4-расм. БЭни даволаш
(Lue et al. маълумотларидан тўпланган, 2004 [381])
Бемор/шерикнинг анамнезига асосланган БЭни клиник ташхислаш
Интравагинал эякуляциянинг латент вақти (ИЭЛВ)
Эякуляцияни бошқара олиш даражаси
Ҳавотирлик/стресс даражаси
БЭнинг бошланиши ва давомийлиги
Ўзаро муносабатлардаги қийинчиликлар/психосоциал муаммолар
Тиббий анамнез
Физикал текширувлар
БЭни даволаш
Беморга маслаҳат бериш/ўргатиш
Даволаш вариантларини муҳокама қилиш
Агар БЭ ЭДга нисбатан иккиламчи бўлса, аввал ёки бир вақтнинг ўзида
ЭДни даволаш керак
Фармакотерапия (бирламчи БЭда биринчи қатор даволаш усули сифатида
тавсия этилади)
Дапоксетин «талабга биноан» қўллаш учун (БЭни даволаш учун
тасдиқланган ягона дори воситаси)
Йўриқномадан ташқари кўрсатмалар асосида (off-label) қўлланилувчи
препаратлар, жумладан узоқ муддатли кунлик антидепрессантлар
(серотониннинг қайта қамрови ингибиторлари ёки кломипрамин) ва
маҳаллий анестетиклар ёки «талабга биноан» перорал трамадол
Ахлоқий терапия ўз ичига «стоп – старт» усули, қисиш техникаси ва
ҳиссиётлар ва сезгиларга эътиборни қаратиш усулларини олади.
Комбинацияланган терапия
248
2.4.1. Психологик/ ахлоқий терапия усуллари
Аҳлоқий терапия одатда Semans [320] томонидан ишлаб чиқилган «стоп-старт»
усулига, шунингдек унинг ўзгартирилган варианти - Masters ва Johnson томонидан таклиф
қилинган «сиқиш» техникасига [321] асосланади.
«Стоп-старт» усули беморнинг жинсий олатини эякуляцияга яқин бўлган
пайтигача шериги томонидан стимуляциялашдан иборат. Шу пайтда бемор
шеригидан стимуляциялашни тўхтатишни сўрайди, эякуляцияга хоҳишнинг
ўтишини кутади ва стимуляция қайта бошланади.
Сиқиш усули юқорида тавсифланган усулга ўхшайди, лекин шерик эякуляцияга
хоҳиш ўтгунга қадар эякуляциядан олдин жинсий олатни бошини қўли билан
сиқиб туради.
Ушбу иккала муалажа, одатда, учта пауза билан цикл бўйича амалга оширилади,
кейин оргазмга рухсат берилади. Аҳлоқий терапия усуллари эркак эҳтироснинг
кучайишини ҳис қила олмаслиги ва эякуляцияни муқаррар факт сифатида қабул
қилганлиги учун БЭ содир бўлиши ҳақидаги тахминга асосланади. Қайта шуғулланиш
эякуляцияни келтириб чиқарувчи чегарадан озгина паст бўлган узоқ муддатли, интенсив
ва давомий стимуляцияни ушлаб туриш ҳисобига стимуляция ва жавоб орасидаги алоқани
сусайтириши мумкин. Ушбу техникаларнинг таққослаш қийин бўлган бир нечта
вариантлари мавжуд.
Кўплаб йигитлар жинсий алоқа қилишдан олдин мастурбациядан фойдаланадилар.
Мастурбациядан кейин жинсий олат таъсирчанликни йўқотади, натижада рефрактер давр
охирида эякуляция узоқ вақт оралиғига кечиктирилиши мумкин. Эркак киши турли хил
усуллардан фойдаланган ҳолда жинсий эҳтирос кучайиш белгиларини аниқлаш ва бу
эҳтирос даражасини назорат қилишни, уни эякулятор рефлекси даражасидан пастроқ
даражада ушлаб туришни ўрганади. Самарадорлик «старт-стоп» услуби самарадорлигига
тенглашади [322]. Даволашда БЭ билан боғлиқ психологик омилларни ҳам ҳисобга олиш
лозим. Ушбу омиллар мавжуд бўлса, одатда xавотир билан боғлиқ, аммо
муносабатлардаги муаммоларни ҳам ўз ичига олиши мумкин [290]. Бир қатор
тадқиқотларнинг натижаларига кўра аҳлоқий терапия функционал жинсий даволаш билан
бир қаторда жинсий алоқа давомийлиги узайтириш ва қаниқишни ошириши мумкин [323,
324]. Қисқа муддатли кузатувда самарадорлик 50-60 фоизни ташкил этади [323, 324] ва
баъзи тадқиқотларда аҳлоқий терапия усулларининг ИЭЛВ кўрсаткичини ошириш
самарадорлиги кўрсатилган [325]. Рандомизацияланган, икки марта яширинган, гуруҳлар
аро алмашиниш мавжуд тадқиқотнинг маълумотларига кўра медикаментоз даволаш
(кломипраин, сертралин, пароксетин ва силденафил билан) аҳлоқий терапияга қараганда
ИЭЛВ кўрсаткичини кўпроқ оширади [326]. Бундан ташқари, клиник тажриба шуни
кўрсатадики, ушбу техникалар ёрдамида эришилган яхшиланишлар одатда қисқа
муддатлидир [327, 328]. Проспектив рандомизацияланган тадқиқот маълумотларига кўра,
аҳлоқий терапия медикаментоз терапияга қўшимча тарзда қўлланилганда кўпроқ самарали
бўлади. Бирламчи БЭда дапоксетин ва аҳлоқий терапиянинг комбинацияси самарадорлиги
дапоксетин монотерапияси самарадорлигидан кўп [329]. Оҳирги нуқта сифатида
тасдиқланган баҳолаш усулларидан фойдаланиш зарур. Ушбу маълумотларни тасдиқлаш
учун кўпроқ кузатув муддати керак бўлади.
249
Do'stlaringiz bilan baham: |