4.Қон ивиш қобилятининг ўзгариши
Фибриноген миқдорининг ортиши
Гепарин миқдорининг камайиши
5.ЭКГдаги ўзгаришлар
Манфий Т тишча,
R тишчанинг пасайиши
Чуқур Q тишчанинг пайдо бўлиши
6.Асоратлари
Кардиоген шок
Юрак астмаси
Қоринчалар фибрилляцияси
Миокард инфарктининг атипик турлари
1.Миокард инфарктининг оғриқсиз тури.
2.Миокард инфарктининг астматик тури
3.Миокард инфарктининг аритмик тури
4.Миокард инфарктининг абдоминал ёки гастролгик тури
5.Миокард инфарктининг церебрал тури
Миокард инфарктида тез тиббий ёрдам кўрсатиш ва хамшира парвариши.
1.Беморни тинчлантириш ва ётоқ режимини сақлаш.
2.Зудлик билан врачга хабар бериш, ёки ТТЁ чақириш.
3.Врач кўрсатмаларига биноан оғриқ қолдирувчи воситалар юбориш.
4.АҚБ ва пульсни ўлчаш.
5.ЭКГёзиш
6.Мезатон 0,1% 0,5 тери остига юбориш
7. Қатъий ётоқ режимида зудлик билан реанимация бўлимига етказиш.
Юрак ишемик касалликларининг профилактикаси
1.Атеросклероз эрта ривожланишини олдини олиш;
Қонда холестерин миқдорини 6.5 ммол/лдан ошиб кетмаслиги
Организмда ёғ алмашинувини нормада бўлиши
2.Артериал гипертонияни олдини олиш ва ўз вақтида даволаш
3.Организмда углеводлар алмашинувини меёрда сақлаш ва қандли диабетни олдини олиш
4. Гиподинамияни олдини олиш, меёрий ДБТ билан шуғулланиш
5.Стрессларни камайтиришга харакат қилиш
6. Спиртли ичимликлар ичиш ва чекишга йўл қўймаслик
7.Тананинг ортиқча вазн тўплашига қарши курашиш
6.мавзу. Уткир кон етишмовчилигида хамширалик жараёни.
Уткир кон етишмовчилиги. Этиологияси: турли хил жарохатлар, меъда, ун икки бармокли ичак яраси, меъда саратони, упка сили, геморрагик диатезлар, ичаклар саратони: бачадон саратони, ёки фибромиомаси, хайз куриш сиклининг бузилиши, бачадондан ташкаридаги хомиладорликда фаллопий найининг ёрилиши, аборт ёки тугиш жараёнидаги жарохатлар, жигир сиррози, кизилунгачвеналари варикоз кенгайганда, бавосир, буйракдан кон кетиши.
Клиникаси: Уткир кон кетиш куп кон йукотилган такдирдагина камконликка олиб келади. Куп кон йукотилгандабеморнинг умумий ахволи анча огир булади, дармони курийди, нафаси кисади, юраги тез уради, пулси тезлашади, туликлиги кучсиз, баъзан аритмия булади, артериал босим пасаяди, бемор окариб кетади, куз склералари оч хаворанг тусга киради, лаблари ва бошка шиллик пардалари консиз булиб куринади, боши айланади, огрийди, кулоги шангиллайди, тана харорати пасайиб кетади, муздай тер чикади, кайт килади, бадани оч хаворанг тусга киради. Уткир томир етишмовчилиги юз беради, бемор хушдан кетади.
Лабаратория тахлили: Коннинг умумий камайиши билан бирга, барча шаклли елкмкнтлари микдори камаяди. Кон кетишидан сунг дастлабки соатларда пайдо булган лейкопения тез орада те орада лейкотсиоз билан алмашинади. Эритроситлар сони камайган, гемоглабин микдори анчагина пасайган, ранг курсатгичи пасайиб, 0,5 – 0,6 гача тушади. Кизил кон таначаларининг ранги окариб колади. Куп кон йукотилганда, анизотсиоз ва микротсиоз пайдо булади.
1.Қон кетиш ва қон йўқотиш.Қоннинг қон томиридан ташқи мухит, тўқималар хамда тана бўшлиқларига (плевра, қорин бўшлиғига) оқиб чиқишига қон кетиш дейилади.Қон кетишнинг асосий сабаби: Қон томир девори бутунлигининг бузилиши (шикастланиш, йирингли яллиғланиш, қон босимининг кўтарилиши, атмосфера босимининг бирданига пасайиши) Қон томир девори ўтказувчанлигининг бузилиши (қон кимёвий таркибининг ўзгариши, захарланиш таъсири, организмдаги витамин балансининг бузилиши).Қон кетиши таснифи. Қон кетиш манбаига кўра, яъни қайси турдаги қон томиридан қон кетаётганлигига қараб артериал, веноз, артериовеноз (аралаш), капилляр ва паренхиматоз қон кетиш тафовут қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |