Биринчи омил – барча шахсларнинг ҳиссадорлик мулки мавжуд бўлишининг иқтисодий ва юридик принципларини етарли даражада тушуниш бўлиб, улар ўз фаровонликлари умуман корхона меҳнат жамаоси ютуқлари, шу жумладан ўзларининг шахсий ҳиссалари туфайли қўлга киритилганлигини англаб етадилар.
Иккинчи омил – бу ишчиларнинг ўз корхонасини бошқаришда қатнашиш имкониятидир. Бошқа мамлакатларнинг амалий тажрибасида «бошқарувнинг партисипатив усуллари» кенг тарқалган бўлиб, барча даражалардаги ходимга ишлаб чиқаришни бошқаришда, мулкчиликда, фойдани тақисмлашда иштирок этишдан иборат қўшимча ваколатлар топширилади. Унга бошқарувга доир қарорлар қабул қилинишида ўз акциялари билан иштирок этиш ва ҳатто меҳнатни ташкил этиш ва унинг шарт-шароитлари билан боғлиқ масалаларни мустақил ҳал этиш имконини беради. Шак-шубҳасиз, ходимларнинг реал ҳокимиятга жалб қилиниш жараёнига маoмурият томонидан салбий қаралади.
Бугунги кунда мулкчилик шаклларидан қатoи назар кўпгина корхоналарда ижтимоий гуруҳларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги шу билан белгиланадики, раҳбарлар бошқарувнинг авторитар услубини амалга оширишни давом эттирмоқдалар. Улар ҳали ўзлари қабул қиладиган иқтисодий қарорлар учун жамоа олдида зарур маoсулиятни ҳис қилмайдилар. Муҳандис техник ходимларда инновацияларга қизиқиш эндигина пайдо бўла бошлади.
Ходимларга қўйиладиган янги талаблар, меҳнат муомаласининг илғор турлари махсус сифатларини шакллантириш ва амалга ошириш юзасидан улар қаршисида очиладиган имкониятлар.
Кўриб турибмизки, меҳнат муомаласи асосан саноат корхонасида амалга оширилади, шу сабабли унинг хўжалик юритишнинг янги, бозор шароитидаги намоён бўлиш шаклларини кўриб чиқиш зарур, улар иқтисодий ислоҳотлар ва жамиятнинг демократиялашуви натижасида вужудга келади. Бунинг қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:
ғайриқонуний фаолиятга чек қўйишдан ташқари барча тақиқловчи ҳужжатлар ва қонунларни бекор қилиш;
корхоналарга мустақил тижорат фаолияти билан шуғулланиш, ўзининг инвестиция сиёсатини юритиш, эркин хўжалик фаолиятини олиб бориш (маҳсулот етказиб берувчилар ва мол сотиш бозорларини танлаш ҳуқуқи, ички ва ташқи бозорда хом ашё, асбоб-ускуналар, технологиялар ва шу кабиларни харид қилиш) ҳуқуқини бериш;
жамоат ишлаб чиқаришини монополиядан ва марказлашувдан холи қилиш;
иқтисодий ўсишга ёрдам берувчи рағбатлантирувчи омилларни яратиш ва ҳоказо.
Саноат корхоналари фаолияти ва уларни бошқариш хўжалик ҳисоби асосида амалга оширилиши лозим. Хўжалик юритишнинг янги шароитлари мулкчилик шаклларининг ниҳоятда хилма-хил бўлишини талаб қилади. Хўжалик механизмининг демократик асоси шу механизм фаолиятининг ташқи шароитиларини қайта қуриш бўлиб, у бозор муносабатларига киришувчи ҳақиқий товар ишлаб чиқарувчи сифатида ҳар қандай бирлашма, ассоциациялар ташкил этишни, меҳнат ташкилотидаги ўзини ўзи бошқаришни чуқурлаштириш, бошқарув субъектининг мослашуви кабиларни ўз ичига олади.
Корхона даражасида хўжалик юритишнинг янги шароитлари ижтимоий сиёсат ҳолатини акс эттириши ва кўпгина ижтимоий муаммолар унинг даражасида ҳал этилиши лозим.
Фан-техника тараққиётини хўжалик юритишнинг муҳим шарти сифатида қараш керак. Фақат шу тараққиёт меҳнат самарадорлиги ва сифатини доимий равишда ошириб бориш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини пасайтириш имконини беради.
Бу ўзгаришларнинг ҳаммаси ходим (инсон) фаолиятини ошириш мақсадида олиб борилади. Шунинг учун ҳам ходимнинг меҳнатга муносабати ва унинг бу меҳнатдан қаноат ҳосил қилишни ўрганиш масаласи ягона долзарб бўлиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |