Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Болаларда шошилинч ҳолатларда ҳамширалик ёрдамини кўрсатиш



Download 4,14 Mb.
bet105/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   145
Bog'liq
Шош-3

Болаларда шошилинч ҳолатларда ҳамширалик ёрдамини кўрсатиш.
Кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш
Терминал холатлар даврида беморларни кузатиш ва парваришлаш.
Организмда рўй бераётган, ўткир ривожланаётган касалликлар (шок, кўп қон йўқотиш, захарланиш ва бошқалар) ва оғир шикастлар туфайли терминал холат пайдо бўлади. Терминал холатга ўлимнинг ҳамма босқичлари ва реанимациядан кейинги дастлабки даврлар киради. Терминал ҳолатга нафас ва қон айланиш бузилиши ёки тўхташи билан организм тўқималари тўлиқ бўлмаслиги аниқланган, чунки бу жараён тўқималарда рўй берадиган ўлим бир вақтда эмас, балки хар хил тўқимага нисбатан секин ёки тез бўлиши мумкин. Шунга кўра айрим аъзолар
(тўқималарнинг) яшаш қобилияти ҳам вақтинча сақланиб қолади.
Организмнинг компенсатор хусусиятларни пасайиши ва гипоксиянинг чуқурлашиши мия тўқималарига хам ўтиши туфайли миянинг ҳамма функциялари сўна бошлайди ва ҳаёт учун хавф туғдиради. Шунга кўра клиник
(нисбий) ва биологик ўлимлар ривожланади.
• Клиник ўлим – бу ҳаётий зарур функцияларнинг сўниши , юрак ва нафас фаолиятларини тўхташи билан характерланади. Бундай ҳолатда ҳам ҳаёт тўлиқ сўнган эмас, балки тезкор даво ва реанимация усулларини қўллаш билан беморни ҳаётга қайтариш мумкин.
Терминал ҳолатнинг қуйидаги: талваса олди, талваса, клиник (нисбий) ва биологик ўлим босқичлари мавжуд.
Талваса олди босқичининг давом этиш муддати ҳам ҳар хил бўлиб бир неча минутдан бир неча соатгача давом этиш мумкин. Бу даврда беморнинг эс-хуши ҳали қисман сақланган, артериал босими 60 мм симоб устуидан тушиб кетган, пульс дастлаб тахикардия, сўнг эса брадикардия нафас етишмовчилиги қатламларнинг кўкариши (цианоз, акрацианоз) кабилар пайдо бўлади.
Талваса босқичида эс хуши йўқолади, юқори асаб тизими функциялари ҳам сўна бошлайди, артериал босим ва рефлексларни аниқлаб бўлмайди, кўз қорачиқлри кенгаяди, кўз рефлекслари (мугуз парда қорачиқни ёруғликка реакцияси рефлекслари йўқолади). Нафас олиш камаяди ёки Чейн-Стокс турида титроқли бўлади. Бу босқич ҳам бир неча минутдан бир неча соатгача давом этади. Бу давр қанча узоқ давом этса унинг клиник ўлимига ўтиш муддати ҳам узоқ бўлади, иатижада беморнинг тирилтиришга ва ҳаётий функцияларни тиклашга хам ишонч ортиб боради.
Клиник (нисбий) ўлим – бу организмнинг марказий асаб тизимлари нафас ва юрак фаолияти функциялари тўхтатгандан кейинги бир неча минут даво этадиган ҳолатидир. Бу даврда қон айланиш ва нафас тўхташи билан ҳаётий фаолиятининг ҳамма тўхташи белгилари ҳам йўқолади, аммо ҳамма аъзоларда қайтмас ўзгаришлар содир бўлганича йўқ. Шу туфайли бу босқичдан хаётга қайтариш ёки тирилтириш учун ҳали имкониятлар ҳам мавжуд. Клиник ўлим даврида дастлаб бош мия қобиғи функциялари, сўнг юрак қон-томир тизими фаолияти бузилади. Натижада артериал босим тушиб кетади, юракнинг қонни хайдаши ҳам камаяди, пульс йўқолади, юрак фаолияти ва нафас олиш тўхтайди, қорачиқ кенгайиб, унинг рефлекслари хам йўқолади. Клиник ўлим босқичида хам юракнинг биоэлектрик активлиги 30 минутга сақланиб қолади, бу эса юрак ва нафаснинг бутунлай тўхтаганлигига қарамай, модда алмашув жараёни минимал даражада бўлса ҳам сақланиб туради ва мияни оз бўлсада ҳаёт фаолиятини сақлаб туради. Шунинг учун ҳам оддий харорат шароитида клиник ўлим 5-6 минут давом этиб, бу вақтда реанимация усулларини қўллаш билан беморни тирилтириш мумкин. Бундан кечроқ мудддатларда қайтмас ўзгаришлар содир бўлиб, клиник ўлим биологик (ёки ҳақиқий) ўлимга ўтади.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish