Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet320/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

2.4.2.3. Маҳаллий анестетиклар 
Эякуляцияни кечиктириш учун маҳаллий анестетикларни қўллаш БЭни 
медикаментоз даволашнинг узоқ вақтдан бери қўлланилувчи усули ҳисобланади [352]. 
Бир қатор тадқиқотларда [353, 354] маҳаллий қўллаш учун десенсибилизацияловчи 
препаратлар жинсий олат бошчасининг таъсирчанлигини пасайтириши ва шу билан 
эякуляция пайтида сезувчанликни ёмонлаштирмасдан эякуляциягача бўлган вақтни 
узайтириши ҳақидаги фикр тасдиқланган. Яқинда ўтказилган мета-таҳлилда БЭни 
даволаш учун ушбу препаратлар самараси ва хавфсизлиги кўрсатилган [355]. 
Бундан ташқари, презервативни бевосита жинсий алоқадан олдин олиб ташлаш ва 
фаол компонентни йўқ қилиш учун жинсий олатни ювиб ташлаш мумкин. Гарчи 
сезиларли ножўя таъсирлар тавсифланмаган бўлса-да, препаратнинг таркибий қисмларига 
аллергияси бўлган беморларда ёки уларнинг шерикларида маҳаллий анастетикларни 
қўллаш тақиқланади. 
539 та эркакни ўз ичига олган, икки марта яширин тадқиқотда 7,5 мг лидокаин ва 
2,5 мг прилокаин аралашмасининг спрей ҳолидаги экспериментал шакли (TEMPE) 
(Topical Eutetic Mixture for Premature Ejaculation – барвақт эякуляцияда маҳаллий қўллаш 
учун эвтектик аралашма) баҳоланган. Спрей жинсий алоқадан 5 дақиқа олдин 
қўлланилган. 3 ой давомида ИЭЛВнинг геометик кўрсаткичи 0,58 дан 3,17 дақиқагача 
кўпайган, эякуляциягача бўлган вақт бўлса, плацебо гуруҳига нисбатан 3,3 баробар ошган 
(p < 0,001) [358]. 
2.4.2.4. Трамадол 
Трамадол 
– 
опиоид 
рецепторларини 
фаоллаштирувчи, 
серотонин 
ва 
норадреналинни қайта қамровини ингибирловчи марказий таъсирга эга анальгетик. 
Перорал қабул қилишда трамадол яхши сўрилади, ярим чиқарилиш вақти 5–7 соат. 
Оғриқсилантириш мақсадида трамадол 50-100 мг дозада кунига 3 ёки 4 маҳал 


252 
қўлланилади. Ножўя таъсирлар анальгетик дозаларда (кунига 400 мг гача) тавсифланган, 
қабзият, седация ва оғиз қуриши билан намоён бўлади. Трамадол опиат рецепторларга 
енгил активлик кўрсатади, аммо норадреналин ва 5-HT транспортерларига ҳам 
антагоностлик қилади [359]. Ушбу таъсир механизми билан трамадол бошқа опиатлардан, 
жумладан морфиндан фарқ қилади. Шунга қарамасдан 2009-йил АҚШнинг озиқ-овқат 
маҳсулотлари ва дори воситалари назорати федерал хизмати (FDA) препаратга кўникиш 
ва нафас олишда қийинчилик юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон 
қилган [360].
Йирик, рандомизацияланган, икки марта яширин, плацебо назоратли, кўп марказли, 
12 ҳафтали тадқиқотда БЭни даволаш учун орал дисперсияланувчи таблеткалар (ОДТ) 
шаклидаги трамадолнинг икки ҳил дозаси (62 ва 89 мг) самарадорлиги ва хавфсизлиги 
баҳоланган [361]. Аввалроқ биоэквивалентликни баҳоловчи тадқиқотда трамадол 
гидрохлорид ва ОДТ трамадолнинг ўхшаш самарадорлиги кўрсатилган. Бирламчи БЭли ва 
ИЭЛВ кўрсаткичи 2 дақиқадан кам беморларда ИЭЛВ медиана кўрсаткичининг 0,6 
дақиқага (1,5 баробар), 1,2 дақиқага (2,4 баробар) ва 1,5 дақиқага (2,5 баробар) ошиши мос 
равишда плацебо, 62 мг трамадол гидрохлорид ва 89 мг ОДТ трамадол гуруҳида 
кузатилган. Трамадолнинг дозага боғлиқ таъсири йўқлигини таъкидлаш лозим. 12 ҳафта 
давомида дори воситасига толерантлик қониқарли бўлган. Бошқа бир қатор тадқиқотларда 
трамадолнинг самарадорлиги ва ножўя таъсирлари дозага боғлиқлиги ва плацебодаги 
кўрсаткичлардан устунлиги аниқланган [362]. Бундан ташқари трамадолнинг 
самарадорлиги ва хавфсизлиги тизимли шарҳ ва мета-таҳлилларда тасдиқланган [363, 
364]. 
Умуман олганда трамадол дапоксетин самарадорлиги каби мўътадил ижобий 
таъсирга эга эканлиги кўрсатилган. Эякуляциянинг нейрофармакологияси маълумотарини 
ва трамадолнинг таъсир механизмини ҳисобга олганда эякуляциягача бўлган вақтни 
узайтиришни марказий нерв тизимида мю-опиат рецепторларнинг комбинацияланган 
стимуляцияси ва 5-HTнинг бош мияда кўпайиши билан тушунтириш мумкин. Шунга 
қарамасдан трамадолнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини кўпроқ беморларда узоқроқ 
кузатув олиб бориб ўрганиш зарур.

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish