Қон тупиришда – сабабини аниқланади ва асосий касаллик даволанади.
Ҳар қандай ўпкадан қон кетишда қуйидаги умумий чора-тадбирлар ўтказилади:
Кўрпа-тушак режими, ярим ўтириш ҳолатида;
овқатлар суюқ ҳолда;
тинчлантирувчи ва йўталга қарши дорилар (агарда йўтал қон кетишни кучайтираётган бўлса);
антикоагулянтларни бермаслик;
қон группасини аниқлаш, пульс ва қон босими назорати (қон кетишини рецидив бўлиши хавфини ўйлаб);
умумий қон тўхтатишга таъсир қилувчи дорилардан бири (витамин С, К, рутин, кальций хлор).
Ўпкадан қон кетишни ўртача ва оғир ҳолатларида қўшимча буюрилади:
янги бир группали қон ва қуруқ плазма қуйиш;
аминокапрон кислотаси (6% эритмаси) 4-6 марта томир ичига томчилаб;
митраль стеноз ва чап қоринча етишмовчилигида оёқларга жгут,
ганглиблокаторлар, веноз вазодиляторлар, тездан комиссуротомия килиш.
Эффект бўлмаса ва кон кетиш кучли давом этганда: интубация, қонни сўриб олиш, операция (қон томирини бойлаш, кавернатомия, ўпка резекцияси).
3.мавзу. Уткир кон кетишида хамширалик жараёни ва шошилинч тез тиббий ёрда
Қон кетиш - қоннинг қон-томир девори бутунлигини бузилиши натижасида ундан чиқиши хисобланади қон кетиш - қоннинг қон-томир девори бутунлигини бузилиши натижасида ундан чиқиши хисобланади
Таснифи:
Этиологиясига кўра:
Травматик, нотравматик (томирлардаги патологик ўзгаришлар туфайли), операциялардан кейинги
Қон кетиш ўрнига кура:
Ташки ва ички (бўшликларга)
Қон кетган вақтига кура:
Бирламчи (травма вақтида) ва иккиламчи (травмадан кейин)
Қон кетиш турлари:
Артериал – қон тиник қизил рангда, пульсимон, катта оқим билан оқади, прогнози қон томир диаметига боғлиқ – аорта ва катта артерияларидан қон кетиш тезда ўлимга олиб келади.
Веноз – қон қорамтир қизил рангда, суст, секин оқим билан оқади, прогнози вена диаметига боғлиқ – хаво эмболиясига сабаб бўлиши мумкин.
Капиляр қон кетиш – яранинг бутун майдонидан қон кетади, кўп холларда ўз-ўзидан тўхтайди.
паренхиматоз – ички органлар – жигар, буйрак, талоқ паренхимасини бузилиши натижасида қон кетади. Қон мустакил тўхтамайди ўлимга олиб келади.
Ички қон кетиш белгилари – рангпарлик, совуқ тер, бош айланиши, чанқаш, хушдан кетиш, пульснинг тезлашуви, қон босимининг пасайиши, Нв ва Нt пасайиши.
Ошкозон ичакдан қон кетиш
Яра касаллиги – 70%
Қизилўнгач веналарини варикоз кенгайиши – 10%
Геморрагик гастрит – 5%
Ўсмалар – 5%
Бошқа сабаблар (Меллори-Вейс синдроми, куйишлар, диафрагмал чурралар) – 10%
Овқат хазм қилиш трактидан қон кетиш
1. Тиниқ, қизил қон билан қусиш – хазм тракти юқори қисмидан қон кетишга хос;
2. Кофе қуйқасига хос қусиш — ошқозондан қон кетишга хос;
3. Мелена — ингичка ва йўғон ичакдан қон кетишга хос;
4. Псевдомелена темир, висмута, актив кўмир препаратлари қабул қилишга, қизил лавлаги, қора тут истеъмол қилганда бўлади;
3. Ахлатда қон бўлиши ошқозон тракти пастки қисмларидан қон кетишга ёки қисқа вақт ичида 1 литрдан ортиқ қон кетишга хос;
4. Грегерсен синамаси мусбат бўлиши;
5. Қон кетиш натижасида гипохром типда темир танқислиги анемиясини ривожланиши хос;
6. Гемодинамика бузилишлари — АҚБ пасайиши, пульс тезлашиши, хушни йуқотиш, бош айланиши, чанқаш, терлаш, кўнгил айниши хос;
7. Шок — систолик АҚБ < 100 мм рт. ст. паст булиб, ОЦК > 30% холда ривожланади;
8. Лаборатор маълумотлар — гематокрит пасаяди, лейкоцитоз ва тромбоцитоз кузатилади.
Ёмон прогноз сабаблари:
Катта ёш (60 ёшдан)
Йўлдош касалликлар
Коагулопатия
Иммунодефицит холат
Гиповолемик шок
Қайта қон кетиш
Шифохонада қон кетиши
Қизилунгачдан қон кетиш
Янги қон кетиш белгилари (эндоскопияда яра асосида қон томир кўриниши)
Хазм тракти юқори қисмларидан қон кетиш
Сабаблари
Кенг таркалган сабаблар: пептик яра, гастрит (алкоголь, аспирин, НПВС, стресс), эзофагит, синдром Маллори—Вейсса (ошқозон кардиал қисми ёрилиши қусиш вактида), қизилўнгач ва ошқозон веналари варикозн кенгайиши, қизилўнгач, ошқозон, ичак усмалари гипертрофис гастропатия (болезнь Менетоие), аорта аневризмаси.
Диагностикаси
Кўрик ва анамнез: медикаментлар таъсири (аспирин ва НПВС), анамнезда яра ва қон кетиш бўлиши, ирсият, цирроз симптомлари, васкулитлар;
Ошқозон суюқлиги аспирацияси (назогастрал зонд оркали);
Эндоскопия: (> 90 % информатив).
Рентгенологик текширув барий сульфат билан (80 % информатив);
• Селектив мезентериал артериография — эндоскопия ўтказиш имконияти бўлмаганда қўлланилади;
Радионуклид сканирлаш (99mТс билан нишонланган эритроцитлар ёки альбумин билан) – номаълум сабабли кон кетишда скрининг-тест хисобланади;
Ф.И.Ш. Туғулган вақти. Касаллик тарихи Ташхис номи.
Шойимова Э. 34 ёш №11 Шок
------------------------ --------------------- - ---------------- -----------------------------
Сана
Соат
|
Ҳамшира
текшируви
|
Ҳамшира ташхиси
|
Ҳамшира парвариш режаси
|
Парвариш режани амалга ошириш
|
Ҳамшира парвариш натижаларини баҳолаш
|
8.04.13.
9-00
|
1.Тери ранги оқарлаган
2.Акроцианоз
3. Совуқ тер босган.
4.Кунгил айниши,
қайд қилиш.
5. Олигоурия ёки анурия.
6. Эсҳуши чалғиган
7. Пульс ипсимон
8. А/Б- 80-40 мм.см.уст.
9. Нафас қисиши
10.Аденомия(Жисмоний кучсизлик)
|
1.Эс ҳушнинг чалғиши
2. Қайт қилиш.
3. Қорин оғриғи.
4.Ҳаракатсиз-лик.
5.Терининг оқариши.
6. Умумий дармонсиз-лик
|
1.Келтириб чиқарувчи сабабларини бартараф қилиш.
2.Бемор ҳолатини кузатиб бориш ва А/Б кўтариш учун чоралар.
3.Физиологик кўрсаткичларни мунтазам кузатиб бориш
4.Врач кўрсатмаларини аниқ ва вақтида бажариш
5.Беморни парвариш қилиш.
|
1.Қонни тўхтатиш.
2.Оғриқни қолдириш.
3.Аллергик шокда дори юборган жойдан юқорисига жугут боғлаш.
4.Шокка қарши эритмалар ва қон қуйилади
5.Симптоматик даво олиб борилади.
6.Беморнинг А/Б, пульси, тана ҳарорати ва нафас олиши кузатиб борилади.Оёқ қўлларига гирелка қўйилади.
|
А/Б кўтарилди нормага (яқин) келади
Клиник белгилари аста- секин йўқолади.
Ҳолсизлик кузатилади.
|
(Шок)
Do'stlaringiz bilan baham: |