¤збекистон республикаси олий ва



Download 0,97 Mb.
bet48/65
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#201051
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   65
Bog'liq
2 сифат kitob 2010

Назорат саволлари:

  1. Ўз-ўзини сертификатлаш қандай амалга оширилади?

  2. Сертификатлашнинг қандай системаларини биласиз?

  3. Сертификатлаш нинг 1-3 системалари нимага асосланади?

  4. Сертификатлаш нинг 3-5 системалари нимага асосланади?

  5. Сертификатлаш нинг 5-8 системалари нимага асосланади?

  6. Тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотларини сертификатлашнинг қайси системаларидан фойдаланилади?



Сертификациялаш ташкилотлари

Сертификациялаш системасининг мураккаблигига қараб учинчи томон турли ташкилотларининг бўлиши назарда тутилади. Биринчи системада келтирилган намуналарни фақатгина типик синов, ўтказилганда, фақат битта сертификациялаш ташкилотига эга бўлиши етарлидир. Шу билан бир вақтда 5-системада сертификациялаш ташкилоти билан бир қаторда стандартизациялаш ва назорат қилиш ташкилотлари системасида иштирок этиши ҳам талаб қилинади.


Умумий ҳолда учинчи томон орқали сертификациялаш системасининг ташкилий тузилишини қуйидагича тасвирлаш мумкин ( 3.01-расм).


Учинчи томон орқали сертификациялаш турлари


3.1.-жадвал

Сертификациялаш турлари

Корхоналарни аттестацияси



Корхоналарда назорат синовларини ташкил этилишини баҳолаш

Намуналарни синов маркзларида синовдан ўтказиш



Маҳсулот сифатининг кейинги назорати

Савдодан олинган намуналарни синовдан ўтказиш

Ишлаб чиқаришдан олинган намуналарни синовдан ўтказиш

Сифатни таъминлш системалари фаолиятининг назорати

1.

-

-

+

-

-

-

2.

-

-

+

-

-

-

3.

-

-

+

-

-

-

4.

-

-

+

-

-

-

5.

+

-

+

+

+

+

6.

+

+

-

-

-

-

7.

-

-

Такрорланмаларда 100 %

-

-

-

8.

-

-

100%

-

-

-

Сертификатлаш ташкилоти системага ва унинг фаолиятига бошчилик қилади:

  • айрим маҳсулотлар сифатини назорат қилишни мамлакатимизда жорий этилган қонуниятлар ва норматив актлар бўйича ташкил этиш;

  • савдо соҳаси ва маҳсулотнинг истеъмолчилари томонидан илгари сурилаётган стандартлар бўйича шартларга риоя қилиш мажбуриятлари бўйича.

Ушбу ташкилот учинчи томоннинг барча умумий синовларни ўтказиш, корхонада ва савдо соҳасида маҳсулот сифатини назорат қилиш, назоратни ташкил қилиш ва бошқа шу кабилар билан боғлиқ бўлган вазифаларини бажаради. Синовлар хусусий лабораторияларда амалга оширилади, агар улар йўқ бўлса, у ҳолда айрим функцяларни бажариш бўйича ихтисослашган миллий ташкилотларнинг лабораторияларида амалга оширилади.
Сертификатлаш ташкилотларининг асосий функцияларига қуйидагилар киради:

  • қабул қилинган система чегарасида сертификацияни амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш;

  • сертификатлаш синовларини амалга ошириш учун синов лабораторияларини аттестациядан ўтказиш;

  • ишлаб чиқарувчи корхоналарда маҳсулот сифатини таъминлаш системаларини баҳолаш;

  • корхоналарни сертификациялаш системаларига киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  • мувофиқлик сертификатини ёки мувофиқлик белгиси билан маҳсулот ишлб чиқаришни кафолатлайдиган лицензияни бериш;

  • сертификацияланадиган маҳсулотлар рўйхатини олиб бориш;

  • сертификацияланаётган маҳсулотнинг сифати тўғрисидаги мунозараларни кўриб чиқиш.

Учинчи томон орқали сертификациялаш системалари қуйидаги ҳолатларда тузилиши мумкин:

  • ишлаб чиқарувчилар ассоциацияларида;

  • маҳсулотнинг асосий истеъмолчилари ёки истеъмолчилар гуруҳи қошида;

  • стандартлаштириш бўйича миллий ташкилотларда;

  • юқори халқаро нуфузга эга хусусий ташкилотлар билан;

  • кенг савдо шохобчаларига эга бўлган йирик савдо ташкилотларида;

Сертификатлаш системасининг муҳим таркибий элементи бўлиб, корхонада сифатни таъминлаш системасининг фаолиятини назорат қилувчи ташкилот ҳисобланади. Бундан ташқари, у сертификатлаш ташкилотлари лабораторияларида синовни ташкил этишни вақти-вақти билан назорат қилишни амалга оширади.
Учинчи томон орқали сертификациялаш системасига метрологик хизмат ва стандартлаштириш бўйича миллий ташкилот киради. Биринчи ташкилот амалдаги қонунларга мувофиқ равишда корхоналардаги ва синов лабораторияларидаги ўлчов асбобларини текшириш ишларини амалга оширса, иккинчиси керакли станлартларни ишлаб чиқишни таъминлайди.
Шуни таъкидлаш зарурки, халқаро сертификациялаш системаси ягона халқаро стандартларга риоя қилишни назарда тутади. Агар корхона бошқа стандартлар бўйича маҳсулот ишлаб чиқарса, у ҳолда ушбу сертификациялаш системасига кирмайди, унинг маҳсулоти эса рақобатбардош бўлмайди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, сертификатлаш – бу маҳсулотнинг маълум стандартларга ёки техник шартларга мувофиқлигини ҳужжатлар билан тасдиқлашдир. Мувофиқликнинг 3 та кўриниши ўрнатилган:
- мувофиқлик тўғрисида ариза;
- мувофиқлик аттестацияси;
- мувофиқлик сертификацияси.
Маҳсулотнинг стандартлар шартига жавоб бериши мувофиқлик сертификати ёки мувофиқлик белгиси билан тасдиқланади.
ўз-ўзини сертификациялашда мувофиқлик сертификатлари ишлаб чиқарувчиларга берилади, учинчи томон орқали сертификациялаш эса холис томоннинг иштирокида амалга оширилади.

Назорат саволлари.


1. Миллий метрологик хизмат ўз ичига нималарни олади?
2. Назорат қилиш ташкилоти қандай вазифаларни амалга оширади?
3. Синов лабораториялари фаолияти нимадан иборат?
4. Стандартлаш бўйича миллий ташкилотлар қандай вазифаларни амалга оширади?
5. Сертификатлаш ташкилотларининг асосий функцияларига нималар киради?
6. Учинчи томон орқали сертификациялаш системалари қандай ҳолатларда тузилиши мумкин?



Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish