¤збекистон республикаси олий ва


Сертификатлашнинг ташқи савдо ҳолатига таъсири



Download 0,97 Mb.
bet50/65
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#201051
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   65
Bog'liq
2 сифат kitob 2010

3.2. Сертификатлашнинг ташқи савдо ҳолатига таъсири.


3.2.1. Сертификатлашнинг протекционистик мақсадларда фойдаланилиши.

Сертификатлаштириш давлатлар ўртасидаги савдо муносабатларини енгиллаштиради, маҳсулотни импорт қилинаётган давлатларда қайта синовдан ўтказиш, ташиш ҳаражатлари қисқаради. Ягона халқаро стандартлар бирликларига амал қилишга асосланган халқаро сертификациялаш системаларини жорий этилганда, иш янада осонлашади.


Аммо, кўпчилик давлатларда сертификатлаштириш миллий чегараларда киритилган. Натижада сертификатлашнинг миллий қоидалари, синовларни ўтказиш тартиби ва натижаларни ифодалашда фарқ юзага келади. Шунинг учун ҳам миллий сертификациялаш билан боғлиқ бўлган халқаро савдодаги номувофиқликни йўқотиш кўпчилик халқаро ташкилотларнинг диққат марказидадир.
Шу билан бир қаторда сертификатлаш ва стандартлашнинг миллий қоидаларидаги фарқлар, шунингдек, айрим маҳсулот турларига нисбатан қўйилган талаблардаги объектив фарқлар баъзи мамлакатларда протекционистик мақсадларда, яъни чет эллик ишлаб чиқарувчиларга бу мамлакатларнинг бозорига кириб келишларининг йўлини ёпиш йўлида ҳам фойдаланмоқдалар.
Масалан, у ёки бу давлат маҳсулотнинг шундай тавсифларига асосланган стандартларни қабул қиладиларки, бошқа давлатлар маҳсулотларини ушбу стандартларга кўра баҳолашга қийналадилар, ёки умуман қўллай олмайдилар. Агар бу ҳам ёрдам бермаса, импорт қилинаётган маҳсулотларни синовдан ўтказишни амалга оширишнинг мураккаб, административ усулларидан фойдаланадилар. Чет эл маҳсулотларининг ички бозорга кириб келишининг олдини олишда стандартлардан фойдаланишнинг олдини олишга қуйидагиларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин:

  • маълум конструкциядаги буюмларни стандартлар орқали тавсифлаш;

  • маълум бир материалларни қўллаш;

  • буюмнинг қандайдир тавсифи миқдорини бошқа давлатларда қабул қилинганига нисбатан юқорироқ кўтариш (масалан, кафолатли хизмат кўрсатиш муддатини).

Бундай протекционизм тўғрисида Германиянинг улгуржи ва ташқи савдо Иттифоқининг Президенти Ганс Хайтвич шундай деган: «ўз иқтисодини зарарли рақобатдан ҳимоялашни кучайтиришда давлатлар жудаям ихтирочи бўладилар. Бугунги кунда умумий бозор мамлакатларида 900 дан ортиқ савдо алоқаларининг ўрнатилишига ҳалал берадиган давлат техникавий регламентларининг мавжуд. Улар давлатларнинг ички бозорига чет эл маҳсулотларининг кириб келишига қаршилик қилади, ҳамда ўз маҳсулотини чет эл маҳсулотлари рақбатидан асрашга ёрдам берадилар.»
Баъзи ҳолларда протекционистик чоралар жамоатнинг талабига кўра амалга оширилади. Бундай ҳолатда истеъмолчилар қизиқишини ҳимоя қилиш, уларнинг соғлиғини, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш учун қонуний актлар ва қарорлар қабул қилинади. Бундай ҳукумат қарорлари (уларни баъзан техникавий регламент деб атайдилар) буюмларга нисбатан батафсил техникавий шартларни ифодалаб, фойдаланиши мажбурий ҳисобланадилар. Техникавий регламентлар озиқ-овқат маҳсулотларини, фармацевтика товарларини, болалар ўйинчоқларининг ҳавфсизлигини, маиший приборлар, машиналар ва бошқаларни ўз ичига олади.
Халқаро савдо дискриминацияси миллий сертификациялаш системалари чет эл фирмалари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотни сертификатлаш имконияти йўқ бўлгандагина ўринлидир. Сертификациялашдан бош тортиш кўпинча импорт қилинаётган давлатда тегишли миллий стандартнинг йўқлиги билан асосланади.
Чет эл товарлари дискриминацияси учун уларнинг сертификациялаш синовларини ўтказишга миллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан қўлланадиган ҳақ юқори қилиб белгиланади. Натижада, сертификат олиш учун юқори ҳақ тўлаш, кўпинча маҳсулотни экспорт қилишни самарасиз бўлишига олиб келади.



Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish