Мувофиқлик сертификати - маҳсулот технологик жараён ёки хизматлар тегишли стандарт ёки меъёрий ҳужжатларга мос келишини тасдиқловчи, сертификациялаш системаси қоидаларига мувофиқ берилган ҳужжатдир.
Мувофиқлик белгиси – бу қонун томонидан ҳимояланадиган белги бўлиб, сертификациялаш системаси қоидаларига кўра фойдаланилиб, маҳсулот, технологик жараён ёки хизматлартегишли стандартларга жавоб бера олишини кафолатлайди.
Мувофиқлик сертификати ва белгиси тузилишига кўра ҳам, мазмунига кўра ҳам сертификатлаш системаси томонидан ўрнатилган шартларга жавоб бериши керак. Улар амалдаги қонунларга кўра берилади.
Шуни таъкидлаш керакки, сертификация истеъмолчига маҳсулотнинг стандартларга тўлиқ жавоб берадиган ишлаб чиқарилганлиги учун кафолатберади. Аммо у, маҳсулотни жаҳон бозори даражасидаги юқори техник даражада ишлаб чиқарилганлигини кафолатламайди.
Назорат саволлари: 1. ИСО мувофиқликнинг қандай кўринишини ўрнатади?
2. Мувофиқлик сертификати нима?
3. Мувофиқлик ҳақида ариза ким томонидан берилади?
4. Мувофиқлик аттестацияси деган нимани тушунасиз?
5. Мувофиқлик белгиси нима?
Сертификатлаш системасининг турлари Юқорида айтиб ўтилганидек, сертификация ўз-ўзини сертификатлаш ва учинчи томон орқали сертификатлашга бўлинади.
ўз-ўзини сертификатлашда мувофиқлик сертификатлари тайёрловчилар томонидан берилади. Уларда, оқибатда, корхонани номи, маҳсулотнинг сертификатлашга тегишли бўлган тавсифлари рўйхати, қабул қилинган маҳсулотлар партиясини тартиб рақами, шунингдек мана шу маҳсулотга нисбатан амалдаги меъёрий-техникавий ҳужжатлар кўрсатилади.
ўз-ўзини сертификатлашда қуйидагиларга асосланади:
маҳсулотга нисбатан аниқ ва тўлиқ маълумотларнинг (стандартлар, техник шартлар ва бошқа меъёрий техникавий ҳужжатларнинг) бўлиши;
корхонада сифатни назорат қилишни ташкил этишнинг юқори даражаси: материаллар ва яримфабрикатлар, технологик жараённинг барча босқичлари, тайёр маҳсулот, уни ўраш-жойлаш бўйича;
ишлаб чиқарувчилар томонидан мувофиқлик аризасига кўра маҳсулотнинг стандарт шартларига ва бошқа меъёрий-техникавий ҳужжатларга жавоб беришига тўлиқ масъулиятни, жавобгарликни тан олиш. Бунда юридик ёки административ масъулият эмас, балки истеъмолчилар олдидаги маънавий масъулият, сифатнинг номувофиқлиги сабабли бозорда ўз маҳсулотига нисбатан талабни йўқотиб қўйиш ҳавфи масъулияти назарда тутилади. Умуман олганда фирманинг нуфузи учун жавобгарлик назарда тутилади.
ўз-ўзини сертификатлаш АқШ, Канада, Германия, Голландия ва бошқа кўпгина ҳолатларда кенг тарқалган. Бу давлатларда кўп ҳолларда ишлаб чиқарувчи корхона махсус ўраш жойлаш ишларини амалга ошириш ёки маҳсулотнинг миллий стандартларга жавоб беришини тасдиқловчи сертификатлар бериш орқали унинг сертификатлаштирилганлигини кўрсатади.
ўз-ўзини сертификатлашдан фарқли равишда учинчи томон орқали сертификациялаштириш бетараф томон орқали амалга оширилади.
баҳолаш ишларининг сертификатлаштиришнинг амалдаги қоидаларига мувофиқ ҳолда тўғри амалга оширилганлигини баҳолаш ва тасдиқлаш;
намуналарни синовдан ўтказиш;
ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни ҳолатини назорат қилиш;
ИСО 9000 га мувофиқ сертификациялаш ишларини амалга оширишнинг 10 та системаси мавжуд. Улар маҳсулот сифатини аниқлаш ва таъминлаш ишларининг ҳажмига кўра бир-биридан фарқланади. 1-5 системалар маҳсулот намуналарини умумий ҳолда назорат қилишга асосланиб, ишларининг ҳажмига кўра бир-биридан фарқланади. 1-5 системалар маҳсулот намуналарини умумий ҳолда назорат қилишга асосланиб, назорат ишлари ҳажмининг ўсиб бориши билан тавсифланади. 6-8 системалар ўзаро боғланмаган, 1-5 системаларга ҳам боғлиқ эмас.
1-система. Ушбу система учинчи томон орқали махсус синов марказларида маҳсулотни умумий ҳолда синовдан ўтказишга асосланган. Бундай сертификатлашда фақатгина намунанинг тегишли стандарт ва меъёрий хужжатларга мувофиқлиги ўрнатилади. Сертификациялашнинг бундай системаси мувофиқлик сертификациясини тавсифлайди. Амалга ошириладиган ишларнинг оддийлиги ва сарф-ҳаражатларнинг ортиқча талаб этилмаслиги сабабли бу усул савдо-иқтисодий алоқаларда миллий, ҳамда халқаро кўламда кенг тарқалган.
2-система. Бунда 1-системадан фарқли равишда савдо соҳасидан олинган маҳсулот намуналарини вақти-вақти билан назорат синовидан ҳам ўтказилади. Сертификатлашнинг ушбу системаси истеъмолчиларга сифатсиз маҳсулот етказилиши олдини олиш имконини беради. 3-система. Бу системада, 2-системадан фарқли назорат синовлари вақти-вақти билан маҳсулот савдо соҳасига бориб тушмасдан ўтказилади. Бу эса стандартларга жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг жўнатилишининг олдини олади.
4-система. Сертификациялаш системасининг асосида 1-3 системаларида назарда тутилган намуналарнинг вақти-вақти билан ўтказиладиган назорат синовлари ётади. Ушбу система яроқсиз маҳсулотнинг сотиб олиниш эҳтимолини камайтиради. Аммо бунда маҳсулот сифатини назорат қилиш ишларининг ҳажми ортади.
Шуни таъкидлаш лозимки, 1-4 системалар маҳсулотларни стандартлар шартига ва бошқа меъёрий-техникавий ҳужжатларга мувофиқлигини аттестациядан ўтказиш учун тавсифлидир.
5-система. Сертификатлашнинг бу системаси 4-системадан фарқли қўшимча равишда ишлаб чиқарувчи корхонада сифатни таъминлаш системасининг фаолияти ва ишлаб чиқарувчи корхонани аттестациядан ўтказишни кўзда тутади. Бундай система фақатгина маҳсулотнинг сифатини ўрнатибгина қолмай, балки корхонанинг талаб этилаётган сифат даражасида маҳсулот ишлаб чиқара олиш имконитини ҳам баҳолашга имкон беради. 5-система халқаро сертификациялаш системаларида ва саноат ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган. У 4-системага қараганда мураккаброқ ва қимматроқдир, лекин истеъмолчи маҳсулот сифатининг юқори даражада эканлигига ишончи комил бўлади. ушбу система мувофиқлик сертификацияси асосида ётади.
6-система. Ушбу система фақатгина ишлаб чиқарувчи корхонада маҳсулот сифатини таъминлаш системасини таъминлашни амалга оширишгагина асосланган. Баъзи ҳолларда уни корхонани аттестациядан ўтказиш деб ҳам аталади. Бу система стандарт тугалланган маҳсулотга нисбатан шартларни қаноатлантирмай, фақатгина ишлаб чиқариш турига нисбатан шартларни ўрнатганда қўлланади.
7-система. Ушбу система ҳар бир тайёрланган маҳсулотлар партиясидан танланмаларни синовдан ўтказишга асосланган. Сертификациялашнинг бу тури учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ҳажми ва ўрнатилган сифат даражасига боғлиқ ҳолда танланманинг ҳажмини аниқлаш муҳимдир. Танланмаларнинг шаклланиши қабул қилинган қоидаларга мувофиқ ваколанган синов марказлари томонидан амалга оширилади. Маҳсулот партиясининг савдо тармоқларига етказилиши танланмаларни синовдан ўтказиш натижалари асосида қабул қилинади.
8-система. 7-системадан фарқли ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг стандартлар шартларига мувофиқлигини синовдан ўтказишга асосланган. Бу системада маҳсулот сифатига нисбатан қатъий шартлар қўйилиб, уларнинг тегишли стандартлардан бироз бўлсада четланиши истеъмолчига катта зарар етказиши мумкин бўлган ҳолларда қўлланилади. Ушбу сертификациялаш чичтемасини қўллаш соҳасига мисол қилиб, қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларни ўраш-жойлаш, космик аппаратлар ишлаб чиқарилишини келтиришимиз мумкин.
Шуни таъкидлаш зарурки, у ёки бу сертификациялаш системасини танлаш маҳсулотнинг табиатига, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларига, айирм давлатларнинг иқтисодий шарт-шароитларига ва бошқаларга боғлиқдир. Сертификациялаш ишларини амалга ошириш учун қуйидагилар асос бўлиб хизмат қилади:
Товар ишлаб чиқарувчининг имкониятларига, импорт қилувчи давлат қонунларига, истеъмол шартларига жавоб бериши тўғрисида хулоса чиқариш мумкин бўлган критерийларни танлаш;
Сертификациялаш ташкилотининг репутацияси, унинг компетентлиги, шунингдек синов ўтказувчи давтгоҳлар ва ўлчов асбобларини такомиллаштириш;
Технологик жараёнлар ва сифатни бошқариш системасини қўллашнинг муқимлиги;
қабул қилинган сертификациялаш принципларини бошқа сертификация-лаш системалари принциплари билан ўзаро таққослаш мумкинлиги;