Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


Барвақт эякуляциянинг ҳаёт сифатига таъсири



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet313/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

2.1.3. Барвақт эякуляциянинг ҳаёт сифатига таъсири 
БЭ қайд этилган эркакларда жинсий муносабатларда жинсий алоқадан камроқ 
қониқиш, жинсий алоқа пайтида зўриқиш ҳолатлари кўп учрайди ва улар жинсий алоқада 
кам бўлишади [289, 290]. БЭнинг салбий таъсири нафақат жинсий дисфункцияга 
тарқалади. БЭ эркакнинг ўзига бўлган ишончининг пасайишига, шериги билан 
муносабатларнинг ёмонлашишига олиб келади ва депрессия, хавотир, саросималик ва 
тушкунлик ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин [289, 291]. БЭда жинсий 
муносабатларга мойиллик ва қизиқиш йўқолади [292]. Беморнинг касаллиги даражаси 
ошгани сайин жинсий муносабатлардан шеригининг қониқиши пасаяди [293]. Психо-
эмоционал ҳолат ва ҳаёт сифати учун жиддий оқибатларнинг мавжудлигига қарамай, жуда 
кам сонли эркаклар БЭ мавжудлигида ёрдам олиш учун мурожаат қиладилар. GSSAB 
тадқиқотида 78% жинсий дисфункция ҳақида хабар берган эркаклар жинсий функция 
бузилишлари бўйича профессионал тиббий ёрдам ёки тавсиялар олиш учун мурожаат 
қилмаганлар [273]. Бунда, шуни таъкидлаш керакки, эркаклар БЭ бўйича ёрдам сўрашга 
қараганда ЭД бўйича кўпроқ мурожаат қилишади [273]. PEPA тадқиқотида БЭ ҳақида 
хабар берган эркакларнинг атиги 9 фоизи шифокор билан маслаҳатлашган [267]. 
Мутахассис билан БЭнинг муҳокама қилинмаслигининг асосий сабаби беморнинг уялиш 
ҳолати ва ушбу турдаги бузилишнинг давоси йўқлигига ишонч ҳосил қилишидадир. 
Мутахассислар кўпинча беморнинг жинсий муаммоларини муҳокама қилишда 
ноқулайлик ҳис қиладилар, одатда бу хижолат қилиш ва БЭни даволашда билим ёки 
клиник тажрибанинг етишмаслиги билан боғлиқ [294, 295]. Мутахассис беморни нафақат 
касалликнинг ўзи, балки даволашнинг мавжуд усуллари тўғрисида ҳам батафсил хабардор 
қилиши, ишонтириши керак. 
2.2. 
Таснифлаш 
Илгари, БЭнинг 2 та расмий таърифи мавжуд эди ва уларнинг ҳеч бири ҳамма 
томондан қабул қилинмаган. 
Руҳий бузилишлар диагностик ва статистик қўлланмасида (4-ўзгартирилган 
версияси – DSM-IV-TR) БЭ қуйидагича таърифланади: «қинга кириб боришидан олдин, 
ўша пайтда ёки ундан кейин қисқа вақт ўтгач ёки исталган вақтдан олдин минимал 
жинсий стимуляция билан доимий ёки қайталанувчи эякуляция. Мутахассис эҳтирос 
фазасининг давомийлигига таъсир қилувчи омилларни, масалан, ёши, янги жинсий шерик, 
сўнгги вақтлардаги жинсий алоқаларнинг частотасини ҳисобга олиши керак» [296]. Ушбу 
DSM таърифи яқинда чиққан қўлланманинг 5 версиясида қайта кўриб чиқилди [297]. 
Жинсий тиббиёт халқаро жамияти (ISSM) БЭнинг умуман янги, илмий асосланган 
таъсифини қабул қилган [298]. Барвақт эякуляция – бу қуйидагилар билан 
характерланадиган эркаклар жинсий функцияси бузилиши: 


244 
1)
эякуляция доимо ёки деярли ҳар доим қинга киришдан сўнг 1 минут давомида юз 
беради; 
2)
ҳар бир ёки деярли ҳар бир вагинал киришда эякуляцияни кечиктиришнинг иложи 
йўқлиги;
3)
стресс, безовталик ва/ёки жинсий алоқадан воз кечиш каби бемор учун салбий 
оқибатлар мавжудлиги;
Яқинда БЭнинг яна икки синдроми кўриб чиқилди [299]: 

«табиий ўзгарувчи БЭ» – бу вақти-вақти билан ва тартибсиз барвақт эякуляция 
билан тавсифланади, бу жинсий алоқа пайтида табиий ўзгаришдир; 

«эякулятор функциянинг барвақт эякуляция шаклидаги бузилиши» – жинсий алоқа 
вақтида мунтазам ёки вақти-вақти билан тез содир бўладиган эякуляцияни 
субъектив ҳис қилиш билан тавсифланади, бунда эякуляциягача бўлган вақт норма 
оралиғида ёки ундан ҳам узоқроқ вақт бўлиши мумкин. Ушбу ҳодисани патология 
деб ҳисоблаш керак эмас. 
Ушбу янги тасниф турларининг қўшилиши беморларнинг стратификацияланишини 
ва ташхисланиши ва даволанишини осонлаштириши мумкин, аммо уларни аниқ 
таърифининг роли ҳали яна баҳоланиши керак [300]. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish