Р асм. 3 пахта хом ашёсини қуритиш учун иссиқлик аккумулятори билан жихозланган горизонтал типдаги қуёшли қуритиш қурилмасининг схемаси.
1-оптик лупалар; 2 –пўлат иссиқлик қабул қилиш пластинкаси;3-хавоқиздиргич; 4-қуритиш камераси; 6-кололифер; 7-юқори конвеер; 8-қуйи таъминловчи конвеер; 9-иссиқ хаво йўнатрирувчилари;; 10, 11-иссиқ хаво қувурлари.
трубопроводнинг иссиқ хаво оқимида қуритилаётган пахта хом ашёсининг математик моделини ишлаб чиқиш.
Қуёшли пневмоқуритиш қурилмаси қуйидаги асосий ишчи қисмлардан иборат: (расм.4.) 1- оптик лупалар ўрнатилган пўлат қувур сегменти, 2- оптик лупалар, 3- иссиқлик қабул қилувчи қувур билан сегментни махкамлаовчи кронштейн, 4-пўлат иссиқлик қабул қилувчи қувур.
Пневмоқуритиш қурилмасининг ишлаш приципи қуйидагича:
Қуёш нурлари 1 оптик лупаларга тушиш натижасида иссиқлик қабул қилувчи қувурлар ташқи юзасини 130-140о С. хароратгача қиздиради, ўз навбатида қувурнинг ички юзасида ҳам харорат 100-110о С га кўтарилиб трубопроводда ташилаётган пахта хом ашёсини қуритиш имконини беради.
Бу эса намлиги нисбатан паст бўлган, юқори навли пахта хом ашёсини пневмоқувурларда ташиш жараёни билан бир вақтда уларни қуритиш имкониятини яратади.
Пневмо қуритиш қурилмаси пахта тозалаш корхоналаридаги пневмо транспортерларнинг очиқ яъни қуёш нурлари максимал тушадиган жойларга ўрнатилади.
Расм.4. қуёшли пневмоқуритиш қурилмасининг схемаси
1- сегмент стальной трубы смонтированный оптические лупы, 2- оптические лупы, 3- кронштейн для закререпление сегмента со стальным теплоприемником, 4-стальная теплоприемник
1.5 Вертикал йўналишдаги қуёш қуритиш қурилмасини ишлаб чиқиш
Янги вертикал йўналишдаги энергиятежамкор, самарали қуритиш жараёнига эга бўлган қуёшли қуритиш қурилмасини яратиш ва уни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш:
-биринчидан пахтани дастлабки ишлаш жараёнида тола шикастланишини олдини олиб, маълум % толаларни калта толага ўтиб қолиши олдини олади.
-иккинчидан хозирда корхоналар учун жуда катта муаммо бўлиб турган ёқилғи сарфини (газ, кўмир ёки нефт махсулотларини) бир мунча тежашга олиб келади;
-учинчидан хозириги кундаги жахон миқёсида долзарб масалалардан бири бўлган яъни турли нефт махсулотларни ёқиш сабабли атроф мухитни ифлослантираётган мавжуд муаммоларни бир неча марта камайтиришга олиб келади.
Мазкур масалаларни хал этиш ва гелиоқуритиш қурилмаларини такомиллаштириш ва янги технологияларни яратиш эса бажарилаётган илмий тадқиқот ишининг нақадар долзарб эканлигини кўрсатади.
Такидлаб ўтилган масалаларни инобатга олиб, келгусида кечаю-кендуз ишлайдиган, камчиқим, (комбинированный) аралаш иссиқлик билан таъминловчи (қуёш энергиясига хамда кололифер ёрдамида ишлайдиган) қуёшли қуритиш қурилмаларни яратиш устида илмий ишлар олиб бориш мақсадга мувофиқлиги аниқланди.
Бундай қурилмаларни лойихалаш ва тайёрлаш натижасида қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш имкониятини яратади.
Қуйида анашундай спиралсимон, вертикал оқимда ишлайдиган қуёшли хаво қиздиргич ва кололиферлар ёрдамида ишлайдиган комбинациялашган пахта хом ашёсини қуритиш қурилмасининг принципиал схемаси келтирилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |