Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази



Download 4,14 Mb.
bet89/145
Sana16.12.2022
Hajmi4,14 Mb.
#888601
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   145
Bog'liq
Шош-3

Врач бўлмаса
1. 2% лидокаин 4-6 мл в\и (болаларга 1,5-2мл).
2. Этмозин 100 мг ёки этацизин 50 мг.
3. 5% 200 мл глюкоза + 4% 2,5 мл калий хлорид+ 12 ТБ инсулин килинади в\и
ЎТКИР ЮРАК ҚОН - ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ
Юрак қон томир тизимини транспорт вазифасини бажаради, яъни тўқималарга кислород ва энергетик моддаларни етказиб туришни таъминлайди. Тўқималарнинг ҳаетий фаолияти учун керакли кислород ва энергетик моддаларни адекват микдорда етказиб бера олмаслик бу юрак қон-томир етишмовчилигидан дарак беради.
Қон айланиши бузилишини шартли равишда иккига ажратиш мумкин: а) юракнинг насос фаолияти пасайишига боғлик юрак қон айланиши етишмовчилиги; б) томирлар тонуси ва улар девори хусусиятлари бузилишлари келтириб чиқарувчи томирлар қон айланиш етишмовчилиги. Қон айланиш бузилишларида ва еки бу тур бузилиш устунлик қилиши мумкин.
Ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги организмнинг турли тизимлари зарарланганда келиб чиқади. Бунга туғма, орттирилган юрак пороклари, ўткир миокардитлар, ўпка аретрияси тромбоэмболияси, юрак ишемик касаллиги, калла жароҳатлари, мия қон айланиши бузилишлари, экзоген ва эндоген интоксикациялар (ўткир заҳарланишлар, жигар бўйрак етишмовчилиги, ятроген интоксикациялар) гиповолемия (гиповолемик ва геморрагик шок), анафилактик шок сабаб бўлиши мумкин.
Юрак ирғитиши озлиги синдроми кўп холатларда юрак қон-томир етишмовчилигига сабаб бўлади. Ўткир миокард инфаркти, миокардит оқибатида қисқарувчанлиги бирдан емонлашиши еки веноз қон оқиб келиши озайиши окибатида юз беради. Уз навбатида веноз қон окиб келиши озайиши, қон хажми камайиши (ўткир қон кетиши) еки қон томирлар тонуси йўқолиши (анафилактик шок) сабабли юз беради. Бу икки сабаб бир вақтнинг ўзида бўлиши мумкин.
Юрак қон-томир етишмовчилиги юрак уриши хажми (систола хажми) кўпайишида ҳам кузатилиши мумкин. Аксарият ҳолларда бунга турли сабаблар (қон, плазма ўрнини босувчиларни кўп еки тез венага қуйиш ва организмда суюклик тўхтаб қолиши) оқибатидаги гиперволемия олиб келади.
Ўткир чап қоринча етишмовчилиги миокард инфаркти, юрак митрал пороги, хафақон касаллигида чап қоринча коронар томирларида қон оқиш етарли бўлмаганлиги учун (миокард коронар томирларига қон факат диастола пайтида оқиб киради). Систола вақтида қон тўлиқлигича аортага тушмайди, чап қоринча ичидаги ортиқча қон юқори қолдиқ босим ҳосил қилади. Бу эса ўз навбатида чап бўлмачада босим ортишига олиб келади. Нормал ишлаетган ўнг қоринча ўпка томирларига ковак веналардан келаетган қони хайдашни давом эттиради, лекин юрак чап бўлимлари илгариги суръатда тушаетган қон хажмини хайдаб чиқара олмайди. Оқибатда ўпка томирларида қон димланиши ва кичик доирада босим ошиши келиб чиқади.
Кичик доирадаги юқори босим кислороднинг алвеолалардан қонга ўтишини бузади ва бу хансирашга (аввалида жисмоний зуриқиш пайтида, сўнг осойишталикда ҳам), бўғилиш хуружларига олиб келади. Бўғилиш хуружи ва пуштисимон балғам ажраладиган йўтал (юрак астмаси) кўпроқ кечаси қўзғатилади. Юрак астмаси хуружи вақтида бемор қаравотда еки оромкурсида оеқларини пастга осилтириб (бу юракка қон келишини камайтиради) эрталабгача ўтириб чиқишга мажбур бўлади. Қон айланиш кичик доираси капиллярларига босим ошиши қоннинг суюк кисми ўпка тўқимасига ажралиб чиқишига олиб келади. Юрак астмаси ўпка шишишига (аввал интерстициал, сўнг алвеоляр) ўтади. Шишиш кучайиши билан беморнинг ахволи кескин оғирлашади, психомотор қўзғалиш, эс-хушининг пасайиши, ҳансираш қўзғатилади. Эшитиб кўрилганда ўпкада хам хириллашлар бўлади, тахикардия ривожланади. Акроцианоз, хириллоқ нафас, кўп миқдорда оқ еки пуштисимон кўпикли балғам ажралади.
Юқори юрак ирғитилишида ўпка шишиши хафақон билан оғриган беморларда (аортал клапанлар етишмовчилиги ва бошк.) ривожланади. Чунки уларда кичик ва катта қон айланиш доираларида босим сезиларли ошган бўлади. Ўнг қоринчага веноз қон келишини пасайтиришга йўналтирилган терапия бемор ахволини енгиллаштиради.
Юрак ирғитилиши паст бўлганда ўпка шишиши кенг қамровли миокард инфаркти, ўткир миокардит, оғир митрал еки стенозда, оғир зотилжамда қўзғатилади. Веноз қайтарилишнинг озайиши бу беморларнинг аҳволи оғирлашиши ва шок ривожланишига олиб келади.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish