Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги самарканд иқтисодиёт ва сервис институти “магистратура” булими



Download 0,96 Mb.
bet8/20
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#35687
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
kurs ishi audit (2)

Микрофирмалар - бу банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 5 кишигача бўлган хўжалик юритувчи субъектлар;
Кичик корхоналар - бу банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан 6 кишидан 25 кишигача бўлган хўжалик юритувчи субъектлар;
Йирик корхоналар – бу ўрта корхоналар учун белгиланган ходимлар сонидан ортиқ бўлган сондаги ходимлари мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектлар.
Савдо фаолиятини юритувчи субъектларни давлат рўйхатидан ўтқазиш уларнинг мулкий ва ташкилий шаклига боғлиқ бўлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтқазиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» ги 357- сон қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтқазиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом»га мувофиқ савдо ва умумий овқатланиш корхоналари қуйидаги давлат органлари томонидан рўйхатга олинади:

  • Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган улгуржи ва чакана бозорлар, хорижий инвестиция иштирокидаги савдо корхоналари, шунингдек қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда бошқа савдо ташкилотлари – Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан;

  • Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва тегишли равишда Қоракалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган бозорлар, очиқ акциядорлик жамиятлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар - Қоракалпоғистон Республикаси Адлия Вазирлиги ва вилоятлар адлия бошқармалари томонидан;

  • Маъсулияти чекланган жамият, хусусий фирма (корхона), хўжалик жамияти, шўъба хўжалик жамияти ва бошқа шакллардаги савдо ва умумий овқатланиш корхоналари – улар жойлашган жойдаги туман ва шаҳар ҳокимликлари қошидаги «Ягона дарча» томонидан.

Савдо фаолиятини юритмоқчи бўлган корхоналарни давлат рўйхатидан ўтқазилганлиги учун давлат божи ёки рўйхатдан ўтқазиш йиғими тўланади. Жумладан, биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида, Қоракалпоғистон Республикаси Адлия Вазирлиги ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтаётган юридик шахслар давлат божини қуйидаги миқдорларда тўлайдилар:

  • Чет эл сориояси иштирокидаги корхоналар –энг кам иш ҳақининг беш баравари, шунингдек 500 АҚШ доллари;

  • Устав фонди тўлиқ чет эллик таъсисчилар томонидан шакллантриладиган корхоналар –2000 АҚШ доллари;

  • Бозорлар - энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида.

Туман (шаҳар) ҳокимлигида давлат рўйхатидан ўтқазилаётган савдо корхоналаридан инспекцияларда рўйхатдан ўтқазиш йиғими Қоракалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимяти вакиллик органлари томонидан белгиланган ставкаларда ўндирилади.
Рўйхатдан ўтқазиш йиғимларининг чекланган ставкалари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.
Корхоналарнинг уставига ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтқазиш учун давлат божи ёки рўйхатдан ўтқазиш йиғими белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.
Савдо корхоналарининг ташкилий –ҳуқуқий асосларини белгилаб берувчи мезонлардан бири бўлиб белгиланган устав фондини ўз вақтида (давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб бир йил муддатда) шакллантириш ҳисобланади. Устав фондининг чегараланган миқдори фақат хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга, шунингдек, улгуржи савдо билан шуғулланувчи юридик шахсларга тааллуқлидир. Жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш учун устав капиталининг энг кам миқдори 150000 АҚШ долларини ташкил этиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ–186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сон қарори билан махсус «Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом» тасдиқланди. Ушбу низомга кўра:
* тижорат мақсадларида фойдаланиш ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш улгуржи савдо фаолияти деб эътироф этилади.
*улгуржи савдо фаолияти билан фақат юридик шахслар шуғулланишлари мумкин.
* улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
* улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш юридик шахс-лицензия талабгори рўйхатдан ўтказилган жойдаги шаҳар (туман) ҳокимлиги (кейинги ўринларда «лицензияловчи орган» деб аталади) томонидан амалга оширилади.
* лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия бериш юзасидан ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
* лицензия берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Давлат божи суммаси республика бюджетига ўтказилади.
* улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун лицензия чекланмаган муддатга берилади.
Қуйидагилар улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
-Ўзбекистон Республикасининг улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
-энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида, улардан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши;
-мажбурий тартибда сертификатланиши керак бўлган товарлар сотилган тақдирда мувофиқлик сертификатлари ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд уларнинг нусхалари мавжуд бўлиши.




    1. Download 0,96 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish