ҚОН КЕТИШ ТАСНИФИ
Анатомик тасниф:
А. Артериал – алвон тусли, пульсация билан
Б. Веноз – тўқ қизил тусда, бир текисда оқиб чиқади
В. Капилляр – аралаш тусда (тўқ олча ранг) аста - секинлик билан оқади
Г. Паренхиматоз - кўпинча алвон тусда, бир текисда, юқори тезликда оқиб чиқади
Таъсир этувчи сабабларга кўра:
А. Механик таъсир натижасида
Б. Айрим касалликларда кон томир девори емирилиши натижасида
В. Томир деворида нейротрофик ўзгаришлар натижасида
Г. Атмосфера босимининг ўзгариши натижасида
Д. Қон ивиш хусусиятининг бузилиши натижасида
Е. Веналарда босимнинг ортиши натижасида
Кон каерга окиб тушишига караб таснифи:
А. Ташки қон кетиш
Б. Ички қон кетиш
В. Яширин қон кетиш
Қон кетиш сабаблари
1. Қон томир девори шикастлари
2. Қон томир деворининг йирингли емирилиши
3. Қон босими кўтарилгада томир деворининг ёрилиши.
4. Атмосфера босимининг кўтарилиши ёки пасайиши оқибатида қон томири деворининг ёрилиши.
5. Қон томири девори ўтказувчанлигининг ўзгариши
Қон химизмининг ўзгариши.
Токсинлар таъсири
Танадаги витаминлар балансининг ўзгариши.
Турли бўшлиқларга қуйилган қон қуйидагича аталади:
1. Қон кетиш – ташқи мухитга ёки бўшлиққа
2. Қон қуйилиши – тўқима паренхимасига
3. Гематома - тўқималарда қоннинг тўпланиши
Қон кетиши ва қон қуйилишини ифодаловчи терминлар:
Petechia – терига чегараланган қон қуйилиши
Purpura – шиллиқ қаватга чегараланган қон қуйилиши
Ecchymosis – терига ёки шиллиқ қаватга катта хажмдаги қон қуйилиши
Sugillatio и suffusion – тери ости ёғ қаватига юза, чегараланган қон қуйилиши
Vibices – терига момоталоқ қонталаш
Haematoma – катта хажмдаги, чегараланган қон тўпланиши
Epistaxis – бурундан қон кетиш.
Gastrorragia – меъдадан қон кетиш
Enterorragia – ичакдан қон кетиш
Haemoptoe, haemoptysis – йўталганда қон тупуриш
Haematemesis – қон қусиш
Haemoturia - қон аралаш сийдик
Menorragia, нypermenorroea – хайз даврида меъёрдан ортиқ шариллаб оқиш - шаршара
Metrorragia – бачадондан қон кетиш
Encephalorragia – мияга қон қуйилиши
Haemopericardium – перикард бўшлиғига қон кетиш
Haemothorax – плевра бўшлиғига қон қуйилиши
Haemoperitoneum – қорин бўшлиғига қон қуйилиши
Haemotоmetra – бачадонга қон қуйилиши
Haemotocele – тухумдоннинг бўшлиғига қон қуйилиши
Haemophthalmia – кўз олмасига қон қуйилиши
Melaena – меъда ичак тизимидан нажас аралаш қон кетиш
Haemorroe – орқа чиқарув тешигидан қон кетиш
Артериал қон кетишнинг веноз қон кетишдан фарқлари
белгилар АРТЕРИАЛ ВЕНОЗ
ранг алвон тўқ қизил
оқими пульсацияловчи пульсациясиз
ахволи тез оғирлашади секин оғирлашади
ўткир анемия тез ривож секин ривож
хаво эмболияси бўлмайди бўлиши мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |