Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


  Эпидемиология, патофизиология ва касаллик кечиши



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet323/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

3.1. 
Эпидемиология, патофизиология ва касаллик кечиши
3.3.1. Эпидемиология 
Пейрони касаллиги бўйича эпидемиологик маълумотлар чекланган. Касалликнинг 
тарқалиши, адабиётларда келтирилган маълумотларга кўра, 0,4-9% ни ташкил қилади, ЭД 
ва қандли диабет билан касалланган беморларда юқори кўрсаткичлар мавжуд [382]. 
Адабиёт маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда Пейрони касаллигининг тасдиқланган 
ва мумкин бўлган сабабларининг тарқалиши мос равишда 0,7% ва 11% ни ташкил 
этганлиги кўрсатилган, бу касалликнинг тегишли тарзда ташхис қўйилмаганлигидан 
далолат беради [383]. Симптомларнинг пайдо бўладиган стандарт ёши 55-60 ёшни ташкил 
қилади. 
 
3.3.2. Этиология 
Пейрони касаллигининг этиологияси номаълум. Тан олинган гипотеза - бу оқсил 
пардасининг (микроваскуляр ёки травматик) шикастланишидир. Узоқ муддатли 
яллиғланиш кўринишидаги жавоб реакцияси бириктирувчи тўқималарни зичланган 
фиброз тугун (чандиқлари) кўринишида қайта тикланишига олиб келади [384, 385]. Тугун 
шаклланиши эгриликни келтириб чиқаради, агар у оғир даражада бўлса, жинсий олатни 
қинга киришига тўсқинлик қилиши мумкин. 
3.3.3. Хавф омиллари
Энг кенг тарқалган ёндош касалликлар ва хавф омиллари орасида қандли диабет, 
артериал гипертензия, липидлар алмашинувининг бузилиши, ишемик кардиомиопатия, 
ЭД, чекиш ва спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш киради [382, 386, 387]. 
3.3.4. Патогенез
Пейрони икки хил фазада кечиши мумкин [388]. Биринчиси, ўткир яллиғланиш 
фазасини ўз ичига олади, бу бўшашган ҳолатдаги оғриқ ёки оғриқли эрекция билан бирга 
кечиши мумкин ва юмшоқ тугунлар/пилакчалар ва жинсий олатни қийшайиши билан 
намоён бўлади. Иккинчи фаза – фибротик, кальцийланиши мумкин бўлган 
пайпасланадиган қаттиқ тугунлар ҳосил бўлади, бу эса кейинчалик жинсий олат 
қийшайишини кучайтирмасдан касалликнинг барқарорлашувига олиб келади. Вақт ўтиши 
билан, беморларнинг 30-50 фоизида жинсий олатни эгрилик даражаси ёмонлашади ва 47-
67 фоиз беморларда у ўз-ўзидан яхшиланиш частотаси атиги 3-13 фоизни ташкил этган 
ҳолда барқарор бўлиб қолади [390]. Дастлабки босқичларда беморларнинг 35-45 фоизида 


256 
оғриқ синдроми қайд этилади [9]. Одатда касаллик бошланганидан кейин дастлабки 12 ой 
ичида 90% ҳолларда оғриқ синдроми йўқолади [389]. Жинсий олатдаги физиологик ва 
функционал бузилишлардан ташқари, эркаклар ҳам катта стрессни бошдан кечиришади. 
Тасдиқланган сўровномалардан олинган маълумотлар Пейрони касаллиги бўлган 
беморларнинг 48 фоизида мутахассисга мурожаат қилинишини талаб қиладиган енгил ва 
ўртача депрессия даражасини кўрсатади [391]. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish