Танишиш босқичи, бунда ходим умуман янги вазият ҳақида, турли ҳаракатларга баҳо бериш, эталонлар, муомала нормалари тўғрисида ахборот олади.
Кўникиш босқичи, бу босқичда ходим қадриятларнинг янги тизими асосий элементларини билиб олади, лекин ўзининг кўпгина қарашларини сақлаб қолади.
Ассимиляция босқичи, бунда ходим муҳитга тўлиқ мослашади, янги гуруҳга ўрганиб қолади.
Бирхиллаштириш (идентификация) босқичи, бунда ходимнинг шахсий мақсадлари меҳнат ташкилотининг, корхона ва фирманинг мақсадлари билан ўхшаш бўлиб қолади. Бирхиллаштириш хусусияти бўйича ходимларнинг уч тоифасини фарқлаш мумкин: бефарқлар, қисман бирхил ва тўлиқ бирхил ходимлардан иборат бўлади. Бинобарин, бундай меҳнат ташкилотининг пировард натижалари ҳам ҳар доим юқори бўлади. Мослашув тезлиги кўп омилларга боғлиқдир. Ходимларнинг турли тоифалари мослашувнинг нормал муддати 1 йилдан 3 йилгача бўлади. Меҳнат ташкилотига (жамоасига) кира олмаслик, унга мослашиб, кўникиб кета олмаслик бу ерда ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳада катта камчиликларга сабаб бўлади.
Меҳнатга мослашувининг обoектив ва субъектив
омиллари
Меҳнатга мослашиш омиллари -- булар мазкур жараённинг кечиши, муддатлари, сурoатлари ва натижаларига таoсир кўрсатувчи шарт-шароитлардир. Улар орасида обoектив ва субъектив омилларни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Обoектив омиллар ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ омиллар бўлиб, улар ходимга унчалик боғлиқ бўлмайди, бу омилларга меҳнатни ташкил этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш, меҳнатнинг санитария-гигиена шарт-шароитлари, жамоанинг катта-кичиклиги, корхонанинг қаерда жойлашганлиги, тармоқ ихтисослашуви ва шу кабилар киради.
Субъектив (шахсий) омилларга қуйидагилар киради:
- ходимнинг ижтимоий-демографик хусусиятлари (жинси, ёши, Маълумоти, малакаси, иш стажи, ижтимоий аҳволи ва ҳоказолар);
- ижтимоий-психологик хусусиятлар (даoволар даражаси, меҳнат қилишга ҳозирлик, омилкорлик, ишлаб чиқариш вазиятида тезда йўл топиб олиш, ўзини ўзи назорат қилиш қобилияти ва ўз ҳаракатлари ҳамда ишларини вақт жиҳатидан тақсимлай олиш, чиқишимлилик ва шу кабилар);
- социологик омиллар (касбий қизиқиш меҳнат самарадорлиги ва иш сифатидан моддий ва маoнавий манфаатдорлик ва ҳоказолар даражаси).
Ходимнинг меҳнатдан қониқиш ҳосил қилишининг, жамоадаги ахлоқий-психологик вазиятдан қаноатланиш даражасини меҳнатга мувафаққиятли мослашувнинг бирлашган субъектив кўрсаткичи деб ҳисоблаш мумкин. Кўриниб турибдики, ишлаб чиқаришдаги мослашув жараёнида ходимнинг шахсий имкониятлари ҳам муайян аҳамиятга эгадир. Ходимнинг шахсий имкониятларига унинг хусусиятлари ва сифатлари кирадики, улар муайян муомала типини: ўзига ишонч, киришимлилик, ўзини ўзи намоён қилиш қобилияти, вазминлик, холислик ва шу кабиларни шакллантиради. Санаб ўтилган хусусиятлар билан бир қаторда омиллар, Маълумот даражаси, тажриба ҳам муҳим ўрин тутади. Хусусан, барча мезонларга қараб мослашув даражаси тўғрисида ҳам хулоса чиқариши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |