Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Қон кетишини вақтинчалик тўхтатиш усуллари



Download 4,14 Mb.
bet139/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   145
Bog'liq
Шош-3

Қон кетишини вақтинчалик тўхтатиш усуллари.
Жароҳатланган қўл-оёқларни бўғимда иложи борича максимал букиш. Бармоқ билан йирик томирларни суякка босиш ҳам баъзи бир йирик: уйқу, ўмров ости, елка, сон артерияларидан қон кетишини вақтинчалик тўхтатиш имқонини беради. Жгут қўйиш. Одатда резина ёки матодан ясалган жгутлар ишлатилади. Жгут қўйилган пайтда қон томирлар билан бирга юмшоқ тўқималар хам қисилиб, эзилади. Бунда фақат қонни тўхтатмасдан, бошқа тўқималар, айниқса нерв толаларини шикастламаслик зарур. Жгут қўйилганда уни 2 соатдан кўп вақт ушланмаслик зарур. Акс ҳолда жгутдан дистал соҳада жойлашган тўқималарда қайтмас ўзгаришлар юзага келиши ва «турникет шок» ҳолати ривожланиб, бемор ўлимига ҳам олиб келиши мумкин. Бу асорат гипоксияда пайдо бўлган тўқималардаги заҳарлар қонга тушиб, организмни заҳарлаши сабабли кузатилади. Жгутни одатда артериал қон кетишда ва иложи борича жароҳатга яқин жойга қўйиш тавсия этилади. Жгутнинг тўғри қўйилгани қон кетиши тўхтаганлигидан билинади. Агар жгут бўш қўйилган ва фақат веналар қисилган бўлса, қон кетиши давом этаверади, тери эса цианотик тус олади. Жгутни елканинг ўрта ҳамда соннинг пастки қисмига қўйиш мумкин эмас, чунки 1-ҳолда елка нерви шикастланса, 2-ҳолда артерияни қисиш учун жуда кўп тўқималарни эзишга тўғри келади.
Босувчи боғлам агар йирик артерия шикастланмаганлиги маълум бўлсагина қўйилади, чунки йирик артериядан кетаётган қонни босувчи боғлам билан тўхтатиб бўлмайди. Бу усул вақтинчалик қон тўхтатиш усуллари ичида энг самарали ва зарарсиз усуллардан ҳисобланади. Жароҳатга индивидуал пакет ичидаги стерил салфетка қўйилиб, устидан бинт билан маҳкам боғланади. Агар оёқ – қўл жароҳатланган бўлса, юқорига кўтарилиб қўйилади. Жароҳатни тампонада қилиш. Бурундан, қиндан қон кетаётганда бундай усул, яъни узил-кесил қон тўхтатиш усули қўлланади. Одатда жароҳатга бир неча стерил салфеткалар қўйилади ва устидан босувчи боғлам ёки терига бир неча чоклар қўйиб тиқилади. Тампонларни гемокоагулянтлар: тромбин, кальций хлорид билан шимдириб қўйса хам бўлади. Оёқ-қўл магистрал артериялари жароҳатланганда тампонада қилинмайди, чунки бу усул гангренага олиб келиши мумкин.



Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish