7-расм. Аудитни ўтказишнинг умумий метедологик тартиби
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказишда қуйидаги кетма-кетликка амал қилиниши , шунингдек , қуйидаги ишлар олдинма-кетин бажарилиши керак.
1.Аудитнинг аниқ объектлари ва уларни текшириш кетма-кетлиги белгиланади. Объектларни текширишда кетма-кетликни тўғри танлаш ҳам катта рол ўйнайди, чунки объектлар ҳам ҳисоб нуқтаи назаридан бир-бири билан узвий боғлиқ ҳисобланади.
2.Ҳар бир объект бўйича текшириш тестлари тузиб чиқилади ва улар бўйича исбот-у далиллар тўпланади.
3. Ҳар бир объект бўйича текшириш натижаси аниқланади , яъни аудитор текширган объект бўйича ҳисоб маълумотининг тўғрилигини тасдиқлайди ёки унда қанчалик четланиш борлигини исботлаб беради.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Курс ишини бажариш натижасида қуйидаги хулосаларга келинди, шунингдек таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
1.Бугунги кунда савдо корхоналарининг турли мулкчилик шаклидаги юридик ва жисмоний шахсларга мансублиги савдода эркин рақобатнинг ҳукм сурушига асос бўлади. Бу эса, ўз навбатида, ҳар бир корхонанинг яшовчанлигини ўзи таъминлаш заруратини туғдиради. Улгуржи савдо корхоналарида бунга товарларни сотиш ҳажмини барқарор ошириб бориш ва юқори рентабелликни таъминлаш орқали эришилади.
2.Улгуржи савдо корхоналари ўз фаолияти самарадорлигини таъминлаши учун товарларни харид қилиш ва уларни катта партияларда сотишга имкон берадиган барча шарт-шароитларни яратишлари лозим. Бундай шарт-шароитлар бўлиб, жумладан, қуйидагилар ҳисобланади:
товар-моддий бойликларни бут ва сифатли сақланишига имкон берувчи барча коммуникация воситаларга, тушириш ва юклаш, саралаш, ўлчаш, ўраш, қадоқлаш, транспортировка қилинишига имкон берувчи, тегишли равишдаги параметрлардаги майдонларга, шунингдек махсус жиҳозланган асбоб-ускуналар, техник ҳамда технологик воситаларга ва шу кабиларга эга бўлган омбор хўжалигини мавжудлиги;
товар- моддий бойликлар бўйича қатъий моддий жавобгарликни ўрнатилиши ва моддий жавобгар шахслар шахсий масъулиятини ошириш;
товар- моддий бойликларнинг ҳолати ва ҳаракатини соний ва суммавий жиҳатдан аниқ, ўз вақтида тавсифловчи омбор ва бухгалтерия ҳисоби, шунингдек ички назоратнинг замонавий тизимларини яратилиши. Айнан ушбу талабларга жавоб берувчи ҳисоб ва назорат тизимлари савдо корхоналарида товарларни харид қилиш, сақлаш ва сотиш жараёнининг тўғри ташкил этилишини, товар операцияларидан олинаётган фойда ва унга нисбатан ҳисобланадиган солиқ, мажбурий тўловларнинг реал ҳисобланишини таъминлайди.
3.Товар операциялари аудитининг асосий мақсади савдо корхоналарида товарлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган ишларнинг республикамизда амалда бўлган қонун ва қонун ости ҳужжатларига мослигини, уларнинг молиявий ҳисоботларда тўғри акс эттирилганлигини аниқлашдан иборат.
4.Аудитор томонидан савдо корхоналарида товар операцияларини текшириш самараси уларда қуйидаги маълумотлар базаси шакллантирилганлигига боғлиқдир:
- бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар;
- товар операциялари билан боғлиқ жараёнларни солиққа тортиш тартибини белгиловчи меъёрий ҳужжатлар;
- савдо корхонасининг ҳисоб сиёсати;
- молиявий ҳисоботлари;
- товар операцияларини акс эттирувчи бирламчи ҳужжатлар;
-товар операцияларини синтетик ва аналитик ҳисобга олиш регистрлари;
- товар операциялари билан боғлиқ даромадларни ҳисобга олиш тартибини белгиловчи ҳужжатлар.
4. «SIFAT SHAROB SAVDO» ИБУКда товар операциялари аудитини самарали ўтказиш учун бу борада айрим шароитлар яратилган. ни текшириш самараси га товарлар асосан таъминотчилардан сотиб олинади. ИБУКда сотиб олинган товарларга 21- сон БХМСга мос келадиган Чунончи, корхонада:
*товарлар операцияларини ҳужжатлаштириш, товар ҳисоботларини тузиш, улар ҳолати ва ҳаракатининг синтетик ва аналитик ҳисоби «1 С Предприятие» (8-версия) амалий дастурлар пакети асосида тўлиқ компьютерлаштирилган;
* корхонада бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари, чунончи 4-сон БҲМС «Товар-моддийзаҳиралар», 19-сон БҲМС «инветаризацияни ташкил эти шва ўтказиш», 21-сон БҲМС «Счетлар режаси» жорий этилган;
*товар-моддий бойликлар кирими ва чиқими, уларни ҳужжатлаштирилиши устидан раҳбар ва бош бухгалтер томонидан назорат тизими йўлга қўйилган.
5. Шу билан бирга, корхонада замонавий омбор хўжалиги мавжуд эмас, вактинча ижарага олинган, замонавий техника ва технологиялар асосида жиҳозланмаган омборлар катта миқдордаги ТМБларни саклаш, ташиш ва тушириш имкониятини бермайди. Улар товарларни тегишли меъёрлар асосида саклаш шартларига ҳам тўлиғича жавоб бермайди
6. корхонада аслида мавжуд бўлган товар нобудгарчиликлари умуман ҳисобга олинмайди, уларга бу тўғрисида ҳужжатларни тузилмаганлиги ва тегишли бухгалтерия ёзувларининг мавжуд эмаслиги ёрқин гувоҳдир.
7. Корхонада олиб борилган аудиторлик текширувларида сотилган товарлар таннархини ҳисобда нотўғри юритилаётганлиги тўғрисида эътирозлар билдирилган, чунончи сотилган товарлар таннархини тўғридан тўғри 8710 счётда ҳисобга олинганлиги таъкиланган, ушбу камчиликка йўл қўймаслик борасида тавсиялар берилган. Бироқ, аудиторларнинг ушбу тавсиялари ижросиз қолган.
8. Аудиторлик текширувларини ўтказган аудиторлик ташкилотлари режаси ва дастури умумий ҳолда тузилган, яъни уларда чунончи товар операция аудити масалаларини атрофлича очиб берилмаган. Товар операцияларининг улгуржи савдо корхоналари фаолиятида асосий ўрин тутишини ҳисобга олган ҳолда биз томонимиздан махсус режа вадастурлар ишлаб чиқилди. Фикримизча, улар аудиторлик текширувлари режалари ва дастурларини янада такомиллаштиришга хизмат килади.
9.Аудиторлар томонидан товар операциялари аудити турли усулларда ўтказилмоқда. Ўтказилган аудитнинг нақадар ҳақиқатга яқинлиги бевосита уни ўтказган аудиторнинг танлаган усулига боғлиқ бўлади. Шу сабабли, бизнингча, товар операцияларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг биз томонимиздан тавсия этилган умумий методикаси товар операциялари аудити сифатининг ошишига имкон беради, деб ҳисоблаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |