги гликоген, глюкоза жамғармалари тезда тугайди. АТФ, креатинин фосфат ишлаб чиқариш сустлашади, уларнинг миқдори мия тўқималарида тезлик билан камаяди.
Бирламчи ва иккиламчи бош мия гипоксияси ва у билан боғлик бўлган энергия танқислиги натижасида ҳужайра қобигини қутблайдиган K-Na насос фаолияти бузилади. Ҳужайра қутбсизланиши ҳолати нейронларнинг функционал фалажланишига олиб келади.
Терминал ҳолатларнинг сабаби хилма-хил бўлиб, аксари бир сабабнинг ўзи нафас ҳамда юрак фаолиятининг тўхташига олиб келиши мумкин, айрим ҳолларда эса улардан бирининг фаолияти тўхтайди. Шунинг учун маълум бир вақт давомида нафас ёки қон айланишининг тўхташи терминал ҳолатдан ва аввало реанимация муолажалари ўтказиш кераклигидан, чунки ёш болаларда нафас олиш системасининг ҳали такомилашмаганлигидан ва ҳимоя мослашув имкониятлари камлигидан далолат беради.
Шундай қилиб, кичик ёшдаги болаларда нафаснинг сусайишига ва тўхташига олиб келадиган анатомо-физиологик хусусиятлар ҳамда кислородга талабнинг юқори бўлиши боланинг нафас системалари нормал шароитда ҳам газ алмашинувини таъминлаш учун зўриқишини белгилаш керак. Шунинг учун бола организмига бўлган ҳар қандай салбий таъсирлар терминал ҳолатга ва нафас тўхташига олиб келиши мумкин.
1. Нафаснинг тўхташи марказий келиб чиқиши қуйидаги ҳолатларда вужудга келади:
бош миядаги ҳажмли жараёнлар;
нафас марказини сусайтирадиган моддалар билан организмнинг заҳарланишида;
углерод оксиди билан заҳарланишда;
токсикозларда;
анестетик ва наркотик аналгетикларнинг ортиқча дозалари таъсирида
2. Нафас йуллари ва ўпка шикастланишида пайдо бўладиган нафас тўхташи кўпинча нафас йўллари эркин ўтказувчанлиги бузилишларида кузатилади.
чақалокларда ҳомила суви билан аспирация;
регургитация ва қусук моддалари билан аспирация;
яллиғланиш пайтида шиллиқ моддалар ва йиринглар билан аспирация;
ларинготрахеит;
юқори нафас йўлларида ёт жисмлар;
кома, наркоз, наркоздан кейинги ҳолатларда тил билан нафас йўлларининг беркилиши;
Қуйидаги ҳоллар қон айланиши тўхтаб қолишини вужудга келтиради.
асфиксия, гипоксия, гиперкалиемия;
кўп қон йўқотиш;
дори моддалари ва анестетиклар дозаси ортиб кетиши;
электролитлар алмашинуви бузилиши;
ацидоз;
жарохатлар ва рефлексоген соҳаларида муолажа қилиниши;
Терминал ҳолатлар патофизиолгияси ва клиник кўриниши.

Ҳаётий зарур функциялар сусайиши билан терминал ҳолатлар асосий босқичлари кучаяди, орган ва тўқималар гипоксияси кўпаяди. Гипоксияга жавобан организмда ҳимоя мослашув реакцияси ривожланади. Натижада гипофизар кортикал ва симпатико-адренал система активлашади. Тўқима ва органларни кислород билан таъминлашга қаратилган, катехоламинлар ва гормонларни кўп ишлаб чиқариш юрак фаолияти нафас фукцияси ва моддалар алмашинуви жараёнлари кучайишига олиб келади.


Маълум муддатгача бу реакция тўлдирувчанлик вазифасини ўтайди. Лекин салбий таъсирлар тўхтамаса ёки ўз вақтида даво қилинмаса, тез орада ҳимоя сусая бошлайди. Нафас мушакларнинг актив иштироки, юракнинг қискариш функцияси ошиши ва алмашинув жараёнининг кучайиши организмнинг кислородга бўлган талабини яна ҳам оширади.
Тўқималарга етарлича янада кислород тушмаслиги ва унинг ҳазм бўлиши қийинлашиши, модда алмашинуви жараёнларининг охиригача бажарилмаслиги ацидоз ривожланишини вужудга келтиради.
Бундан ташқари биоактив моддалар ҳосил бўлиши, кўпайиши, периферик қон ҳаракати бузилиши натижасида тўқималарга кислород етказиб бериш ва алмашинув моддаларни чиқариш ёмонлашувига олиб келади. Шундай қилиб, гипоксия, гиперкапния метаболик ацидоз кучаяди ва шу тариқа «нуқсонли айлана» тугалланади. Бу жараёнлар нафас ва қон томирларниниг марказлари функциясининг тўхтовсиз сусайишига сабаб бўлади, юракнинг қисқариши ва ўтказиш функцияси сусаяди, пировард натижада нафас ва юрак фаолияти тўхтайди.
Юқорида таькидлаганимиздек терминал холат агонал олди, агонал ва клиник ўлим каби ҳолатлардан иборат.
Агонал олди ҳолатининг клиник кўринишида:
ҳуш сопороз;
рефлекслар жуда пасайган;
кўз қорачиги бир оз кенгайган, ёруғликка сезгирлиги
секинлашган;
тери копламлари рангпар, кўкариш, артериал қон босим 60 мм сим уст паст;
тахикардия, томир уриши тўлалиги ва таранглигини пасайиши ва тахипноэ кузатилади;
Агонал олди ҳолати бир неча дакикадан бир неча соатгача, баъзан бир кун давом этиши мумкин. Бу организмнинг бардошлик функцияларига боғлик.
Агонал ҳолатнинг клиник кўринишида:
бемор ҳушсиз;
рефлекслар йўқ;
кўз қорачиги кенгайган, ёруғликни сезмайди;
тери қопламлари кўкарган, артериал қон босим аниқланмайди;
юрак тонлари бўғик, брадиаритмия, томир уриши аввал ипсимон сўнг аниқланмайди;
брадипноэ, титроқсимон нафас кузатилади.
Агония бир неча минутдан бир неча соатгача давом этиши мумкин. Шуни белгилаш керакки, агонал ҳолатда охирги адаптацион механизмлар қўшилиши натижасида қон айланиши ва нафас функцияси бир оз яхшиланиб, баъзан беморнинг ҳуши тикланади. Аммо, тез орада компенсатор механизмлар сусайиб, юрак фаолияти ва нафас тўхтайди, бу эса клиник ўлимдан дарак беради.
3.Клиник ўлим ҳолатида бемор ҳушсиз, тўлиқ арефлексия ва мушаклар гипотонияси, тўлиқ арефлексия, тўсатдан сийдик юбориш ва нажас ажралиши кузатилади;
Клиник ўлим ҳаётнинг биологик ўлимга ўтиш жараёни ҳисобланалиб, нафас ва қон айланиш фаолияти тўхташи вақтида бош мия пўстлоқ қавати ҳужайраларида қайта тикланмайдиган ўзгаришлар юзага келгунча даврни ўз ичига олади.
Нерв ҳужайралари тотал гипоксияни 3 дакика 10 сония кўтариши мумкин. Клиник ўлим 4-5 минут давом этади. Бу вақт ичида жароҳатланганни тирилтириш мумкин. Шуни белгилаш керакки, гипотермия шароитида бу вакт чўзилиши хам мумкин, паст ҳароратда бош мия ҳужайраларининг кислородга эхтиёжи камаяди. Қон айланиши ва нафас тўхтагандан кейин бош мия тўқималарида, миокардда, жигарда, ўпка ва буйракларда оксидланиш жараёнлари бузилиб, моддалар алмашинуви кислотали қолдиқлари йиғилади ва оғир метаболик ацидоз ривожланади. Клиник ўлим бошидаёк, маълум даражада ҳужайра тузилиши бузилади, лекин 5-6 минутдан кейин хам бош миянинг бир қанча ҳужайралари ҳали тикланиш хусусиятига эга бўлиши мумкин. Бинобарин организмни тирилтириш мумкин. Бунда МНС пластиклиги катта ахамиятга эга, ҳалок бўлган ҳужайра функциясини бошқа соғлом ҳужайралар ўз зиммасига олади. Биринчи навбатда бош мия пўстлоқ қавати ва мияча ҳужайралари нобуд бўлади. Шунинг учун юрак ва нафас фаолиятини клиник ўлимдан кейин 15-20 дакика ичида тиклаш мумкин ва қандай шароитдан қатъий назар реанимация муолажаларини бошламаган шифокорларни оқлаш қийин. Бу бизнинг соғлиқни сақлаш қонунидир.
Гиппократ замонидан бизнинг давргача беморнинг ҳаёти учун охиригача яъни охирги нафас ва юрак уришигача курашиш керак деган тушунчалар бор эди. Реаниматология фани ва унинг ривожланиши нафас ва юрак фаолияти тўхтагандан кейин ҳам беморнинг ҳаёти учун курашиш кераклигини тасдиқлайди.
Бирламчи реанимация (АВС қонуни) тадбирлари.
Кўпгина давлатлардаги анестезиология ва реаниматология фанининг ривожланиши, охирги ютуқ ва аччик камчилик уларни ўрганиш тажрибалари систематизиацияси олимлар томонидан реанимация усуллари техникаси ва технологиясига ўзгартириш киритишга имкон берди. Хусусан кенг тарқалган «юрак-ўпка реанимацияси» «юрак-ўпка мия реанимацияси» билан ўзгартирилди. Чунки охирги натижа организмни шахс сифатида тўлик тикланиши кўп жиҳатдан бирламчи реанимация муолажаларининг зудлиги, сифати ва эффективлигига ҳамда постреанимацион даврдаги ҳаётий зарур функциялар биринчи навбатда бош мия фаолиятини тиклаш ва мутадиллаштиришга қаратилган замонавий интенсив даво муолажаларига боғлиқ. Буларни П.Сафар қуйидагича умумлаштиради. У организмни тирилтириш жараёнини уч даврга бўлади.
Бирламчи реанимация
Жадал оксигенация даври организм ҳаётий зарур фаолиятини тиклаш ва сақлашга қаратилган муолажалар.
А) нафас йўллари эркин ўтказувчанлигини таъминлаш ва назорат қилиш;
В) сўнъий нафас олдириш ва ўпкалар оксигенацияси;
С) юрак массажи ёки қон айланишини сўнъий таъминлаш, қон оқишини назорати, магистрал томирлар пульсациясини аниқлаш;
Мустакил қон айланишини тиклаш даври.
Мустакил қон айланишини тиклашга қаратилган даво муолажалари юрак қон томир ва ўпкалар фаолиятини стабиллаштириш, кислороднинг артериал транспортини нормага яқин сақлаш. Бу давр уч босқичдан иборат.
А) вена ичига фармакологик моддалар ва эритмалар киритиш;
В) электрокардиоскопия (ёки ЭКГ);
С) электрик дефибрилляция.
Иккиламчи реанимация
Постреанимацион интенсив терапия ва бош мия реанимацияси даври.
Бош мия ва бошқа ҳаётий зарур органлар адекват фаолиятини тиклаш, сақлаш, муьтадиллаштиришга қаратилган муолажалар. Бу давр хам уч босқичдан иборат.
А) юрак фаолиятини тўхтатиш сабабини, беморни қутқариш ва даволаш чора табдирларни аниқлаш.
В) янги усул ва методлардан фойдаланган ҳолда бош мия фаолияти тўлиқ тиклашга қаратилган муолажалар.
С) Постреанимацион даврдаги ҳаётий зарур органларнинг узоқ вақт интенсив терапияси.
Ҳозирги вақтда бош мия усули нафас ва қон айланишини сунъий равишда таъминлашдан иборат. Бу эса реанимация асосидир. Минглаб ҳаётни сақлаб қолаётган кенг қамровли реанимация тадбир усуллари 20-30 йил давомида ўзгармасдан қолаяпти. Асбоб-ускуналар талаб қилинмайдиган, оддий бирламчи реанимация усулларини ҳар қандай шифокор, ҳамшира, кичик тиббиёт ҳамшираси ва бошка нотиббиёт ходимлар билиши шарт. Охирги вақтларда реанимация давомида сўнъий қон айланиш механизмига тааллуқли физиологик асосланган гумонлар пайдо бўлди. Бу янги клинико-физиологик материалларни
реанимацион бажарилиши, нафас тиклангандан кейинги бемор парваришини таъминлаш, нафас йуллари ўтказувчанлигини тиклаш ва ўпкалар сўнъий вентиляциясини таъминлашдан иборат.
Нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклашга юқори нафас йўлларидаги қаршиликни камайтириш ва йиғилган моддаларни олиб ташлаш киради. Юқори нафас йуллари қаршилигини камайтириш учун қуйидаги усуллар қўлланилади.
Бошни умуртқа энса бўғимида орқага букиш ва (ияк) даҳанни кўтариш.
Пастки жағни олдинга ва юқорига силжитиш.
Нафас йўлларидаги моддаларни олиб ташлашда қуйидаги усуллар қўлланилади:
1). Бармоқ билан эпигастрал соҳага, диафрагмага томон тезлик билан туртиш ёки кўкрак қафасини остидан сиқиш (Геймлих усули). Бу усуллар овоз тирқиши сохасидаги ёт жисмларни олиб ташлашда қўлланилади.
2). Оғиз ва бурун бўшлиғи ҳамда ҳалкумдаги балғам ва суюқликлар тупфер, ноксимон балон, оёқ билан ёки электр қувватида ишлайдиган сўрғичлар орқали сўриб олинади.
3). Ҳаво ўтказгич ишлатиш тилни орқага кетишидан сақлайди, агар тил орқага кетиб нафас йўлларини тўсиб қўйса , тил ушлагич билан ташқарига тортиш зарур.
4) Ҳиқилдоқ ва кекирдак соҳаси ларингоскопия қилиниб тозаланади.
5) Трахеяга интубацион найча киритиш трахея ва бронхларни тозалашга имкон беради.
6) Трахео-бронхиал дарахтини бронхоскопия ёрдамида тозалаш.
7) Кекирдак ва трахеянинг юкори сохаси тўлиқ беркилиб қолганда трахеостомия бажарилади.
Ўпкаларнинг сунъий вентиляциясини махсус асбоблар ёки асбобларсиз экспиратор усулларида бажариш мумкин.
1). Асбобларсиз ўпкаларни экспиратор вентиляция қилиш «оғиздан-оғизга» ва «оғиздан-бурунга» каби сунъий нафас олишини ўз ичига олади. Бунинг учун беморнинг нафас йўллари эркин ўтказувчанлигини таъминлаган ҳолда чуқур нафас олиб, оғизни-оғизга ёки оғизни-бурунга қўйиладида чиқаётган нафас пуркалади. Юзни ён томонга буриб беморга пассив нафас чиқаришга имкон бериш ва кўкрак қафаси ҳаракатини кузатиш лозим. Ҳаво пуркаш хажми ва минутлик нафас боланинг ёшига мос бўлиши керак. Гипоксия белгиларининг камайиши сунъий нафас олишнинг самарадор эканлигини билдиради. Бундай усуллар билан ўпкани сунъий вентиляцияси 15-20 дақиқадан ошмаслиги лозим.
2). Асбоблар орқали ўпкаларни экспиратор вентеляцияси.
оғиз-бурун ниқоблари.
S- симон Сафар ҳаво ўтказгичи;
Қайтмас клапанли Брук ҳаво ўтказгичи;
Интубацион най ва оғиз бурун ниқобли Гордон-Майкл овқат обтуратори каби асбоблардан фойдаланиб амалга оширилади.
Ўпканинг респираторлар орқали сунъий вентиляция қилишда атмосфера ҳавоси, тоза кислород ва уларнинг аралашмасидан фойдаланилади. Респираторлар қўл билан ёки автоматик бошқариладиган бўлиши мумкин.
Қўл билан фойдаланиладиган респираторларга Амбу қопчаси, ўзи тарқатадиган халта АДР-1,2, АТВИ (Дания) ва наркоз аппаратларида Эйра усулида қулланиладаган Т-шаклидаги най.
Автоматик респираторларга:
-босимга қараб қўйиладиган асбоблар ДП-1, 2, 5, РД1;
частотасига қараб қўйиладиган асбоблар АИД-2, Лада, пневмат;
ҳажмига қараб қўйиладиган РО-5, 6;
чақалоқларда ва кичик ёшдаги болаларда, болалар респираторлари ДП-5, Млада, Беби-Пулмоторлар киради.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish