Иккинчи босқичда корхонага ишга кираётган ёшнинг тиббий далиллар, майллар, ижтимоий, руҳий ва физиологик хусусиятлари ўрганилади. Шулар асосида шахсий ҳарита тузиб чиқилади, унда инсонга ижтимоий жиҳатдан баҳо берилади (онглилиги, касбий фаолиятининг сабаблари, касбий қизиқишлари, фикр доирасининг кенглиги, ишлаб чиқариш фаолиятидан қониқиш ҳосил қилганлиги), психологик баҳо берилади (олий нерв фаолиятининг тури, мия бошқарув тизимларининг тузилиш хусусиятлари). Шахсий ҳаритани тузиб чиқиш учун одатда иккита асосий усулдан фойдаланишади: тестлар тизими — масалалар тўпламидан иборат бўлиб, уларни ечиш жараёнида инсоннинг психофизиологик хусусиятлари ва сифатлари: диққати, темпераменти ва шу кабилар намоён бўлади; ишга кирувчилар билан шахсий суҳбатлашиш, сўровнома тарқатиш.
Шахснинг зарур сифатларини (касбномани) ва мавжуд сифатларни (шахсий ҳаритани) тузиш чоғида касбга яроқлилик аниқланади. Тажрибанинг далолат беришича, ёшларнинг кўпчилик қисми ўз ҳаётий йўлини танлашда касбга онгли равишда йўналтириш билан боғлиқ бўлмаган турли ҳолатлар таoсирида бўлади. Натижада уларда кўпинча меҳнатдан умумий норозилик (қониқмаслик), унинг мазмуни ва шарт-шароитларига бефарқлик, тез-тез ишни ўзгартиришга интилиш ва ҳоказолар юзага келади. Касбга йўналтириш ишларини олиб бориш учун махсус безатилган кабинетлар, кўргазмали ахборот материаллари, махсус тайёрланган кишилар зарур бўлади. Бу иш тури шаклларда: экскурсиялар, дарслар, лекциялар, суҳбатлар, иш ўринлари ва касблар бўйича танловлар, турли кишилар билан учрашувлар ўтказиш каби шаклларда ўтказилиши лозим. Корхоналар ва ташкилотларда ходимнинг ўқиши, иш стажи, эгаллаган касбий малакалари, ташаббускорлиги ва сифатли меҳнат қилиш натижаларидан манфаатдорлик сифатларига қараб лавозим ва касблар бўйича вазифаларга кўтариш тизими амалга оширилиши лозим.
Мартаба — бу инсоннинг бутун иш билан боғлиқ йиллари мобайнида меҳнат тажрибаси ва фаолияти билан боғлиқ алоҳида англаб еталган нуқтаи назари ва хулқ-атворидир (эгаллаган лавозимларидаги, иш ўринларидаги изчиллик, меҳнат ташкилотидаги мавқеининг аҳволи). Мартабанинг икки тури: касбий ва ташкилот ичидаги мартаба мавжуд.
Касбий мартаба шу билан ажралиб турадики, муайян ходим ўзининг касб соҳасидаги фаолиятида турли ривожланиш босқичларини ўтайди: таoлим олади, ишга киради, касбий жиҳатдан ўсади, алоҳида касбий қобилиятлари қўллаб-қувватланади, пенсияга чиқади. Бу босқичларни ходим турли ташкилотларда изчиллик билан ўтказиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |