Ўткир чап қоринча етишмовчилиги бор беморларни даволаш ва парваришлашнинг ўзига хос хусусиятлари:
Нормал еки юқори AҚБли беморларни ярим ўтирган (оёқларини осилтириб) ҳолатда ўтказиш;
Бурун катетерлари орқали кислород ингаляцияси. Кислород ингаляциясини, намланган ҳолда, 6-87/дак тезликда олиб борилади. Кислород қонтцентрацияси 30-40% бўлиши учун катетерни 9-12 см ичқарига киритиш лозим, акс ҳолда ўтказилаетган терапия оз самара беради.
МВБ назорати учун магистрал (ўмров ости еки бўйинтуруқ) венага катетер қўйилади. Реанимация бўлими хамшираси магистрал вена пункцион катетеризацияси учун керакли нарсаларни тўплай билиши, муолажа вақтида врачга ердамчилик қилиши, катетеризациядан сўнг марказий вена босими (МВБ)ни ўлчаши лозим. Бу беморларда трансфузион терапияни МВБ назорати (хар 4-6 соатда) остига олиб бориш шарт.
Юрак фаолияти мониторинги ва соатма-соат диурез назорати-информатив кўрсатгичларидан биридир. Шу сабабли хамшира врач кўрсатмасини кутиб ўтирмасдан бу беморни кардиомониторга улаши ва сийдик қопига найча қўйиши лозим.
Ҳосил бўлган кўпик билан механик асфиксияни бартараф қилиш учун ташки кўпиксимон ажратмалар сўриб олинади, кўпик сўндиргичлар орқали (антифомсилан) кислород ингаляция қилинади. Антифомсиланнинг спиртли эритмасини ингаляция қилиш хам хириллашнинг сезиларли озайиши ва нафаснинг яхшиланишига олиб келади. Кўпикни сўндириш учун кислород намлагичга куйилган 960ли этил спиртини қўллаш мумкин. Дастлабки дақиқаларда 2-31/дақтезликда кислород берилади. Беморнинг шилиқ қаватлари аралашманинг қитиқловчи таъсирига кўникканча, спирт буғлари билан оқими кучайтирилади. Ингаляцияни 35-40 дақиқа давомида, ҳаво еки кислород билан нафасга алмашиб ўтказилади.
Юрак қисқарувчанлигини ошириш учун юрак гликозидлари, ўпка қон оқимини яхшилаш учун спазмолитиклар, эуфиллин қилинади. Юрак астмаси ва ўпка шишини даволашдаги энг муҳим препарат бу морфиндир (ҳансирашни камайтиради, ҳавотир ҳисси ва ўлим қўркувини бартараф қилади, периферик томирларни кенгайтиради ва кичик қон айланиш доираси бўшашига олиб келади).
Юқори артериал гипертензияда ганглиоблокаторлар қўлланилади. Бу гурух препаратлар ўнг юракка қон келишини, чап бўлмалар зуриқишини камайтиради. Ганглиоблоқаторларни AҚБ қатъий назорати остида, ҳар 3-4 дақиқада ўлчаб, аввалги кўрсаткичларнинг 1/3 қисмдан кўпга пасайиб кетишида йўл қўймасдан қўлланилади.
Ўнг бўлмачага қон келишини озайтириш учун қўл-оеқларга вақтинча жгут қўйилади. Уларни факат веналарни эзиб турадиган қилиб қўйилади, артериал томир уриши сакланиб колиши лозим. Жгутлар тугли куйилганда қўл-оеқлар совумайди. Бу максад учун тонометр манжетлари қўл келади. Мантежларни қўл ва оеқлар асосига ураб, шкала назоратида, диастолик босим ракамларигача ҳаво хайдалади, сўнгра мантежга борувчи резина найча кискич билан беркитилади.
Ўпка шишишини камайтириш ва миокард зурикишини озйтириш учун венага диуретиклар қилинади. Диуретиклар венага қилинганда таъсири бир неча дакикада намоен бўлади ва ўртача 3 соат давом этади.
Ўпка шишишининг терминал стадияларидан, газлар таркибида кислород микдори кўпайтирилган, нафас беришда юқори босим ва нафас чикишида мусбат босим (5 мм сув уст атрофида) режимида УСВ ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |