262
даволаш қониқарли даражадаги жинсий алоқага тўсқинлик қиладиган ва
хавотир билан
боғлиқ бўлган жинсий олатнинг эгрилиги бўлган беморларга тавсия этилади [91]. Уни
фақатгина касаллик камида 3 ой давомида барқарорлашган тақдирда амалга оширилиши
мумкин, гарчи шунингдек 6-12 ойлик муддат ҳам таклиф қилинади [428].
Бемор билан жарроҳлик йўли билан коррекциялашнинг потенциал мақсадлари ва
хавфлари муҳокама қилиниши керак, у маълумотларга эга бўлган ҳолда қарор қабул
қилиши керак. Маслаҳат вақтида жинсий олатнинг қисқариши, эректил дисфункция,
таъсирчанликнинг
камайиши,
эгриликнинг
қайталаниши,
терининг
остида
пайпасланадиган тугунлар ва чок материаллари мавжуд бўлиш эҳтимоли хавфлари ва шу
билан бирга суннат қилиш зарурияти борлигига алоҳида эътибор берилиши керак [388].
Жинсий олатнинг туғма эгрилиги ва Пейрони касаллигида жарроҳлик аралушувининг
иккита асосий тури амалга оширилади: жинсий олатни қисқартириш ва узайтириш [429].
Қисқартириш бўйича жарроҳлик жинсий олатни қавариқ томонида бажариладиган
Несбитнинг четки қисмини резекциялаш ва пликациялаш усулларини ўз ичига олади.
Жинсий олатни узайтириш жарроҳлиги эгилган
томонда амалга оширилади ва
трансплантат ишлатишни талаб қилади. Бу жарроҳликни бажаришдан мақсад Несбит
усулида жарроҳликдан ёки оқсил пардасини пликациялашдан
кейин кузатиладиган
жинсий олатни қисқаришини минималлаштириш ёки мураккаб даражадаги деформацияни
тузатишдир. Барча турдаги жарроҳликлар учун стандарт ёндашув жинсий олатни
терисини кесиш билан ретракциялашдан иборатдир (жарроҳликдан
кейинги фимоз
профилактикаси сифатида) [429]. Сўнгги пайтларда кесиш ҳар доим ҳам зарур эмаслиги
тўғрисида далиллар олинган, масалан, жарроҳликдан олдин олатнинг четки териси нормал
ҳолатда бўлса [430]. Ва ниҳоят, Пейрони касаллиги ва эректил дисфункция бўлган
беморлар учун
дори терапияси самара бермаса, жинсий олат протезларини бир вақтда
имплантация қилиш билан эгриликни жарроҳлик йўли билан коррекциялаш масаласи
кўриб чиқилиши мумкин [431].
Жарроҳлик йўли билан даволашнинг энг мақбул усулини танлаш жинсий олатнинг
узунлигини, эгрилик даражаси ва эрекция ҳолатини, шу
жумладан эректил дисфункция
мавжудлигида фармакотерапияга жавобини баҳолашга асосланган [388]. Жарроҳликдан
олдин ўтказиладиган маслаҳатга шунингдек, беморнинг жарроҳликдан кутаётган
умидларини ҳам киритиш керак. Ҳозирги вақтда жарроҳлик натижаларини баҳолаш учун
стандартлаштирилган сўровнома-анкеталар мавжуд эмас [91]. Адабиётларда яхши ишлаб
чиқилган проспектив тадқиқотлар ҳақида деярли маълумотлар йўқ,
нашр этилган
натижалар эса паст тасдиқланганлик даражасига эга. Маълумотларнинг аксарияти
ретроспектив,
қиёсий
бўлмаган
ва
рандомизацияланмаган
тадқиқотлар
ёки
экспертларнинг фикр-мулоҳазалари асосида олинган [388, 432].