Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


Серотониннинг қайта қамали селектив ингибиторларини ва



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet319/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

2.4.2.2. Серотониннинг қайта қамали селектив ингибиторларини ва 
кломипраминни йўриқномадан ташқари кўрсатмалар асосида (off-label) қўлланилиши 
Эякуляция уни таъминловчи орқа мия нерв маркази [340, 341] ва стимулловчи ёки 
ингибирловчи таъсир кўрсатувчи бош мия ва переферик нервлар орқали амалга ошади 
[231]. Эякулятор функциянинг бошқарувида 5-гидрокситриптамин (5-HT ёки серотонин) 
нейротрансмиттери ҳам иштирок этади. 5-НТнинг эякуляцияга секинлаштирувчи таъсир 
кўрсатиши, эҳтимол, 5-HT1B- ва 5-HT2C-рецепторларининг спинал ёки супраспинал 
фаоллашуви туфайли юзага келади, бунда 5-HT1A рецепторлари стимуляцияси эса 
эякуляцияга олиб келади [339]. 
СҚҚСИ эмоционал касалликларни даволаш учун ишлатилади, аммо улар 
эякуляцияни кечиктириши мумкин ва шунинг учун БЭ мавжудлигида йўриқномадан 
ташқари кўрсатмалар (off-label) асосида қўлланилади. Депрессия ҳолатида бўлгани каби, 
БЭга нисбатан таъсирга эришиш учун СҚҚСИ препаратлари 1-2 ҳафта давомида 
тайинланиши керак [339].
СҚҚСИларни узоқ муддатга қабул қилиш синаптик ёриқда серотонин 
концентрациясининг узоқ муддатли ошишига олиб келади ва шу билан 5-HT1A- ва 5-
HT1B-рецепторларини десенситизацияланади [342]. 1973-йилда энг кўп ишлатиладиган 
серотонинергик трициклик антидепрессант – кломипраминнинг БЭга таъсири биринчи 
марта тавсифланган [343]. СҚҚСИлар БЭни даволашда инқилобни амалга оширдилар, 
аммо 1970-йилда пароксетин биринчи марта нашр этилганидан бери улар БЭ ҳақидага 
тассавурларни ҳам ўзгартирдилар [344]. Ҳозирги кунда СҚҚСИларни ҳар куни қабул 
қилиш БЭни даволашда танлаш усули деб ҳисобланади. СҚҚСИлардан циталопрам, 
флуоксетин, флувоксамин, пароксетин, сертралин кенг қўлланилади; ушбу дориларнинг 
барчаси фармакологик таъсир механизми бўйича бир-бирига ўхшаш. 
Медикаментоз терапия бўйича олиб борилган барча тадқиқотларнинг тизимли 
шархлари ва мета-таҳлиллари, кўпгина тадқиқотларнинг услубий чекловларига қарамай, 
БЭ мавжудлигида СҚҚСИларни ҳар куни қабул қилиш терапевтик самарадорлигини 
тасдиқловчи бир қатор пухта режалаштирилган плацебо назорати остида иккиланган 
яширин тадқиқотлар ажратиб кўрсатилган [345, 346]. Аммо ИЭЛВ кўрсаткичининг 
статистик жиҳатдан ошиши кузатилган бўлсада, адабиётларда СҚҚСИ ҳар куни қабул 
қилувчи БЭли беморларда БТО ҳақида маълумотлар йўқ. Ушбу мета-таҳлил асосида 
СҚҚСИ ИЭЛВ кўрсаткичининг геометрик ўртача қийматини 2,6-13,2 марта ошириши 
қайд этилди. Пароксетин флуоксетин, кломипрамин ва сертралиндан кўра самаралироқ 
эканлиги аниқланди. Сертралин флуоксетин қараганда самаралироқ бўлди, бунда 
кломипраминнинг самарадорлиги эса флуоксетин ва сертралин самарадорлигидан 
статистик жиҳатдан сезиларли даражада фарқ қилмади. Пароксетин 20-40 мг, сертралин - 
25-200 мг, флуоксетин - 10-60 мг, кломипрамин - 25-50 мг дозаларда ўрганилди; турли 
препаратлар учун доза ва реакциялар ўртасида сезиларли даражада боғлиқлик 
аниқланмади. Ситалопрамнинг бошқа СҚҚСИларга қараганда кам самарадорлиги, 
флувоксамин эса самарасиз бўлиши мумкинлиги ҳақида жуда кам маълумотлар олинган 
[347, 348]. 
Эякуляциянинг кечикиши препаратни қабул қилганидан бир неча кун ўтгач 
бошланиши мумкин, 1-2 хафтадан кейин янада кўпроқ ифодаланади, чунки рецепторлар 
десенсибилизацияси ривожланиши учун бироз вақт талаб этилади. Самарали таъсир бир 
неча йил давомида сақланиб қолиши мумкин, аммо 6-12 ойдан сўнг такифилаксия 


251 
ривожланиши мумкин (узоқ муддат қабул қилиш билан препаратга бўлган реакциянинг 
пасайиши) [343]. СҚҚСИнинг ножўя таъсирларидан кўпинча чарчоқ, уйқучанлик, эснаш, 
кўнгил айниш, қусиш, оғизнинг қуриши, диарея, терлаш ҳолатлари ривожланади; улар 
одатда енгил тарзда кечади, 2-3 ҳафтадан сўнг аста-секин йўқолади [300, 331]. 
Шунингдек, Либидо, аноргазмия, анэакуляция, ЭДнинг пасайиши ҳам тавсифланган.
Суицидал фикрлар ва ўз ўзини ўлдириш учун ҳаракатлар хавфининг назарий 
мавжудлигини ҳисобга олиб, СҚҚСИни ўспирин ёшда (18 ва ундан кичик ёшда) ва ўз 
ўзини ўлдириш фикрлари билан юзага чиқувчи депрессив бузулишлари мавжуд 
эркакларда қўллашда эҳтиёткор бўлиш зарур. Дори воситасини қабул қилишни бирдан 
тўхтатиш ёки дозани тез камайтиришда бекор қилиш синдроми ривожланиши хавфи 
мавжудлиги ҳақида беморларни огоҳлантириш лозим [309].
Бир назоратли тадқиқотда кломипраминни (пароксетин эмас) «талабга биноан» 
жинсий алоқадан 3-5 соат олдин қўллаш, гарчи ИЭЛВ кўрсаткичининг яхшиланиши худди 
шу препаратни ҳар куни қўллашдагига нисбатан паст бўлса ҳам, самарали бўлган [349]. 
Бироқ «талабга биноан» қабул қилишни салбий таъсир хавфини камайтириш учун 
дастлабки синовли кундалик қабул қилиш ёки бир вақтда препаратнинг кам дозаларини 
кундалик қабул қилиш билан бирлаштириш мумкин [350, 351]. Баъзи давлатларда қонун 
чиқарувчи органлар дори воситаларини йўриқномада йўқ кўрсатмалар бўйича буюришни 
таъқиқлайдилар ва йўриқномадан ташқари кўрсатмалар асосида қўллаш (off-label) қийин 
бўлиши мумкин.

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   315   316   317   318   319   320   321   322   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish