4.мавзу. Терминал давридаги беморларнинг оила аъзоларига парвариш килиш буйича куникмаларни ургатиш ва этика масаласи.
Хар бир тиббиёт ходими инсон ва жамият олдида катта жавобгарлик хиссини хар доим сезиб турмоги керак. Шуни ёдда тутиш керакки, даволашнинг мувафаққияти ва самарадорлиги беморнинг тиббиёт ходимларига бўлган ишончига боғлиқ вахоланки, тиббиёт касалликни эмас беморни даволайди. Даволашнинг ҳар бир поғонасида бемор онгига соғайишга ишонч хиссини сингдириб бориш керак. Бу вазифа хар бир инсонпарвар тиббиёт ходимининг бурчидир, инсонпарварлик эса тиббиёт сохасининг ажралмас қисмидир.
Этика сўзи грекча аеthos - деган сўздан келиб чиққан бўлиб, у урф - одат, ахлоқ деган маънони билдиради. Тиббиёт этикаси эса тиббиёт ходимлари фаоллиятидаги инсонпарварликни акс эттиради.
Қадимдан бизнинг аждодларимиз тиббиёт сохасига ўзларининг кўп хизматларини сингдирганлар. Беруний, Ибн Сино, Ар -Розий ва бошқалар. Ўрта асрларда яшаган буюк хаким Абу Али Ибн Сино (Авиценна) тиббиёт ходимларини мохиятларига катта эътибор бериб: Жаррох - бу бургутдай ўткир кўзларга, қизларнинг нозик мохир қўлларидай қўлларига, илоннинг донолигига ва шернинг юрагидек юрагига эга бўлиши керак -дейди. Бундан ташқари Абу Aли ибн Сино табибларнинг ахлоқ фазилатлари ва бемор билан бўладиган муомиласидаги хусусиятлари хақида тўхталиб, хакимларга касалликдан ва уни даволашдан қўрқиш хиссини бемор онгидан узоқлаштириш учун қўлидан келган барча зарур чора - тадбирларни қўришни маслахат берган ва хатто мусиқадан даволаш воситаси сифатида фойдаланишни тавсия этган. Бу аллома яна бемор борки, сўз билан даволаса бўлади, деган фикрни айтган.
Тиббиёт этикасининг асосий вазифалари қуйидагилардир:
-бемор киши фаровонлиги йўлида ҳалол меҳнат қилиш, ҳамиша ва ҳар қандай шароитда тиббий ёрдам кўрсатиш.
-бемор кишига диққат эътибор ва ғамхўрлик билан муносабатда бўлиш.
-тиббиёт ходимининг юксак вазифасини англаш, ўз Ватанига, меҳр-муҳаббат ва садоқатини, ўзининг юксак инсонпарвар касбининг олижаноб анъаналарини сақлаш.
Тиббиёт ходимларининг хулқ-атвор этикаси муамммоларини кўриб чиқиш вақтида асосий ва умумий масалаларни алоҳида ажратиб кўрсатиш зарурки , тиббиёт ходими қаерда ишлашидан қатъий назар , бу масалаларга амал қилиш керак. Поликлиника ёки касалхонанинг ўзига хос шарт-шароитларига мувофиқ равишда хусусий масалаларга ҳам риоя килиши зарур бўлади. Умумий масалалардан шартли равишда иккига ажратиб кўрсатиш мумкин:
ички маданият қоидаларига – меҳнатга муносабат қоидаларига риоя қилиш, интизомга, жамоат мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, ҳамжихатлик ва коллегиялик туйғуларига риоя қилиш;
ташқи хулқ-атвор қоидаларига – одоб, хушмуомилалик ва тегишли ташқи кўриниш қоидаларига риоя қилиш (ташқи покизалик, ўз баданини, кийим-бошлари, пойафзалнинг тозалиги, ортиқча безаклар, оқ халат пешона боғи ва бошқаларнинг бўлишини кузатиб бориш).
Булар тиббиёт этикаси (одоб қоидалари)ни ташкил этади. Ташқи маданият қоидаларига; тиббиёт формаси ва ҳамкасблар ва беморлар ўртасида ўзини тута билиш, вазиятга ва шарт-шароитга қараб суҳбат олиб боришни билиш.
Деонтология (юнонча - дентос - зарур лозим булган нарса логос- таълимот) - тиббиёт этикасининг бир қисми бўлиб, айнан бир вазиятда тиббиёт ходимининг ахлоқ одоби, ўзини тута билиши ва муомиласи амалий фаолиятида қўллашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |