Ўткир юрак – ўнг қоринча етишмовчилиги, чап қоринча етишмовчилиги белгилари ва юрак фаолияти тўхтаганда шошилинч тез тиббий ёрдам.
Ўнг қоринчага қон ковак веналар орқали тушади. У бутун организмдан қон йиғади, шунинг учун ўнг қоринча етишмовчилиги ривожланганда, бутун организмни қон айланиш тизимида димланиш кузатилади. Унинг асосий белгиси бўлиб, тўқималарнинг шиши ҳисобланади. Қон юқоридан пастга оққани учун тортилиш кучи таъсирида тананинг пастки қисмларида (оёқ кафти ва товонда) шиш ривожланади. Тўқималарда суюқлик тўпланиши натижасида эса шиш катталашади. Беморлар аҳволини баҳолаш вақтида ўша соҳага қўл билан босилганда чуқурча бўлиб, бир неча сониядан кейин йўқолади, бу чуқурча белгиси" дейилади. Ўнг қоринча етишмовчилигининг бошқа кўринишида учрайдиган белгиларидан бири бўйин веналарининг бўртиши ҳисобланади. қон, шунингдек, бўйинтуруқ венасида димланади, натижада бўйиннинг икки ён юзасида шиш бўлади. Юрак ўнг қоринчасининг етишмовчилиги нафас олиш тизими касалликлари - бронхиолит ёки эмфизема каби касалликлар натижасида ривожланади. Шунингдек, миокард инфарктидан кейин ҳам ривожланиши мумкин. Шунинг учун бу ҳолат камдан кам беморларда шошилинч ҳолат ҳисобланади.
Чап қоринча етишмовчилиги ёки юрак чап қоринчаси етишмовчилиги умуман бошқа ҳолат ҳисобланади. Қачонки чап қоринча - ўпкадан ўзига тушадиган қонни бошқара олмаса, ўпкада димланиш ривожланади ва босим ошади. Қон босимининг ошиши томирлардаги суюқликнинг атрофдаги тўқималарга чиқишига олиб келади. Димланиш ўпка- қон айланиш тизимида ривожланади. Суюқлик ўпка тўқимасига ўтиб ўпка шишини чақиради. Ўпка шиши нафас чиқариш вақтида альвеолаларнинг деворини ёрилишига олиб келади.
Юрак етишмовчилиги – шундай ҳолатки, бунда бузилган юрак фаолияти хаётни таъминловчи орган ва тўқималарни меъёрий қон билан таъминлай олмайди ёки уни патологик диастолик ҳажмини кўпайтириш ҳисобига бажаради.
Юрак етишмовчилиги ҳар доим ҳам миокард қисқаришларини бузилиши натижасида келиб чиқавермайди, бундай ҳолларда – миокард жароҳатланиши бирламчи (кардиомиопатияда ва миокардитда) ёки иккиламчи (юрак иллатларида – кўп вақт босим ва ҳажм туфайли кучланишда, юрак ишемияси ёки миокард инфарктида) турлари ажратилади. Бир қисм клиник юрак етишмовчилиги бор беморларда – миокардни қисқариш фаолияти бузилмаган бўлади. Уларда юрак етишмовчилигини келиб чиқиш сабабчиси бўлиб – юракда ўткир кучланиш юзага келадиган ҳолатларда (масалан, гипертоник кризда, аорта клапани қопқоғини узилишида, тарқалган ўпка артерияси тромбоэмболиясида) ёки қоринчаларни узоқ вақт қон билан тўлишини бузилишида (митрал ёки трикуспидал стеноз, конструктив перикардит, эндокардиал фиброз, гипертрофик кардиомиопатияларнинг баъзи бир турларида). Бу санаб ўтилган механик етишмовчиликлар миокарднинг етишмовчилиги билан бирга келади, айниқса орттирилган ва туғма юрак иллатлар фонида бўлганда. Юракни қон билан таъминлаётган артериялардаги патологик жараёнлар, кўпинча, кардиологик шошилинч ҳолатларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, бу шошилинч ҳолатларга жароҳатланишлар, электр шикастланиш ва чўкиш сабаб бўлади. Коронар артерияларнинг касалликлари дунёда ўлимга олиб келувчи сабаблардан бири ҳисобланади. Бу тенденция дунё статистикасида биринчи ўринга кўтарилиши мумкин. Кўпинча, коронар артерия касалликларига атеросклероз сабаб бўлади. Атеросклероз, коронар артерия ички юзасида қаттиқ ўсмалар ёки пилакчалар ҳосил бўлишидир.Бу патологик жараён - бутун организм томирларида кузатилади. Коронар артериялардаги пилакчалар- ёғсимон модда бўлиб, йўлак кўринишида ҳосил бўлади ва қон оқими бўйлаб артериал деворнинг ички юзасига тарқалади. Пилакчалар катталашган сари артерияларда қон оқими секинлашади. Бу эса ўша артерия қони билан таъминланаётган соҳани қон билан кам таъминланишига олиб келади. Пилакчалар ёрилиб, артерия ичида қон қуйқалари, яъни тромблар ҳосил бўлади. Кейин у қон билан таъминланиш соҳасини блокланишига олиб келади. Коронар артерия касалликлари ривожланишига олиб келувчи асосий сабабларга: чекиш, жисмоний фаолликнинг пасайиши, хафагарчилик, диабет, гипертензия киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |