Гипертония касаллиги.
Гипертония касаллиги - эссенциал гипертензия бўлиб, бош мия қон томирлар функциясининг бузилиши ва юрак фаолиятининг издан чиқиши билан характерланади.
Сабаблари:
1.Қон томирлар атеросклерози.
2. Чекиш.
3. Углевод алмашинувининг бузилиши ва қандли диабет.
4. Гиподинамия – камхаракатлилик
5. Танадаги ортиқча вазн.
6. Психоэмоционал зўриқиш.
Клиникаси. Бошни энса сохасида оғриқ, бош айланиши, юрак безовталаниши, ҳаво етишмаслик, уйқусизлик, холсизликга шикоят қиладилар. Гипертоник криз ҳолати эса артериал қон босимини бирдан кўтарилиб кетиши бўлиб, бунда бош оғриғи кучаяди, кўнгил айнаш, қайд қилиш, титраш, юрак тез уриши безовта қилади, баъзи холларда мияда қон айланишини ўткир бузилиши белгилари, қўл ва оёқда сезгини камайиши, парезлар, бурундан қон кетиши, ЭКГдаги ўзгариш каби белгилар кузатилади.
Парваришлаш ва даволаш.
1.Тўлиқ жисмоний ва рухий осойишталик яратиш.
2.Бемор боши юқори кўтарган холда, тоза хаво билан таъминлаш.
3.Чалғитувчи терапия (энса сохасига ханталма, оёқларга ванналар)
4.Врач кўрсатмаларига биноан дори воситалари, сийдик хайдовчи воситалар(лазикс, фурасемид, гипотиазид, урегит ва ҳ.к.),, тил остига нифедепин, гипотензив дорилар (инъекцияда-магнезия сульфат, дибазол, бензогексоний, таблеткада-энам, берлипирил, нормадипин, диратон, Тенокс ва ҳ.к.), юрак иш фаолиятини яхшиловчи дорилар (рибоксин, милдронат, рипронат ва ҳ.к.), симптоматик даво, иммунитетни оширувчи дорилар ва ҳ.к.
Гипертоник криз.
Этиологияси: рухий зурикиш, об-ҳаво таъсири, гипертония касаллигида бирдан гипотензивлар беришни тухтатиш, алкоголизм.
Клиникаси: бош огриши, энса сохасида темирдек огирлик хисси, кулок шангиллаши, кунгил айниши, куз олдида юлдузчалар пайдо булиши, кизиб кетиш, куп терлаш ва титраш.
Гиперкинетик турида - бош огриши, айланиши, кусиш, кизиш, калтириаш тез авж олиши. Тери хул, еуш ортида огрик. Пульс тезлашган82-95тагача, АКБ 180\140-200ммсим устгача кутарилган.
Гипокенетик типида - қаттиқ бош оғриши, кунгил айниши, кусиш, бехоллик, эшитиш ва куришни ёмонлашуви. Пульс каттик, катта, тезлашган. Диастолик босим 140 -160 мм сим устгача кутарилган.
Шошилинч тез ёрдам чоралари врач келгунча.
1. Бемор зудлик билан ўтказилади ёки ярим ётган холатга келтирилади.
2. Тинч шароит тугдирилади.
3. Оёк ва кулларга ханталли ванналар куйилади.
4. 100-150 мл кон олиб ташланади.
Врач булмаса.
Дибазол 0,5% 10мл ёки 1,0% 5мл в\и. Лазикс 1% 2млм\о.
Обзидан 5% 10-15мл+Натрий хлорид 0,9% 200мл в\и томчилаб.
Дроперидол 0,25%-2мл м\о агар наф бермаса
Пентамин 5%-2мл+ Натрий хлорид 0,9% 100мл в\и томчилаб15-30 томчи \ мин, ёки клофелин 0,001% 1мл м\о.
Натрий хлорид 25 % 10мл м\и иситгич билан.
Қатъий назорат.
Do'stlaringiz bilan baham: |