Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси янги ўзбекистон – янгича дунёқараш



Download 2,9 Mb.
bet46/54
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#217054
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   54
Bog'liq
Рисола

Шахсий масъулият – давлат ва жамият талабларини бажаришда масъул шахснинг сиёсий, ахлоқий, касбий ва маънавий жиҳатлардан ўзини намоён этиш даражаси. Шахсий масъулият инсонга қўйилаётган талабларни бажаришга нечоғли қодирлиги, уларни қай даражада англай олиши, талаб қилинаётган натижага эришиш ва ташқи омиллар таъсиридаги ҳаракатларнинг оқибати учун инсоннинг жавобгарлиги, бу оқибатларни олдиндан кўра билиш сингари масалаларни қамраб олади. Шахснинг ижтимоий ваколат ва имкониятлари қанчалик кенг бўлса, унинг шахсий масъулият даражаси ҳам шунча юқори бўлади.
Ишонтириш – бир инсоннинг бошқа инсон, гуруҳ ёки жамиятга ўз қарори, ғоялари билан ўтказувчи таъсири ва уларни ўз ортидан етаклай олиши. Ишонтириш омилининг самарадорлиги илгари сурилаётган ғоянинг нечоғли тўғрилиги, ҳалоллигига боғлиқдир.
Инонтириш – ишонтириш борасида қилинган ишларнинг реал самараси бўлиб, кўп меҳнат сарфлаб одамлар ишонтирилгандан кейин уларни доимий ҳаракатда бўлиши, эришилган руҳ ва суръатни сақлаш учун амалга оширилувчи саъй-ҳаракатларни ифодалайди.
Шахс тараққиёти – инсонни интеллектуал, маънавий, моддий ва сиёсий жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш орқали ялпи тараққиётни таъминлашни назарда тутади. Инсон тараққиёти жамият ривожининг драйвери саналади.

АДАБИЁТЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқига Мурожаатномаси. “Халқ сўзи” газетаси. 2020 йил 30 декабрь, №276(7778).


2. Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бобурнома.–Т.: “Ўқитувчи”, 2008.–139 – 141б.
3. Портер М.– Конкуренция.М.Вильямс, 2006.– 608 с.
4. Бекмуродов М, “Замонавий бошқарув социологияси”–Т.: “Янги аср авлоди”, 2020– 48-58 б.
V БОБ. ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА ТАШҚИ СИЁСАТ СОҲАСИДАГИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР. ВАТАНПАРВАРЛИК ‒ ИНСОНИЙЛИКНИНГ ОЛИЙ ТИМСОЛИ.
5.1 Миллатлараро дўстлик ва динлараро бағрикенгликни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва халқига йўллаган Мурожаатномасида “...жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган ишларимизни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқамиз” деган ғояни алохида таъкидладилар. Маълумки, Ўзбекистон аҳолиси миллий таркибига кўра аҳолиси кўп миллатли давлатлар қаторига киради. Ҳозир Ўзбекистонда 136 та миллат ва элатларнинг вакиллари яшайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 8-моддасида Ўзбекистон халқини миллатидан қатъий назар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади деб таъкидланган. Конституциянинг 18-моддасига асосан улар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга. 4-моддада Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади деб қайд қилинган.
Давлатимизнинг ушбу мухим сохадаги давлат сиёсати “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясининг бешинчи ”Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат сохасидаги устивор йўналишида” белгиланган.
Юртбошимизнинг 2017 йил 19 майдаги “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Республика байналмилал маданият маркази ҳамда Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилган. 139 та миллий маданий марказлар фаолият олиб бормоқда. Хозирда мамлакатимизда давлат ва нодавлат таълим муассасаларида ўқитиш 7 тилда олиб борилади. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўз кўрсатувларини 12 тилда намойиш этади, ўндан ортиқ тилда газета ва журналлар нашр этилмоқда. Шу билан бир қаторда ҳар бир миллатнинг умумий манфаатлари билан бирга ўз қадриятлари ҳам бор. Ўзбекистон каби кўп миллатли мамлакатда турли миллатлар манфаатларини уйғунлаштириш, улар орасида тотувликни таъминлаш тараққиётнинг ҳал қилувчи омилларидан бири ҳисобланади.
Диний бағрикенглик ғояси хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади ва яхшилик, тинчлик, дўстлик каби хусусиятларга таянади. Одамларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-шафқат, биродарлик ва бағрикенгликка даъват этади.
Ўзбекистон азалдан турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келган. Азал-азалдан она юртимизда ислом, христиан, яҳудийлик, буддавийлик каби дин вакиллари ёнма-ён яшаб келган. Аждодларимиз турли дин вакилларига бағрикенг ҳамда доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда кўп қайд этилган. Асрлар мобайнида йирик шаҳарларда масжид, черков ва синагогаларнинг мавжуд бўлиши, турли миллат ва динга мансуб қавмларнинг ўз диний амалларини эркин адо этиб келаётгани бунинг тасдиғидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”, деган норма киритилган. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда ҳам фуқороларнинг юқорида келтирилган конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари мустахкамланган. Ўзбекистон Республикасида давлат ва дин муносабатлари қадимий анъаналарга суяниб, ушбу сохага бағишланган қонунлар билан таъминланган қуйидаги тамойиллар асосида олиб борилмоқда:
- Диндорларнинг диний туйғуларини ҳурмат қилиш;
- Диний эътиқодларни фуқароларнинг ёки улар уюшмаларининг хусусий иши деб тан олиш;
- Диний эътиқодга эга фуқароларнинг ҳам, уларга амал қилмайдиган фуқароларнинг ҳам ҳуқуқларини тенг кафолатлаш ҳамда уларни таъқиб қилишга йўл қўймаслик;
- Маънавий тикланиш, умуминсоний ахлоқий қадриятларни қарор топтириш ишида турли диний уюшмаларнинг имкониятларидан фойдаланиш учун улар билан мулоқот қилиш йўлларини излаш;
- Диндан бузғунчилик мақсадларида фойдаланишга йўл қўймаслик.
Ўзбекистонда фуқароларнинг виждон ва диний эркинлиги соҳасидаги конституцион ҳуқуқларини таъминлаш, жамиятда диний бағрикенглик ва динлараро дўстлик-ҳамкорлик ғояларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ҳукуматимиз томонидан халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган бағрикенглик анъанаси қўллаб-қувватланиб, янада ривожлантиришга қаратилган ишлар олиб борилмоқда. Хозирда мамлакатимизда 16 та конфессияга мансуб бўлган 2276 та диний ташкилотлар эркин фаолият юритмоқда. Улардан 2093 таси исломий, 183 таси ноисломий, шу қаторда 166 та христиан черкови, 8 та яхудий ибодатхоналари, 6 та бахоий жамоалари ва 1 та кришнани англаш жамияти мавжуд. Бугунги кунда мамлакатимизда турли эътиқодга мансуб юқорида қайд қилинган ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик муҳити ўрнатилиши учун барча шароитлар яратилган. Энг асосийси — бағрикенгликнинг муҳим омилларидан бири бўлган миллатлараро ва динлараро тотувликнинг тўла таъминланганлиги.
Ушбу оқилона сиёсатнинг маҳсули сифатида бугун юртимизда тинчлик-осойишталик ҳукм сурмоқда, турли дин ва миллат вакиллари бир оиладек иноқ ҳаёт кечирмоқда. Республикамизда турли динларга эътиқод қилувчиларнинг барча ибодат ва маросимларни эмин-эркин бажариб, диний байрамларини кенг кўламда нишонлашларига ҳам ҳар томонлама шароитлар яратилмоқда. Хусусан, мусулмонларнинг Ҳайит байрамлари, насронийларнинг Пасха ва Рождество байрамлари, яҳудийларнинг Пейсах, Пурим ва Ханука байрамлари кўтаринки руҳда тантана этилмоқда. Турли конфессия етакчиларининг диний байрам кунлари бир-бирларини табриклаб, тадбирларда иштирок этишлари анъанага айланган. Ўтган 2019 йилда 7200 дан ортиқ фуқароларимиз ҳаж зиёратини эмин-эркин амалга оширдилар. Кунига 500 га яқин фуқароларимиз мусулмонлар учун муқаддас бўлган Макка ва Мадина шаҳарларига бориб, умра зиёратини адо этишди.
Ҳукуматимиз томонидан мусулмонлар сингари бошқа дин вакиллари, хусусан, православ христианлари Исроилнинг Иерусалим – Қуддуси шариф шаҳрига бориб, Пасха байрами муносабати билан муқаддас олов олиб келишларига ҳам имкониятлар яратиб берилган. У ерга замонавий самолётда чартер-рейс билан бориб келишлари учун ҳам Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ва Ўзбекистон епархияси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва бошқа тегишли ташкилотлар хизмат кўрсатмоқда.
Мустақиллик йилларида республикамизда юзлаб масжид, черков, синагога ва ибодат уйлари қурилди, қайта таъмирдан чиқарилди. Улар қаторида Тошкентдаги “Ҳазрати Имом” мажмуи, “Минор” масжиди, вилоят марказларидаги жоме масжидлар, Тошкент, Самарқанд ва Навоий шаҳарларидаги православ черковлари, шунингдек, Тошкентдаги католик черкови ва буддавийлик ибодатхонаси, Самарқанддаги Арман Апостол черкови ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифини илгари сурдилар. Ушбу таклифдан келиб чиқиб, 2018 йил 12 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 73-сессиясининг 51-йиғилишида A/Res/73/128-сонли “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси ташкилотга аъзо 193 мамлакат томонидан якдиллик билан қабул қилинди. БМТга аъзо мамлакатларнинг 50 дан ортиғи бу резолюцияни нафақат қўллаб-қувватлашларини, балки унга ҳаммуаллиф бўлишларини таъкидладилар.
Шунингдек, юртбошимиз мурожаатномада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан ҳар йили 30 июль – Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланишини инобатга олган холда ушбу санани Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилашни таклиф этдилар.
Мамлакатимизда ушбу сохадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, халқ фаровонлигини ошириш борасида олиб борилаётган изчил сиёсат жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда. Хусусан шу йилнинг 7 декабрь куни АҚШ Давлат департаментининг расмий сайтида Давлат департаменти Ўзбекистонни диний эркинликлар бўйича махсус кузатувлар рўйхатидан чиқарганлиги ҳақида хабар қилинди. АҚШ Давлат котиби М.Помпео диний эркинлик борасида амалга оширилган ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирар экан, қисқа муддат ичида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилган тезкор ва мақсадли чора-тадбирларнинг натижаси эканини қайд этган. Шунингдек, Давлат котиби махсус рўйхатдан чиқишда Ўзбекистон тажрибаси бошқа давлатларга намуна бўлиб хизмат қилишини ҳам таъкидлади.
Бугунги кунда дунёнинг айрим минтақаларида жаҳолатга қарши – жаҳолат билан курашиш оқибатида низоли вазиятлар авж олиб бормоқда. Айниқса Яқин Шарқ мамлакатларида миллий, диний, ва бошқа ижтимоий-сиёсий омиллар негизида юзага келган қуролли тўқнашувлар оқибатида юзлаб одамларнинг қурбон бўлаётгани, минглаб кишиларнинг ўз бошпаналаридан айрилиб, туғилиб ўсган юртларини ташлаб кетишга мажбур бўлаётгани каби аянчли жараёнларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Ушбу салбий оқибатларни бартараф қилиш амалиётида “Ўзбекистон омили”нинг ўрни, жумладан Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг халқаро миқёсда ўтказилган анжуманларда, масалан БМТ Бош Ассамблеясининг 72, 75 сессияларида, МДҲ, ШХТ давлатлари рахбарларининг олий даражадаги кенгашларида, Марказий Осиё давлатлари рахбарларининг учрашувларидаги ташаббускорликлари омил сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг дин сохасидаги сиёсати замирида давлатнинг дунёвийлиги, дин ва давлат бир-биридан ажратилганлиги ҳақидаги тамойил ётади. Ўзбекистоннинг дин сохасидаги сиёсати, ўз навбатида, халқаро шартномаларнинг бу борадаги талабларини тўлиқ эътироф этади ва фуқороларнинг шахсий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқларини таъминлашни назарда тутади.



Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish