Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги


Замонавий қуритиш жараёнлари ҳақида



Download 0,86 Mb.
bet2/17
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#211832
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Alinazarov O. Kurs ishi

1.2. Замонавий қуритиш жараёнлари ҳақида. Пахта толаси тўқимачилик саноатининг асосий хом ашёси ҳисобланиб, ундан тайёрланадиган маҳсулотларга жаҳон бозорида талаб ошмоқда. «Халқаро консультатив қўмита (ICAC) маълумотларига қараганда 2016-2017 йил мавсумида жаҳон миқёсида 24,55 млн. тонна тола истеъмол қилинган бўлсада, ишлаб чиқарилган тола 23,07 млн. Тоннани ташкил этди» Бу борада, жумладан Бангладеш, Хитой, Туркия, Индонезия кабидавлатлар пахта толасини импорт қилиш бўйича етакчилик қилган. Ушбу йўналишда пахта толаси ва уни сифатига бўлган талабларни янада ошириш, пахта маҳсулотлари сифатини яхшилаш ва таннархини камайтириш имкониятини берувчи, янги ресурс тежамкор техника ва технологияларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга чет эл мамлакатларида пахта толасидан тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Жаҳонда пахта толасини и шлаб чиқариш жараёнида қўлланиладиган технологияларни такомиллаштириш кенг кўламда олиб борилмоқда. Пахтани сақлашнинг турли усуллари, ускуналари, махсус тележкалар, модуллар, уларни шакллантириш ва ташиш учун махсус воситалар, толали чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича турли регенераторлар, тола тозалагичлар ишлаб чиқиш ва уларни технологик жараёнларини такомиллаштириш, толали чиқиндилардан фойдаланишни турли
усулларини ишлаб чиқиш йўналишида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда республикамизда пахта тозалаш ва тўқимачилик саноати техника ва технологияларининг янгиларини яратиш, етиштирилаётган пахта хомашёсини чуқур қайта ишлаш асосида дунё бозорида рақобат бардошликни таъминловчи сифатли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, бир қатор тўқимачилик ва енгил саноат корхоналари қуришга, замонавий технологик ускуналар билан жиҳозлашга, пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган тола сифатини оширишга долзарб масала сифатида эътибор берилмоқда. Ушбу йўналишда, жумладан пахтани ғарамлаш, сақлаш, қуритиш жараёнларини ресурс тежамкор технологияларини ишлаб чиқиш, уларни пахта ва унинг компонентларини сифатини бузмаган холда амалга оширишни таъминловчи технологик ускуналарни яратиш, технологик жараёнларда тола йўқолишини олдини олувчи, толали чиқиндилардан ип-йигирувга яроқли толаларни ажратиб олиш, тозалаш технологияларини такомиллаштириш зарур ҳисобланмоқда.
Курс ишининг биринчи бобида замонавий қуритиш жараёнлари ҳолатининг таҳлили, ўрнатилган технологик регламентлар асосида пахта хом ашёсини қуритиш барабанларининг констуркциялари ва илмий асослари яратилганлигини аниқлаш мақсадида адабий манбаалар таҳлили ўтказилди, қуритиш барабанларининг оптимал конструктив параметрлари ҳамда қуритиш агенти ва режимининг оптимал ҳароратлари ишлаб чиқилди.;
Таҳлиллар асосида пахта хом ашёсини қуритиш жараёни ва унинг тола ва чигит сифатига таъсири етарлича чуқур тадқиқ қилинган, лекин шу билан бирга тола ва чигит табиий хусусиятларини сақлаш бўйича муаммоларнинг оптимал ечимлари ҳозиргача топилмаганлиги маълум бўлди;
Қуритиш барабанлари конструкциялари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот ишлари таҳлилидан аниқландики, ҳозиргача бизнинг Республикамизда қуритиш жараёнида муқобил энергиялардан фойдаланиш ўрганилмаган ва тадқиқ қилинмаган;
Қуёшли ҳаво қуритгичлар ва қуритиш қурилмаларининг замонавий ҳолати ва тадқиқотлар натижалари таҳлили асосида турли конструкциядаги қуритгичлар яратилганлиги аниқланди. Лекин мазкур қуритиш қурилмалари фақатгина қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, узум, ер ёнғоқлар ва бошқаларни қуритиш учун самарали, лекин пахта хом ашёсини қуритиш учун мақсадагa мувофиқ эмаслиги асосланди.
Барча келтирилган ҳаво қиздигичларбир хил асосий камчиликк аэга, яъни паст иссиқлик характеристикаларига эга бўлганлиги сабабли пахта хом ашёсини қуритиш учун оптимал ҳарорат режими ва қуритиш агенти олиш имкониятига эга эмас.
Ўтказилган илмий таҳлил асосида, пахта толаси сифатини сақлаш ва энергия сарфини камайтириш бўйича тадқиқот ишларини кенгайтириш эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, диссертация ишининг мақсад ва вазифалари шакллантирилди.
Бундан ташқари қуёшли қуритиш қурилмаларининг ҳозирги ҳолати ва пахта толасининг табиий хусусиятларини сақлаш, энергия сарфини камайтириш йўналишида олиб борилган тадқиқотлар натижасида оптик лупалар билан таъминланган қуёшли қуритиш қурилмасини яратиш эҳтиёжи мавжудлиги аниқланди.
1.3.“Қуёшли қуритиш қурилмасининг конструкциясини ишлаб чиқиш
Бугунги кунда иқтисодиётимизнинг турли жабҳаларида кучли ва мустаҳкам материал-техник база яратиш жараёнида замонавий илмий-техник ривожлантиришнинг асосий йўналиши ҳисобланган, юқори самарадорликка эга, энергия тежовчи в аэкологик тоза технологияларни яратиш, ишлаб чиқариш ва ривожлантириш муҳим масала сифатида қаралмоқда. Курс ишида олиб борилган таҳлиллар бирқатор истиқболли қуёшли қуритиш қурилмаларини ишлаб чиқиш имконини берди.
Қуритиш қурилмаларининг таъкидлаб ўтилган бир қатор камчиликларини йўқотиш мақсадида оптик лупаларга эга қуёшли қуритиш қурилмасининг лаборатория нусхаси тайёрланди. Пахта хом ашёсини қуритиш учун қуёшли қуритиш қурилмаси кинематик схемаси 1-расмда тасвирланган.



1-ҳаво қиздиргич; 2-оптик лупалар; 3-иссиқлик қабулқилувчи; 4-ҳаво қувури; 5-вентилятор; 6-иссиқ ҳавойўналтиргичлар; 7-электродвигатель; 8-редуктор; 9-конвейер; 10-қуритиш камераси; 11-пахта хомаёшсинитаъминлагичи; 12-бункер таъминлагич.



Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish