Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси янги ўзбекистон – янгича дунёқараш


Ижтимоий ривожланиш ва соғлом турмуш тарзи



Download 2,9 Mb.
bet42/54
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#217054
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54
Bog'liq
Рисола

4.2. Ижтимоий ривожланиш ва соғлом турмуш тарзи

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқига қилган Мурожаатномасида бутун дунё халқлари учун оғир синовлар йили бўлиб тарихга кирган 2020 йилда қилинган ишлар натижалари, сабоқлари ва 2021 йилда амалга ошириладиган режа ва ташаббуслар илгари сурилди. Президентимиз барча ислоҳотлардан кузатиладиган пировард мақсад ва натижалар охир-оқибатда инсон манфаати, эҳтиёжлари, бир сўз билан айтганда, ижтимоий ривожланишга хизмат қилишини таъкидладилар.



“Маҳалла раисига маҳаллий кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш ҳуқуқини бериш лозим. Бу орқали муаммоларни тезкор ҳал қилишга эришиш имконияти яратилади”. 
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Мамлакатимизда 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланиши негизида жуда теран маъно-мазмун мужассамдир. Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва саломатликни мустаҳкамлаш негизида ёш авлодни ижтимоий ривожлантириш муҳим ўрин тутади. Ижтимоий ривожланиш деганда янги ижтимоий муносабатлар, ўзгарган қадриятлар ва янги талаблар ҳамда меъёрларни ўзида ифода этувчи жамиятнинг мазмунан ўзгариши тушунилади. Ижтимоий ривожланиш тушунчаси реал тараққиёт жараёни сифатида ўз мазмунида уч хусусият, яъни орқага қайтмас ҳаракат, мақсад сари йўналганлик ва янги қонуниятларга таяниш тенденцияларини намоён этади.
Президентимиз Мурожаатномасида ислоҳотлар моҳият эътиборига кўра мамлакат ривожини инсон салоҳиятини юксалтириш негизида амалга оширишни назарда тутади. Шу боисдан ҳам Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида инсонни ўзгартириш орқали жамият ва давлатни ўзгартириш ғояси марказий ўринни эгаллади. Ижтимоий ривожланиш жараёнларини янада фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг ўтган тўрт йил мобайнида “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қуввватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари, “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” қарори қабул қилинди. Бу тарихий ҳужжатлар Президентимизнинг Мурожаатномаларида янада мустаҳкамланиб, мамлакатимизда инсонни маънавий, интеллектуал, юксалтириш орқали уни ижтимоий ривожлантириш, комилликка етаклаш йўлидаги долзарб ҳуқуқий асослар вазифасини бажаради.

“Яна бир муҳим масала – нуроний отахон ва онахонларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз ҳам қарз, ҳам фарздир”. 
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Зеро, инсонни ўзгартириш борасида дунёдаги амалиёт унга киритилаётган инвестиция салмоғи ва сифатига боғлиқдир. Агар дунёда инсоннинг 3 ёшидан 22 ёшигача бўлган даврида унга киритилган инвестиция 19-22 марта фойда келтирса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич атиги 4 марта фойда бериши кузатилмоқда. Шу боисдан ҳам инсонни самарали ижтимоийлаштириш ва бу жараённинг сифатини тубдан яхшилаш катта аҳамиятга эгадир. Сифатий ўзгаришларни кўзлаб амалга оширилувчи ислоҳотлар даставвал таълим ва тиббиётга бўлган давлат эътиборини тубдан ўзгартиришни талаб этади. Бугунги кунда таълим ва тиббиётга бўлган давлат эътибори тубдан ўзгарди. Ўқитувчи ва тиббиёт ходимларининг ойлик маошлари оширилди. Ўқувчининг таълим олиш имкониятлари кенгайди. Ижтимоий имкониятлари чекланган аҳоли қатламлари ва ёш оилалар учун арзон уй-жойлар барпо этилмоқда. Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари белгиланди. Тадбиркорлик фаолиятига одамларни жалб этиш ишлари кенг ижтимоий ҳаракатга айланди. Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Қатор олий таълим муассасалари мустақил бошқарув тизимига ўтказилиб, қабул квоталари бекор қилинди ва ёшларнинг олий таълим олиш имкониятларини кескин кенгайтиришга эришилди. Агар 2016 йилда олий таълимга қабул мактаб битирувчиларининг 9 фоизи даражасида бўлса, бу кўрсаткич бугунги кунда 25 фоизга кўтарилди. Давлат, жамият ва шахс учлигида ижтимоий мўлжал ўзгариб, илк дафъа шахс омили биринчи даражали мақомга эга бўлди.






Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish