4. Маҳсулот сифатини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари. А) ишлаб чиқилган меъёрий-техникавий хужжатларнинг қонуни шартларига жавоб беришини текшириш
В) буюртмалар ва шартномаларни расмийлаштиришни қонуний тартибида ўрнатиш
С)* маҳсулот сифатини бошқариш комплекс системасининг барча элементларининг қонунларга тўлиқ асосланган холда амалга ошириш
D) яроқсиз маҳсулотлар жўнатганлигига норозиликни билдириш учун материалларни хужжатлаштириш ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига жўнатишни қонуний тартибда расмийлаштиришни ўрнатиш
Е) маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, тахлил қилишни ташкил этишга қаратилган
5. Сифат системаси ва ишлаб чиқаришни сертификациялаш аккредитланган органлари қуйидаги асосий функцияларни бажаради.
А) маҳсулотни сертификациялаш назоратларини ўтказади ва синовлар баённомаларини беради
В) агар сертификациялаш тартибида кўзда тутилган бўлса, сертификатланган маҳсулот намуналарини инспекцион назоратдан ўтказади
С) сифат системаси ва ишлаб чиқаришни сертификациялашда иштирок этади
D)* сифат системаларини тахминий баҳолайди ва сертификациялаш ўтказишга шартнома тузади
Е) инспекцион назоратни амалга оширади
6. Мувофиқлик сертификацияси-бу
А) мувофиқлик сертификати ёрдамида маҳсулотнинг маълум стандартларга жавоб беришини тасдиқловчи фаолиятлар йиғиндиси
В)* учинчи томоннинг кафолати бўлиб, маҳсулот, технологик жараён ёки хизматлар маълум стандартларга ва меъёрий хужжатларга жавоб бера олишини кафолатлайди
С) учинчи томон синов лабораториясининг маҳсулот, технологик жараён ёки хизматлар маълум стандартларга жавоб бериши ҳақидаги аризасидир
D) таъминотчининг маҳсулот ёки хизматлар маълум стандарт ва меъёрий хужжатларга жавоб бера олиши тўгрисидаги кафолотидир
Е) ишлаб чиқарувчининг маҳсулот ёки хизматлар маълум стандартларга жавоб бера олиши тўгрисидаги кафолатидир
7. Сертификациялашнинг 2-чи системаси. А) бошқа системалардан фарқли, ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулотни
назоратдан ўтказилади
В)*бошқа системалардан фарқли, савдо соҳасида маҳсулот намуналари вақти –вақти билан назорат қилинади
С) бу системада маҳсулот савдо соҳасига етиб боргунча вақти-вақти билан назоратдан ўтказилади
D) ушбу системада ҳар бир ишлаб чиқариш партиясидан назорат учун танлаб олинади
Е) бу системада фақат ишлаб чиқарувчи корхонанинг сифатни таъминлаш ситемаси баҳоланади