Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


Пейрони касаллиги эпидемиологияси, этиологияси, патогенези бўйича



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet324/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

Пейрони касаллиги эпидемиологияси, этиологияси, патогенези бўйича 
далилларнинг қисқача хулосаси
 
Далиллар бўйича хулоса 
ИД 
Пейрони касаллиги – бу жинсий олат деформациясига олиб келувчи оқсил 
пардада фиброз ўчоқлар ёки тугунлар хосил бўлиши билан характераланадиган 
бириктирувчи тўқима касаллиги. 
2b 
Ёндош касалликлар ёки хавф омиллари (қандли диабет, артериал гипертензия, 
липидлар алмашинувининг бузилиши ва Дюпюитрен контрактураси) Пейрони 
касаллигининг патогенезига қўшувчи ҳиссаси ҳозиргача номаълум. 

Касалликнинг икки фазаси мавжуд. Биринчиси ўткир яллиғланиш кўринишида 
жавоб реакциясини ўз ичига олади (оғриқли эрекция, юмшоқ тугунлар/ 
пилакчалар), иккинчиси эса фибротик/кальцификацияланувчи, пайпасланадиган 
қаттиқ тугунларнинг шаклланиши билан намоён бўлади (касалликнинг стабилла-
шуви). 
2b 
Ўз-ўзидан яхшиланиш ҳолати камдан-кам учрайди (3-13%), аксарият ҳолатлар 
ривожланиб бориши (30-50%) ёки касалликнинг барқарорлашиши (47-67%) 
кузатилади. Оғриқ синдроми одатда эрта босқичда кузатилади ва 90% ҳолатларда 
вақт ўтиши билан тўхтайди. 
2a 
 
3.2. 
Диагностика 
Субектив равишда Пейрони касаллигининг симптомлари ўзгармаган тери остидаги 
оғриқсиз, ҳаракатланувчи зичлашган тугунлардан иборат. Ташқаридан, буларнинг барчаси 
нуқсоннинг жойлашган жойига қараб, ҳар қандай йўналишда жинсий олат шаклидаги 
ўзгаришларга ўхшайди. 
Дастлабки текширув ўтказишнинг мақсади касаллик симптомлари ва уларнинг 
давомийлиги (эрекция вақтида оғриқ, пайпасланадиган тугунлар, эгрилик, узунлик, 
қаттиқлиги ва айланаси) ва эректил функция ҳолати тўғрисида маълумот олишдир. 
Симптомлардан келиб чиқадиган стресс ҳолати мавжудлигини баҳолаш ва эректил 
дисфункция ва Пейрони касаллиги учун хавф омилларини аниқлаш жуда муҳимдир. 
Касалликнинг фаоллигига алоҳида эътибор берилиши керак, чунки бу консерватив 
даволаш турига ва жарроҳлик аралашуви вақтига таъсир қилади. Фаол фаза касалликнинг 
қисқа вақт давом этган, эрекция пайтида оғриқ ёки охирги вақтларда жинсий олатнинг 
эгрилиги ўзгариши бўлган беморларда тез-тез учрайди. Оғриқнинг йўқлиги ва камида 3 ой 
давомида эгриликнинг барқарорлашиши (стабиллашиш) ва беморларни жарроҳлик йўли 
билан, агар кўрсатма бўлса, даволанишга йўналтириш бўйича кенг миқёсда қабул 
қилинган мезонига тегишлидир [392]. 


257 
Ташхислашда эрекция пайтида жинсий олатни эгрилигини объектив баҳолаш ҳам 
муҳим роль ўйнайди. Табиий эрекция (афзалроқ) ёки вакуум ёрдамида эрекция билан ёки 
вазоактив дориларни интракаверноз инъекциясидан сўнг фотосуратлар (бемор томонидан 
олинган) ушбу касаллик диагностикасининг ажралмас қисми ҳисобланади. Эректил 
функцияни сўровнома, масалан, ЭФХИ-5 ёрдамида баҳолаш мумкин. ЭД тез-тез учрайди 
(>50%), аммо унинг пайдо бўлиш вақтини аниқлаш муҳимдир – Пейрони касаллигининг 
ривожланишидан олдин ёки кейин. ЭД биринчи навбатда қон томир касалликлари билан 
боғлиқ [386, 393]. ЭДнинг мавжудлиги даволаш тактикасига таъсир қилиши мумкин [394]. 
Адабиётларда келтирилган маълумотларда УТТда тугун ўлчамини ўлчаш ноаниқ ва 
операторга боғлиқ бўлган ўлчов деб тавсифланади ва шунинг учун ўлчашни кунлик 
клиник амалиётда бажариш тавсия этилмайди [395]. Допплерография билан УТТ қон 
томири параметрларини баҳолаш имконини беради [394]. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish