Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги


Йигириш корхоналарида пахтани қабул қилиш, сақлаш ва сарфлаш



Download 0,86 Mb.
bet9/17
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#211832
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
Alinazarov O. Kurs ishi

1.3. Йигириш корхоналарида пахтани қабул қилиш, сақлаш ва сарфлаш.
Пахта толасини қабул қилиш ва сақлашдаги талаблар, қоидалар.
Йигириш ишлаб чиқваришининг масъулиятли тадбирларидан бири хом ашёни танлаш ва уни оқилона ишлатишдан иборатдир. Пахта толаси йигириш корхоналарига прессланган холатда – той тарзида келтирилади. Стандарт ўлчамли тойлар 735х980х620 мм бўлим, унда 600-650 кг/м3 куч билан прессланган 200-220 баъзан 250 кг тола бўлади.
Амалдаги ГОСТга кўра корхоналарда пахта толасини қабул қилиш миқдори ва сифат бўйича амалга оширилади.
Ҳар бир той оғирлигини текшириш кўп вақт ва куч талаб этишини ҳисобга олиб келтирилган умумий тойлар сонини 1% оғирлиги бўйича текширилади.
Текшириш натижаси умумий тойлар сонига тадбиқ этилади ва расмий ҳужжат далолатнома тузилади. Далолатнома пахтани қабул қилувчи, классификатор ва омбор вакили томонидан имзоланади. Бу тартиб бирлашма омборидан корхона хом ашё қабул қилганда қўлланилади. Агар корхона ёки бирлашма пахта заводидан хом ашёни қабул қилса келтирилган тойларнинг маълум бир қисмини умумий оғирлиги текшириб, фарқи ақилнади ва пахта заводи вакили чақиртирилади. Биргаликда қайта текшириш ўтказилиб эътироз расмийлаштирилади.
Сифат бўйича қабул қилишда 5 тадан 50 тагача бўлган партиядан бешта, 50 тадан кўп бўлса 5 та ва унга қўшимча ҳар бир 10 та тойдан 1 та той танланиб хом ашё лабораторияси текширилади ва сертификат кўрсатгичларига қиёсланган холда махсус дафтарга қайд қилинади.
Пахта толаси кондицион, яъни нормал намликдаги массасига қараб қабул қилинади ва унга асосан хисоб китоб қилинади.
Кондицион масса қуйидагича аниқланади:

mҳ - пахта толасининг ҳисобиё массаси, кг.
WH - пахта толасининг нормал намлиги, %.
WX - пахта толасининг ҳақиқий намлиги, %.
Ҳисобий масса:
mҳ=mҳақ-m’
mҳақ - пахта толасининг ҳақиқий массаси, кг.
m’ – ифлослик даражаси бўйича чегирма ёки қўшимча миқдор, кг.

ИҲ - пахта толасининг ҳақиқий ифлослиги, %.
ИН - пахта толасининг нормал (меёрий) ифлослиги, %.
Йигириш жараёнлари барқарор ўтиши ва ишлаб чиқаришни бетўхтов амалга ошириш учун ҳар бир йигирув корхонасида уч ойга етарли миқдордаги пахта – хом ашё омборлари бўлиши шарт. Омборлар фабрикалардан кўпи билан 50-150 м узоқликда жойлашиш керак.
Пахта ёнадиган ва ўзига намни тез оладиган махсулот бўлгани учун омборлар ёнғинга қарши воситалар билан тўла таъминланган, қуруқ ва қор ёмғирдан тўсилган бўлиши керак.
Пахтани ўз ўзидан ёниб кетишини олдини олиш мақсадида вентиляция шахобчаси ўрнатилади.
Типли сараланмалар. Белгиланган сифат кўрсаткичларга эга бўлган ип тайёрлаш имконини берувчи турли маркадаги толалар аралашмаси саралама дейилади. Турли мақсадларда ишлатишга мўлжалланган ип ишлаб чиқариш учун илғор корхоналар тажрибасига асосланган холда ЦНИХБИ ва ИВНИТИ тамонидан типли сараланмалар тавсия этилади.
Тавсия этилаётган типли сараланмалар кўпларида пахта толасининг бир неча тип ва навлардан ташкил топган бўлади. Типли сараланманинг асосий ташкил этувчи навга базис нави дейилади ва унинг миқдори 60% дан кам бўлмаслиги талаб этилади.
Сараланмаларда толанинг типлари арабча рақамлар орқали, нави эса лотин рақамлари орқали белгиланган бўлади. Масалан 5-II (5 тип II-нав) .
Агар сараланма бир неча тип ва навданги тола ундан кейин эса бошқа тип кўрсатилади. Масалан 5-I; 5-II; 6-I (60% дан кам бўлмаган 5 тип 1 нав тола; 5-30% 5 тип II нав тола; 6-5% 6 тип I нав тола эканлигини билдиради).
Сараланмада қайтимлар ва толали ишлатилиши. Йигирилган ип таннархида хом ашё асосий миқдорни белгилаб 75-80% ни ташкил этади. Шунинг учун хом ашёдан тежамкорлик билан оқилона фойдаланиш лозим.
Йигириш фабрикаларда типли сараланмалардан ишчи сараланмалар тузилади. Ишчи аралашмаларда 5% гача қайтимлар ишлатилади. Қайтимлар холст узуқлари, пилта ва пилик ва узуқлари ва йигириш момиғидан иборат бўлиб улар маълум ишлов берилгандан сўнг асосий аралашмага киритилади.
Булардан ташқари махсулот сифатига ва технологик жараёнларга зиён етказмаслик сирти билан иккиламчи хом ашёни 10% гача қўшиш мумкин.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish