5. мавзу. Юрак ишемик касалликлари сабаблари, хамштра ташхиси, буморларни текшириш, даволаш ва парваришлаш. Тез ёрдам курсатиш.
Юрак ишемиясининг ривожланишида бир қанча сабаблар мавжуддир. Бироқ юрак мушаклари кам 02 олса хам, сабабга боғлиқ бўлмаган ҳолда симптомлар ўзгаришсиз қолади. Бу ҳолат шошилинч ҳолат сифатида баҳоланади. Кардиал шошилинч ҳолат эса, юрак ишемияси билан боғлиқ бўлиб, ўткир коронар синдром сифатида баҳоланади. Ўткир коронар синдром ривожланишида бир қанча сабаблар мавжуд. Буларга стенокардия, ўткир миокард инфаркти,ҳамда юракка қон оқиб келишининг чегараланишига сабаб бўлувчи, коронар артерияларнинг спазми киради. Қоринчаларнинг ҳар бир қисқарганида чап қоринча қонни аорта ва бошқа артерияларга ҳайдайди. Артерияни пайпаслаганда буни Ps уриши сифатида қабул қилиш мумкин. Қисқариш вақтида артериядан ўтаётган қон босимнинг тез ошишига олиб келади. Бундай ҳолатга систола дейилади ва систолик артериал босим сифатида ўлчанади. Юрак римтининг бузилишига - артимиялар дейилади, баъзилари ҳаётга хавф солиши мумкин, баъзилари эса йўқ. Баъзан пульс тўлқинини аниқлаш мумкин, баъзан эса йўк,. Юрак ритмининг умуман йўқлигига асистолия дейилади ("қисқариш йўқ" маъносида).Физиологик фаоллик ёки қон айланиш интенсивлиги ошганда, юрак қисқаришлари частотасининг тез ошиши кузатилиб, бу -тахикардия деб аталади.
Юрак ишемик касалликлари ЮИК бу юрак тож томирларининг зарарланиши натижасида юрак мускулларининг қон билан таъминланишининг бузилишидир. ЮИКлари инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир қилади. Бу касаллик билан касалланган кишилар орасида ногиронлик, катта ва қари ёшдаги инсонлар орасида эса ўлим кўрасаткичлари ортиб боради.
ЮИКлари ривожланган давлатлар катта ёшдаги ахолиси орасида 10%ни, қариялар орасида эса 20%ни ташкил этади.
Юрак ишемик касалликларига олиб келувчи омиллар:
1.Юрак тож томирлари атеросклерози.
2.Артериал гипертония.
3.Организмда ёғ алмашинувининг бузилиши ва қонда холестерин миқдорининг ортиши.
4.Чекиш.
5.Углевод алмашинувининг бузилиши ва қандли диабет.
6.Гиподинамия – камхаракатлилик.
7.Танадаги ортиқча вазн.
8.Психоэмоционал зўриқиш.
9.Кандли диабет.
10.Ёгли овкатлар .
11.Тажавускор ,сержахл булиш.
Стенокардия
Стенокардия ЮИК ларининг энг кўп тарқалган кўриниши бўлиб, юрак тож томирлари миокардни қон билан яхши таъминлаб бера олмаслиги натижасида, юрак сохасидаги оғриқларбўлиши билан характерланади. Ушбу оғриклар қисувчи, босувчи, куйдирувчи характерда бўлиб, одатда чап қўл, елка, курак, бўйин ва пастки жағга тарқалади. Баъзи холатларда тўш ости сохасида оғирлик, нафас олишнинг қийинлашиши, хатто хаво етишмаслик белгилари хам намоён бўлали. Одатда оғриқлар 15-20 дақиқа давом этади. Оғриқлар жисмоний харакат тўхтатилгандан сўнг ёки нитроглицерин қабул қилгандан сўнг бутунлай тўхтайди. Одатда оғриқлар совуқ хаво, жисмоний зўриқиш, чекиш, ноқулай об-хаво, АҚБнинг кўтарилиши, рухий зўриқиш оқибатида вужудга келади.
Баъзи ёши катта ёшдаги беморларда юқоридаги белгилар кучсиз намоён бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |