Бронхоэктатик касаллик учун хос сипмтомлар – узоқ йўтал анамнези, кўп микдордаги балғам, қўл бармоқлари ногора таёқчаларига ўхшашлиги, ўпка эмфиземаси, даврий кўзғалиши, айниқса ёшларда. «Қуруқ» формасида қон кетиши мумкин. Рентгенологик манзараси унчалик хос эмас. Диагноз куйишда асосан бронхография усули роль ўйнайди.
Упка абсцессида – юқори истима, йирингли ҳидли балғам ажралиши диагноз куйишда шубҳа туғдиради. Бунда рентгенологик текширув бўйича диагноз куйилади (юмалоқ бўшлиқ ичида суюқлик билан бўлиши) ва балғам анализи натижасига асосан.
Ўпканинг бирламчи ракида ўпкадан қон кетиши – кўпрок 40 ёшдан юқори эркакларда, айниқса чекувчиларда учрайди. Лекин бунда қон кетиш кўп эмас ва доимий бўлмайди. Диагнозни рентген текширувга асосланиб куйилади: ўпка илдизи сояланган, чегаралари аниқ бўлмайди ёки ателектаз манзараси бўлади, баъзан – периферияда сояланиш бўлади. Диагнозни текшириб олиш учун бронхоскопия, биопсия, томография қилинади. Ёки ўпка раки рецидивланиб кечувчи бошқа касалликлар асосида ҳам келиб чикиши мумкин (пневмония, бронхит, пневмокониоз ва бошқалар).
Юрак қон-томирлар касалликларида қон тупириш ва ўпкадан қон кетиш иккита сабаб туфайли келиб чиқиши мумкин: ўпка артерияси тромбоэмболияси ёки ўпкада димланиш. Ўпка артерияси қон томирларини тромбоэмболияси – ўпканинг геморрагик инфарктини келтириб чиқаради.
Ўпка инфарктига ҳос белгилар:
ҳавфли омиллар: тромбофлебит ёки оёқлар венаси флеботромбози,
кўп вақт кўрпа-тўшак режимида бўлиш, юракни димланишли
етишмовчилигида, операциядан ва туғруқдан кейинги ҳолатлар, ўткир
миокард инфаркти ва бошқалар;
касаллик симптомларининг пайдо бўлиши: олдин кўкрак қафасида
оғрик ва ҳансираш, кейин қон тупириш ёки ўпкадан қон кетиши, бир
неча кундан кейин – истима ва пневмониянинг бўлак белгилари;
рентгенограммада учбурчак шаклидаги сояланиш, юракни унг
бўлмачаларини кучланишини ЭКГ белгилари, ЛДГ-ни активлигини ошиши;
ўпка сцинтиграммасида қон томир билан таъминланишини пасайиши.
Кичик қон айланиш системасида димланишда қон тупириш ва ўпкадан қон кетиш – бронхлардаги вена ёки коллатералларни, кенгайган варикоз веналарини ёрилиши натижасида бўлади. Асосий сабабчиси – митрал стеноз, бунда биргина қон кетиш симптоми кузатилиши ёки ўпка шиши билан бирга бўлади. Юракни бўлак касалликларида қон тупириш ва ўпкадан қон кетиш – чап қоринча етишмовчилиги туфайли келиб чиқиб, бунда ўпка шиши билан ёки ўпка тромбоэмболияси билан бирга бўлиб – юрак етишмовчилиги кучаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |