Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги


Пахтани қуритиш ва тозаловчи барабанли қуритгичнинг тўрли юзаларини оптимал шакл ва ўлчамларини аниқлаш



Download 0,86 Mb.
bet14/17
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#211832
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Alinazarov O. Kurs ishi

2.7. Пахтани қуритиш ва тозаловчи барабанли қуритгичнинг тўрли юзаларини оптимал шакл ва ўлчамларини аниқлаш.
Пахта тозалаш корхоналарида пахтани қуритиш учун 2СБ-10 русумли барабанли қуритгич ва пахтани қуритиш билан унинг таркибидаги майда ифлосликларни тозалаш учун мўлжалланган СБО русумли қуритиш барабанларидан кенг кўламда фойдаланиб келинмоқда. СБО русумли қуритиш барабаннинг тозалаш бўлимидаги тўрли юзани доимий тозалаш мақсадида чўтка ўрнатилган бўлиб, у орқали тўрли юза тозаланади. Чўткани ейилиши оқибатида тўрли юзалар ифлос аралашмалар билан тўлиб қолишига сабаб бўлиб, тозалаш самарадорлигини пасайишига, ёнғин чиқишига ва кейинги технологик жараёнда эса қўшимча тозалашда энергия сарфини ошишига сабаб бўлмоқда. Олимларимиз томонидан ушбу муоммо бўйича бир қанча илимий изланишлар олиб борилган. Лекин пахтани қуритиш жараёнида унинг таркибидаги майда ифлосликларни тозалашнинг амалий-илмий тадқиқот масалаларидан бўлган тўрли юзани шакли ва ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда чўткасиз тозалаш технологик жараёни бўйича назарий ва амалий жиҳатидан етарли даражада илимий изланишлар олиб борилмаган ва ўрганилмаган [1]. Келтирилган илмий муоммоларни ҳал қилиш бўйича, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг "Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси" кафедраси профессор-ўқитувчилари ва ёш тадқиқотчи-изланувчилари томонидан пахта хом ашёсини қуритишда майда ифлосликлардан тўрли юзани чўткасиз доимий тозалашнинг илмий асосланган энергия ва ресурс тежамкор янги самарали технологиясини яратиш учун илмий-амалий тадқиқот йўналиши сифатида илмий изланишлар олиб боришмоқда ва унга фойдали модель учун Ўзбекистон Республикаси патенти олинди №FAP 2007 00340. Пахтани қуритиш билан унинг таркибидаги майда ифлосликларни тозалаш учун мўлжалланган СБО русумли барабанли қуритгичнинг тозалаш бўлимини юзаси 6x50 мм ўлчамли тўрли юзалардан ташкил топган бўлиб, ундан ўртача ифлослиги 2,1-8,5%, намлиги 9,1-14,5% гача бўлган пахта хом-ашёси ўтказилди. Барабанли қуритгичга берилаётган иссиқ ҳавонинг ҳарорати t = 90-160 оС ни ташкил этди. Барабанли қуритгичда пахта таркибидаги намликлар ажралиши билан пахта таркибидаги майда ифлосликлар ҳам тўрли юзалардан ўтиб ифлослик шкеги орқали ташқарига чиқариб юборилади. Тўрли юзаларга илашган ифлослик аралашмаларни доимий тозаланиб турилса, ифлослик аралашмаларни ажралиш миқдори янада ортиши ҳисобига, пахтани қуритиш билан унинг таркибидаги майда ифлосликлардан тозаловчи барабанли қуритгичнинг тозалаш самарадорлиги юқари бўлишлигини кўрсатди. Тўрли юзаларнинг ўлчамларини ўзгартилиши билан пахта хом- ашёси таркибидаги майда ифлосликлар ва ўлчами 10 мм дан ортиқ бўлган йирик ифлосликларни ҳам ажралиб чиқиш имкониятини беради. Бу пахтани қуритиш ва майда ифлосликлардан тозалаш учун мўлжалланган барабанли қуритгични тозалаш самарадорлигини янада ошишига олиб келади. Тўрли юзаларнинг ўлчамларини оширилиши улар орасидан бир чигитли пахталар ҳам ифлослик аралашмаларига қўшилиб чиқиб кетиши мумкинлиги аниқланди. Шунинг учн назарий ва амалий тажрибалар асосида пахтани қуритиш ва майда ифлосликларни тозаловчи барабанли қуритгични тозалаш самарадорлигини юқори даражада ошишини таъминлаш билан ушбу камчиликларни бартараф этиш асосий мақсад ҳисобланади. Ҳозирда Қорасув пахта тозалаш корхонасида синов лаборатория ускунаси тайёрланилмоқда, тайёрланаётган синов лаборатория ускунаси ва унда ўтказиладиган тўрли юзали куракчаларни ҳар хил ўлчам ва шаклларини тайёрлаш, уларни тажриба ускунасига монтаж қилиш ишлари олиб борилётганлиги бўйича фото нусхалари келтирилган.
Ўтказилган тажрибалар ёрдамида, тўрли юзаларни шакл ва ўлчамларини ўзгартириш ҳисобига тозалаш самарадорлигини жадал ошириш мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда қуйидагича хулосалар қилинди:
- пахтани қуритиш билан унинг таркибидаги майда ифлосликларни тозалаш учун мўлжалланган барабанли қуритгични такомиллаштириш асосида тўрли юзаларни оптимал шакли ва ўлчам юзаларини аниқлаш. -Қорасув пахта тозалаш корхонасида синов лаборатория ускунасини тайёрлаб, тайёрланаётган синов лаборатория ускунасига тўрли юзалари ҳар хил ўлчам ва шаклларидан ташкил топган тўрли куракчаларни тайёрлаб тажрибаларни ўтказиш. - олинган натижаларни ҳисоб ишларини бажариш ва таҳлил этиш.
. 3. ХОМ-АШЁ ЙИГИРУВЧАНЛИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ АНИҚЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish