Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet326/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   322   323   324   325   326   327   328   329   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

3.3.1.1. Перорал терапия 
Витамин Е
. Урологларнинг кўпчилиги кўпинча Е витаминини (энергетик
метаболизмда ҳосил бўлган эркин кислород радикаллари сонини камайтирадиган табиий 
антиоксидант вазифасини бажарадиган, ёғда эрийдиган токоферол моддаси) бир ёки икки 
дозада 400 МЕ ни тайинлайдилар, чунки у кенг тарқалган, хавфсиз ва арзон нархга эга 
[397]. Икки баробар яширилган плацебо-назоратли гуруҳлар орасида ўтишлар билан 
ўтказилган текширувлар жинсий олат деформациясига ёки тугун катталигига статистик 
жиҳатдан сезиларли таъсири борлигини кўрсатмаган [398]. Бундан ташқари, урологлар 
жинсий олат деформациясини даволашда фойдаланадиган юқори дозада Е витаминини 
истеъмол қилишнинг узоқ муддатли таъсири тўғрисида бир-бириги зид маълумотлар 
олинган [399]. 
Калий пара-аминобензоат (Потаба). 
Калий пара-аминобензоат кислородни 
тўқималарда боғлаш, гликозаминогликанлар секрециясини ошириш, моноамин оксида-
залар фаоллигини ошириш орқали антифиброз таъсир кўрсатади деб ҳисобланади [400]. 
Тамоксифен 
– бу
 
ностероид эстроген рецепторлари антагонистидир. Пейрони 
касаллигида тахминий таъсир механизми фибробластлар томонидан TGF-1 секрециясини 
модуляциялашни ўз ичига олади. Дастлабки текширув натижалари шуни кўрсатдики, 
тамоксифен (3 ой давомида кунига икки марта 20 мгдан) оғриқни, жинсий олатни эгрилик 
даражасини ва тугун ўлчамини камайтириши мумкин [401]. 
Колхицин – 
бу дори воситаси кўпинча подагра касаллиги хуружларини даволаш 
учун қўлланилади. Пейрони касаллигида унинг қўлланилиши яллиғланишга қарши 
таъсирга эгалигига асосланган [402]. 
Карнитиннинг ацетил эфирлари. 
Ацетил-L-карнитин ва пропионил-L-карнитин 
ацетил-КоА ферментини ингибитирлайди ва эндотелиал ҳужайраларга антипролифератив 
таъсир кўрсатади. Бу охир-оқибат фибрознинг ифодаланганлигини камайтирган ҳолда,
фибробластлар пролиферацияси ва коллаген синтезини сусайтиради. Ацетил-L-карнитин 
(кунига 1г дан 2 марта) ва тамоксифенни (кунига 2 марта 20 мгдан) таққослаган текширув 
3 ойдан сўнг, ацетил-L-карнитин оғриқ синдромини ва эгриликни камайтиришда ва 
касалликнинг ривожланишини ингибинлашда устунлироқ эканлигини кўрсатди, тугун 
ўлчамини камайтиришда эса фарқ аниқланмаган (иккала дори воситаси ҳам тугун 
ўлчамини статистик жиҳатдан сезиларли даражада камайтирган). 
Тугунга верапамил инъекцияси комбинацияси (10 ҳафта давомида ҳафтасига 10 
мгдан) ва пропионил-L-карнитин (3 ой давомида кунига 2 г дан) жинсий олатни 
эгрилигини статистик жиҳатдан сезиларли даражада камайтиради [403]. 
Пентоксифиллин 
– бу носпецифик фосфодиэстераза ингибитори, TGF-β1 ишлаб 
чиқаришни пасайтиради ва фибринолитик фаолликни оширади [404]. Бундан ташқари, 


259 
азот оксиди миқдорини ошириш касалликнинг ривожланишини олдини олишга ёки 
фиброзлашни камайтиришга ёрдам беради. Пентоксифиллин 400 мг дан 3 марта/кун 6 ой 
давомида буюрилса, у УТТ маълумотларига кўра жинсий олатни эгрилигини ва тугун 
параметрларини камайтириши мумкин [405]. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   322   323   324   325   326   327   328   329   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish